Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 24.07.2021 й. 459-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 июлдаги

459-сон қарорига

ИЛОВА



Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган

ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар

томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда - Низом) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - ҳокимликлар) томонидан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича кафилликлар бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


жамғарма - ҳокимликлар маҳаллий бюджетининг чораклик даромадлар прогнозидан ошириб бажарилган қисмининг 5 фоизигача бўлган миқдоридаги ўтказмалардан шаклланадиган ҳокимликларга очиладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағи;


кафиллик - ариза берувчига тақдим этиладиган ипотека кредитлари бўйича муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларни сўндириш юзасидан кафиллик шартномасига мувофиқ ҳокимликларнинг тижорат банки (кейинги ўринларда - банк) олдидаги мажбурияти;


рўйхат - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони билан ташкил этилган "Халқпарвар" комиссиялари (кейинги ўринларда - "Халқпарвар" комиссияси) томонидан шакллантириладиган ҳамда ўртача ойлик даромади Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига асосан субсидия олиш учун белгиланган мезонлардан кам бўлган фуқаролар рўйхати;

қарз олувчи - ипотека кредити бўйича кафиллик олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган ҳамда рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси.


3. Кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.


4. Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.


5. Ҳокимликлар чораклар якуни билан маҳаллий бюджет даромадлари прогнозидан ошириб бажарилган қисмининг 5 фоизигача миқдордаги маблағларни ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 25 санасига қадар Жамғармага ўтказиб борадилар.



2-БОБ. КАФИЛЛИКНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Кафиллик ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ҳокимликлар томонидан берилади.

Кафиллик ҳокимликлар томонидан "Халқпарвар" комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.


7. Кафилликни олиш учун қарз олувчи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аризани ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.

Ҳокимлик, заруратга кўра, қарз олувчи ва унинг оила аъзолари тўғрисидаги бошқа маълумотларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил сўраб олади.


8. Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:

ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни "Халқпарвар" комиссиясига;

қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига (кейинги ўринларда - Солиқ бошқармаси) юборади.


9. Мазкур Низом тасдиқлангунга қадар ипотека кредити олган ва ўртача ойлик даромадлари қарздорликларини тўлаш учун етарли бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож қарз олувчиларнинг банк филиалига тақдим этган аризасига асосан мазкур банк филиали томонидан ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган ҳужжатларни "Халқпарвар" комиссиясига ҳамда қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини Солиқ бошқармасига юборилади.


10. Солиқ бошқармаси қарз олувчи ва унинг оила аъзолари шахсий идентификация рақамлари тўғрисидаги маълумотлари келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида уларнинг ўртача ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотларни "Халқпарвар" комиссиясига юборади.


11. "Халқпарвар" комиссияси ҳокимлик (банк) ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:

танқидий мулоҳазалар бўлмаганда - қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади;

танқидий мулоҳазалар бўлганда - кафиллик беришни рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда уни ҳокимликка (мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолларда - банкка) ёзма шаклда юборади.


12. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига кафиллик берилиши рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) ариза берувчининг ўртача ойлик даромади Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига асосан субсидия олиш учун белгиланган мезонларга мос ёки ундан кўпроқ бўлганда;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;

г) "Халқпарвар" комиссиясининг танқидий мулоҳазалари бўлганда.


13. "Халқпарвар" комиссияси томонидан тақдим этилган ижобий хулоса келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ҳокимлик Жамғарма маблағларининг мавжудлиги ва маҳаллий бюджети тушумлари прогнозини, шунингдек кредит шартномаси ва қарзни қайтариш жадвалини (ажратилган ипотека кредитлари бўйича) ҳисобга олган ҳолда қарз олувчи томонидан жалб этилаётган (этилган) ипотека кредитлари бўйича унга кафиллик бериш тўғрисида кафилликнинг максимал миқдорини кўрсатган ҳолда қарор қабул қилади.


14. "Халқпарвар" комиссиясидан танқидий мулоҳаза келиб тушганда ҳокимлик (мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолларда - банк) уч иш куни мобайнида қарз олувчига кафиллик тақдим этилмаслик сабабларини ва камчиликларни бартараф қилган ҳолда ҳужжатларни қайта топшириш муддатини кўрсатган ҳолда (агар бартараф этиш имкони мавжуд бўлса) рад этиш хатини юборади.


15. Ҳокимлик кафиллик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилган кундан кейинги кундан кечиктирмасдан қарор нусхасини қарз олувчига, (мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолларда - банкка) юборади.


16. Қарз олувчи ҳокимликнинг кафиллик ажратиш тўғрисидаги қароридан нусхани олган кундан беш иш куни мобайнида тегишли банк филиалига бориб, қарордан нусхани тақдим этади.


17. Ипотека кредити ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган, шунингдек ҳокимликдан кафиллик бериш тўғрисидаги қарор нусхаси келиб тушган тақдирда, уч иш куни давомида ипотека кредити шартномаси нусхасини ҳамда банк филиали раҳбари ёки унинг ўринбосари ва қарз олувчи томонидан имзолаган кафиллик шартномаси лойиҳасини 3 нусхада ҳокимликка юборади.


18. Банк филиали ва қарз олувчи имзолаган уч нусхадаги кафиллик шартномаси лойиҳаси ҳокимликка келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда кафиллик шартномасини қарз олувчи ва банк филиалига бир нусхадан юборади.


19. Кафиллик шартномаларини ҳисоби ҳокимликнинг алоҳида ҳисобга олиш журналида юритилади.

Кафиллик шартномаларини ҳисобга олиш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган ваколатли мансабдор шахснинг имзоси ва ҳокимликнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


20. Кафиллик шартномаси имзоланган кундан бошлаб кучга киради.


21. Банк томонидан ипотека кредитлари ҳокимликнинг кафиллиги тақдим этилган қарз олувчиларга Молия вазирлиги томонидан банкка ипотека кредити ажратиш учун жойлаштирган ресурслар ҳисобидан берилади.



3-БОБ. ҚАРЗ ОЛУВЧИЛАРГА КАФИЛЛИК

ОСТИДА АЖРАТИЛГАН КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА

КАФИЛЛИК ШАРТНОМАЛАРИДА БЕЛГИЛАНГАН

МАЖБУРИЯТЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ ВА МУДДАТИ

ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ҚАРЗДОРЛИКНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


22. Кафиллик берилган қарз олувчиларга ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда ва кредит шартномаларига илова қилинадиган уларни қайтариш жадвалига риоя қилинмаганда, банк филиали ўттиз кун мобайнида ҳокимликларни муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганлиги тўғрисида хабардор қилади. Банк филиали мурожаатга:

кафиллик шартномасининг нусхаси;

кредит шартномасининг нусхаси;

қарз олувчининг муддати ўтказиб юборилган қарздорлик борлиги тўғрисида маълумотнома илова қилинади.


23. Ҳокимлик банк филиалининг мурожаатини беш иш куни мобайнида кўриб чиқади ва қарз олувчининг мавжуд муддати ўтказиб юборилган қарзини банк филиалига тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жалб этилган кредитлар бўйича қарз олувчининг муддати ўтказиб юборилган қарзини қайтариш учун мўлжалланган маблағлар кафил томонидан фақат кредит берувчининг ҳисобварағига йўналтирилади.


24. Қарз олувчининг муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай ҳокимлик қарз олувчининг қарздорлиги суммасини Жамғармадаги маблағлар ҳисобига ҳар бир қарз олувчи учун банкда алоҳида очиладиган 29801 (Мижозлар билан ҳисоб-китоблар) ҳисобварағига ўтказади.

29801 ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан фақат қарз олувчиларнинг кредитлари ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш учун фойдаланилади.


25. Ҳокимликларнинг қарз олувчи томонидан жалб этилган кредит бўйича қарз олувчининг муддати ўтказиб юборилган қарздорлигини қайтаришга йўналтирилган Жамғарма маблағлари кўрсатиб ўтилган қарз олувчига тегишли бўлган мол-мулк ёки бошқа ҳеч қандай манба ҳисобидан қопланмайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Ҳокимликларнинг кафиллиги остида ажратилган ипотека кредитларидан мақсадли фойдаланиш ва уларни ўз вақтида қайтаришнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг олиб бориш ҳокимликларнинг молия бўлимлари томонидан маълумотларни мунтазам равишда солиштириш орқали банклар билан биргаликда амалга оширилади.


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг ҳудудий бошқармалари ҳар чорак якунлари бўйича кафилликлар берилишининг тўғрилигини текширади ҳамда ҳокимликларининг кафиллиги остида ажратилган ипотека кредитларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат қилади.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Маҳаллий ҳокимликлар томонидан ипотека

кредитлари бўйича кафиллик бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар

1-босқич


Қарз олувчи


Кафиллик олиш учун ариза ва зарур тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига (кейинги ўринларда - ҳокимлик), кредит бўйича қарздорлиги мавжуд ҳолларда эса тегишли банк филиалига тақдим этади.


Заруратга кўра




2-босқич


Ҳокимлик / Банк филиали


1. Кафиллик олиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни қабул қилиб олади.


Ҳужжатлар қабул қилинган кунда.






2. Кафиллик учун зарур ҳужжат ва маълумотларни "Халқпарвар" комиссиясига ва қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақамига доир маълумотларини вилоят Солиқ бошқармасига юборади.


Ҳужжатлар келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай

3-босқич


Солиқ бошқармаси


1. Қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақамига доир маълумотларини қабул қилиб олади.


Ҳужжатлар келиб тушган кунда



2. Қарз олувчи ва унинг оиласи ўртача ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотномани "Халқпарвар" комиссиясига юборади.


Уч иш кун давомида

4-босқич


"Халқпарвар" комиссияси


1. Кафиллик бўйича Ҳокимлик ва банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотномани қабул қилади.


2. Олинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва Ҳокимликка кафиллик ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулоса беради ва қарз олувчини Рўйхатга киритади ёки улар бўйича танқидий мулоҳазалар Ҳокимлик ёки банкка юборади.


Ҳужжатлар келиб тушган кунда



Солиқ бошқармаси маълумотнома тақдим этган кундан бошлаб

беш иш куни мобайнида




5-босқич


Ҳокимлик


Ҳокимлик / Банк филиали


Кафиллик ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарордан кўчирмани қарз олувчига юборади (ижобий хулоса бўлганда).


Кафиллик тақдим этилмаслиги бўйича рад этиш хатини қарз олувчига юборади (танқидий мулоҳазалар бўлганда).


Уч иш куни мобайнида







6-босқич


Қарз олувчи


1. Кафиллик бериш тўғрисида қарордан нусхани қабул қилинганда, тегишли банк филиалига қарор нусхасини тақдим этади.


2. Танқидий мулоҳазалар билдирилган бўлса, уларни бартараф этиш ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни қайта тақдим этади.


Беш иш куни мобайнида



Танқидий мулоҳазаларда кўрсатилган муддат мобайнида (заруратга кўра)





7-босқич


Банк филиали


Кредит шартномаси нусхасини ҳамда банк ва қарз олувчи томонидан уч нусхада имзолаган кафиллик шартномаси лойиҳасини Ҳокимликка юборади.


Уч иш куни мобайнида






8-босқич


Ҳокимлик


Кафиллик шартномаси Ҳоким ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда кафиллик шартномасини қарз олувчи ва тегишли банк филиалига бир нусхадан юборади.


Кафиллик шартномаси лойиҳалари келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай






Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА









Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлигига



Ипотека кредитлари бўйича маҳаллий

ҳокимликларнинг кафиллигини олиш учун

АРИЗА

1. Фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми

2. Яшаш манзили

3. Телефон рақами (код билан)


4. Паспорт (ID-карта) маълумотлари


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)


6. Асосий фаолияти тури



7. Оила аъзолари ҳақида маълумот





(Ф.И.О.)


(қариндошлик алоқаси)


(ЖШ ШИР)





(Ф.И.О.)


(қариндошлик алоқаси)


(ЖШ ШИР)





(Ф.И.О.)


(қариндошлик алоқаси)


(ЖШ ШИР)


8. Кафиллик остида жалб этилган (этилаётган) ипотека кредити суммаси: _______________ минг сўм.


9. Кафиллик олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ушбу аризага илова қилинади, _________ варақда.


Сиздан ушбу аризани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқишингизни ва мен томонидан жалб қилинган (қилинадиган) ипотека кредити бўйича _________________ ҳокимлигининг кафиллиги берилишини илтимос қиламан.


Фуқаронинг Ф.И.О.



имзо





сана


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июль




















































Время: 0.0705
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск