ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошқа масалалар /

Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 22.07.2021 й. ПҚ-5189-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 22 июлдаги

ПҚ-5189-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг

бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари

ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб

чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини

баҳолаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда - давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари) раҳбарлари ўринбосарларининг (кейинги ўринларда - раҳбар ўринбосарлари) функционал вазифалари асосида уларнинг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларга баҳо бериш тартибини белгилайди.


2. Раҳбар ўринбосарлари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгардир ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида ҳисобдордир.


3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

Мазкур Низом талаблари унинг 2-иловасидаги рўйхатда келтирилган вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмаларига нисбатан татбиқ этилади.



2-БОБ. РАҲБАР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ҲАМДА УЛАРНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


4. Раҳбар ўринбосарларининг тегишли йил учун фаолияти кўрсаткичлари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларитегишли давлат бошқаруви органи ҳамда хўжалик бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда тасдиқланган асосий вазифа ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади.


5. Раҳбар ўринбосарларининг тегишли йил учун мўлжалланган фаолият кўрсаткичлари шу йилнинг 10 январига қадар давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган холда тасдиқланади.



3-БОБ. РАҲБАР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ИЖРОСИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


6. Давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича тасдиқланган кўрсаткичларни амалда жорий этилганлиги юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда уларнинг натижаларини танқидий таҳлил қилиб боради.

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари зарур ҳолларда бошқа давлат органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича тасдиқланган кўрсаткичларни амалда жорий этилганлиги юзасидан расмий статистик ва идоравий маълумотларни сўраб олади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг сўровига асосан уларни тегишли статистик маълумотлар билан таъминлайди.


7. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 3-санасига қадар:

а) давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари ҳисобот даври якуни бўйича раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг якуний натижаларини кўриб чиқиш учун коллегиал орган мажлисини ўтказади ҳамда ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида белгиланган тартибда тегишли давлат бошқаруви органининг коллегиал органи томониданҳар бир раҳбар ўринбосарига баҳо берилади;

б) хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ҳисобот даври якуни бўйича раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг якуний натижаларини кўриб чиқиш учун кузатув кенгаши мажлисини ўтказади ҳамда ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида белгиланган тартибда тегишли хўжалик бирлашманинг кузатув кенгаши томонидан ҳар бир раҳбар ўринбосарига баҳо берилади.


8. Раҳбар ўринбосарлари томонидан фаолият кўрсаткичлари ижроси:

70 фоиздан кам таъминланганда - "қониқарсиз";

71 фоиздан 90 фоизгача - "қониқарли";

91 фоиздан 99 фоизгача - "яхши";

100 фоиз ва ундан юқори бўлганда "аъло" деб баҳоланади.


9. Раҳбар ўринбосарларининг иш самарадорлигини баҳолаш рейтинги натижаси шу ўринбосарнинг баҳолаш самарадорлик кўрсаткичлари (СК)нинг ҳар бири учун олинган фоизларни қўшиш йўли билан ўртача арифметик кўрсаткичлари орқали ҳисоблаб чиқариладиган ҳамда қуйидаги формулага асосан аниқланадиган умумий самарадорлик кўрсаткичи (кейинги ўринларда - УСК) орқали амалга оширилади:


УСК = (СК1 + СК2 + … + СКn)/N.


Бунда N - самарадорлик кўрсаткичлари сони.


10. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича берилган баҳо натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар, шу жумладан, тегишли ўринбосарлар масъулияти юзасидан таклифлар ҳамда бошқа таҳлилий материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритилади.


11. Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари тақдим этилган таҳлилий материалларни тегишли раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида танқидий муҳокама қилган ҳолда ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига шахсий баҳо берадилар, уларни рағбатлантириш ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбар ўринбосарларининг лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқадилар ҳамда бу тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ҳисобот материаллари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан умумлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига тақдим этилади.


13. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш якунлари бўйича якуний таҳлилий материаллар, шу жумладан, уларни рағбатлантириш ёки интизомий чоралар қўллаш, шунингдек, заруратга кўра, ўз фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган раҳбар ўринбосарлари лавозимини қисқартирган ҳолда уларга юкланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли департамент (бошқарма) фаолиятини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифлар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юборилишини таъминлайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низом талабларининг бажарилишини таъминлаш учун ҳар бир давлат бошқаруви органи ҳамда хўжалик бирлашмасининг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.


15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат

бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик

бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларига

номзодларни танлаш, лавозимга тайинлаш

ва уларнинг фаолияти кўрсаткичларини

ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва

самарадорлигини баҳолашнинг

ТАШКИЛИЙ СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар




Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари



1. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни танлаш.




1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси



2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларираҳбарлари ўринбосарлари лавозимларига номзодларни келишиш ва тавсия этиш.



Доимий равишда (заруратга кўра)


Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, хўжалик бирлашмалари бошқарув органлари


3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларини лавозимга тайинлаш.










2-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари биринчи раҳбарлари


Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари, ваколатлари доираси ҳамда жавобгарлик соҳасини белгилаш.


Белгиланган муддатларда









3-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари


Тасдиқланган фаолият самарадорлиги мезонларидан келиб чиқиб, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг тегишли йил учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда коллегиал органларида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлаш.


Ҳар йили 10 январга қадар









4-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари


Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари томонидан тасдиқланган фаолият кўрсаткичларининг амалда жорий этилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда унинг натижаларини танқидий таҳлил қилиб бориш, зарур ҳолларда бошқа давлат органлари, Давлат статистика қўмитасидан расмий статистик ва идоравий маълумотларни сўраб олиш.


Доимий равишда









5-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари


Ҳисобот даври якуни бўйича раҳбар ўринбосарлари фаолиятининг якуний натижаларини кўриб чиқиш учун коллегиал орган мажлисини ўтказиш ҳамда ҳар бир раҳбар ўринбосарига баҳо бериш.


Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг3 санасига қадар









6-босқич

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари


Ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича берилган баҳо натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар, шу жумладан, тегишли ўринбосарлар масъулияти юзасидан таклифлар ҳамда бошқа таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига киритиш.


Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар









7-босқич

Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари


Таҳлилий материалларни тегишли раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида танқидий муҳокама қилган ҳолда ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолиятига шахсий баҳо бериш, уларни рағбатлантириш чораларини ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш раҳбар ўринбосарларининг лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш ҳамда бу тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот бериш.


Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10 санасига қадар









8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари


Давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш якунлари бўйича якуний таҳлилий материаллар, шу жумладан, уларни рағбатлантириш ёки интизомий чоралар қўллаш, шунингдек, заруратга кўра,ўз фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган раҳбар ўринбосарлари лавозимини қисқартирган ҳолда уларга юкланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли департамент фаолиятини ташкил этиш юзасидан аниқ таклифларни умумлаштириш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.


Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар



     





Низомга

2-ИЛОВА



Раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти

самарадорлигини баҳолаш тизими жорий этиладиган

вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг

бошқа органлари ва хўжалик бирлашмаларининг

РЎЙХАТИ


I. ВАЗИРЛИКЛАР


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


2. Молия вазирлиги


3. Транспорт вазирлиги


4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


6. Халқ таълими вазирлиги


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги


8. Ички ишлар вазирлиги


9. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


10. Қурилиш вазирлиги


11. Ташқи ишлар вазирлиги


12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


14. Адлия вазирлиги


15. Маданият вазирлиги


16. Туризм ва спорт вазирлиги


17. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


18. Мактабгача таълим вазирлиги


19. Инновацион ривожланиш вазирлиги


20. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


21. Сув хўжалиги вазирлиги


22. Энергетика вазирлиги


23. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги



II. ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ


1. Давлат статистика қўмитаси


2. Давлат солиқ қўмитаси


3. Давлат божхона қўмитаси


4. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


5. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


6. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


7. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


8. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

9. Мудофаа саноати давлат қўмитаси



III. МАРКАЗИЙ МУАССАСАЛАР


1. Фанлар академияси


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси



IV. АГЕНТЛИКЛАР


1. Ёшлар ишлари агентлиги


2. Давлат активларини бошқариш агентлиги


3. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги


4. Миллий ахборот агентлиги


5. Кинематография агентлиги

7. "Ўзархив" агентлиги


8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги


9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

12. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


13. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


14. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги

16. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати


17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги


18. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги


19. Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги


20. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзатом" агентлиги


21. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги



V. ҚЎМИТАЛАР


1. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


2. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


6. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси



VI. МАРКАЗЛАР


1. Республика Маънавият ва маърифат маркази


2. Гидрометеорология хизмати маркази


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази


5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази



VII. ИНСПЕКЦИЯЛАР


1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


4. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси


5. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси


6. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси


7. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси


8. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси


9. Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси



VIII. УЮШМАЛАР


1. "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси


2. Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси


3. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


4. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


5. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси


6. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси


7. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


8. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


9. "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси


10. "Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси


11. "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси


12. Картошка етиштирувчилар уюшмаси


13. Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


14. Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


15. "Паррандасаноат" уюшмаси


16. "Ўзчармсаноат" уюшмаси



IX. ЖАМҒАРМАЛАР


1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


2. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси



X. ДАВЛАТ УЛУШИ 50 ФОИЗДАН ЮҚОРИ БЎЛГАН

КОМПАНИЯЛАР ВА ЖАМИЯТЛАР


1. "Ўзбектелеком" АЖ


2. "Ўзбекистон почтаси" АЖ


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


4. "Uzbekistan Airways" АЖ


5. "Uzbekistan Airports" АЖ


6. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


7. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ


8. "Ўзбеккўмир" АЖ


9. "Ўзшаҳар қурилиш инвест" МЧЖ


10. "Қишлоққурилишинвест" ИК


11. "Ўзагросуғурта" АЖ


12. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


13. "Ўзтрансгаз" АЖ


14. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


15. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


16. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


17. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ


18. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ


19. "Ўзкимёсаноат" АЖ


20. "Олмалиқ КМК" АЖ


21. "Ўзметкомбинат" АЖ


22. "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


23. "Ўзавтосаноат" АЖ


24. "Ўзагролизинг" АЖ


25. "Ўзагросервис" АЖ


26. "Навоий КМК" ДК


27. "Ўздонмаҳсулот" АК


28. "Ўзсувтаъминот" АЖ



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 июль










































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск