ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.07.2021 й. ПҚ-5190-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4060-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
22.07.2021 й.
N ПҚ-5190
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2018 ЙИЛ 12 ДЕКАБРДАГИ
"ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР МУЛКИНИНГ
ҚЎРИҚЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-4060-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4060-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 22 июлдаги
ПҚ-5190-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 12 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар
мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4060-сон
қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддиманинг учинчи хатбошисидаги "Ички ишлар органларининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-бандда:
учинчи хатбошидаги "қўриқлаш хизматининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси қўриқлаш бўлинмаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 2-банднинг "б" кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари қўриқлаш хизматларидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш хизматларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қўриқлаш хизмати" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 4-банддаги "қўриқлаш хизмати" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 6-бандда:
иккинчи хатбошидаги "қўриқлаш хизмати" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги "қўриқлаш хизматининг" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 8-банднинг олтинчи хатбошисидаги "қўриқлаш хизмати" сўзлари "Қўриқлаш бош бошқармаси қўриқлаш бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 23 июль