ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 179-сон, Молия вазирлигининг 41-сон "Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 19.07.2021 й. Қарори (АВ томонидан 23.07.2021 й. 1989-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.07.2021 й.

N 1989-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2021 й.

N 179


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.07.2021 й.

N 41


ҚАРОРИ



Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари

ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон "Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги 07-125-сон, 64-сон қарори (рўйхат рақами 1989, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й, 30-31-сон, 354-модда) билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Ш. Хидоятов

Молия вазири

Т. Ишметов

     





Қарорга

ИЛОВА



Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари

ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 15-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

олтинчи ва ўнинчи хатбошилар тўртинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик пунктларга йиғиш;".


3. 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 2-илованинг 1-жадвали мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


5. 4-илованинг жадвали мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. 5-илова мазкур ўзгартиришларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Ҳудудларни супуриш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ


1-жадвал

Қоплама тури

Ҳар 1000 кв.м

майдонга

нисбатан вақт

меъёрлари

(дақиқада)


Ўртача йиллик

даврийлик

(марта хисобида)

Ҳар 1000 кв.м

майдонга йил

давомида

сарфланадиган

вақт (соатида)

Ҳар 1000 кв.м

майдонга йилига

белгиланган

ходимнинг

меъёрланган

сони


Ҳудудда қопламали майдон


100,1

110

183,5

0,09

Ҳудудда қопламасиз (тупроқли, тошли ва қопламаси бўлмаган) майдон


134,4

221

495,0

0,24

    

Мазкур жадвалда ҳудудларни супуришда ходимларнинг меъёрланган сони аҳлатни белгиланган жойгача транспортировка қилишни ҳисобга олган ҳолда бир йилда 1000 кв.м майдонни супуришга сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб ҳисобланган.

Ҳудудни супуришда банд бўлган ходимларнинг, талаб этиладиган штат бирлигини аниқлашда, ҳақиқатда супуриладиган майдон кв.м да қопламали ва қопламасиз майдон турларига кўра алоҳида аниқланади.

Супуриладиган ҳудуднинг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон супуриладиган 1000 кв.м майдонни супуриш учун зарур бўлган ходимларнинг меъёрланган сонига кўпайтирилади.".






Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган 2, 3

ва 4-разрядли кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик

ишчи)лари томонидан ўсимликлар (кўчатлар)ни экиш

ва уларни парвариш қилиш учун ходимларнинг

МЕЪЁРЛАНГАН СОНИ

Иш турлари


Ўлчов

бирлиги


Ҳар 100 кв.м

майдонга (100

метр) нисбатан

йиллик вақт

меъёрлари,

соат*


Ишлаб

чиқариш

меъёри

(киши/соат)

(1 бир/3 гр)


Ҳар 1 га

(10 000 кв.м)

майдонга

ходимлар сони

(100 кв.м *

4 гр)


Битта ходим

бир йилда

хизмат

кўрсатадиган

меъёр (10000

кв.м / 5гр)


Кўкаламзорлаш-

тириладиган майдон







Жумладан:


бир йиллик ўсимликлар ва кўп йиллик ўсимликлар экилган майдонлар


100 кв.м

31,25

0,032

3,2

3125 кв.м

Арча ва баргли дарахтлар экилган майдон


100 кв.м

20,8

0,048

4,81

2080 кв.м

".





Ўзгартиришларга

3-ИЛОВА



"Туман (шаҳар) ободонлаштириш

бошқармалари ходимларининг меъёрланган

сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага

5-ИЛОВА



Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг алоҳида

лавозимларини жорий этиш шартлари

Т/р

Лавозим номлари,

разрядлар диапазони


Лавозимни жорий

этиш шартлари


Бошқармалар учун

бирликларнинг

меъёрланган сони


1

Участка устаси


30 - 40 та ишчига 1 та бирлик


Ишчилар сонидан келиб чиқиб


2

Бригадир


10 - 15 та ишчига 1 та бирлик


Ишчилар сонидан келиб чиқиб


3

Электр-газ пайвандловчи (1 - 6- разрядли газпайвандловчи, электр пайвандловчи)


Иш сменаси давомида иш билан таъминлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда, пайванд ишларини бажариш зарурати


2,0


4

2 - 6 разрядли электр асбоб- ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри


2 даражадан паст бўлмаган камида 100 комплект электр жиҳозларининг мавжудлиги


1,0

5

2 - 5 разрядли электрчи


500 бирлик ёритиш ускуналари учун 1 та бирлик


Ёритиш бирликларининг сонидан келиб чиқиб


6

2 - 4 разрядли электр моторлар моторчиси


100 та бирлик электр моторлари учун 1 та бирлик


Электр моторлари бирликларининг сонидан келиб чиқиб


7

4 - 6 разрядли созловчи-механик


Иш сменаси давомида иш билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда металл ва ёғочга ишлов бериш станокларининг мавжудлиги ҳолларида


1,0

8

2 - 6 разрядли таъмирловчи чилангар


Мунтазам равишда таъмирлаш ва созлаш талаб этиладиган механизмлар мавжудлиги ҳолларида


2,0

9

2 - 5 разрядли барча номдаги чилангарлар


Таъмирланиши талаб этиладиган механизмлар, машиналар ва агрегатларнинг мавжудлиги ҳолларида


3,0

10

2 - 5 разрядли авточилангарлар


Ҳар 10 та бирлик автотранспорт воситалари учун 1 та бирлик


Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиқиб


11

2 - 4 разрядли стропачилар


1 та бирлик юк кўтариш жиҳози (автокран) учун 1 та бирлик


Юк кўтариш жиҳозларининг сонидан келиб чиқиб


12

2 - 5 разрядли насос қурилмаси машинисти


1 та бирлик кўчма ёки турғун насос қурилмаси ёки 20 та вертикал ва кузатув қудуқлари учун 1 та бирлик


Насос қурилмалари сонидан келиб чиққан ҳолда


13

Дурадгор, ёғочга ишлов берувчи


Смена давомида иш билан гаъминланганликни ҳисобга олган ҳолда, дурадгорлик ва ёғочга ишлов бериш бўйича иш ҳажмларининг мавжудлиги


2,0

14

Мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи)


10 км ариқ тизими учун 1 та бирлик


Ариқ тизимининг узунлигидан келиб чиққан ҳолда


15

2 - разрядли аккумуляторчи


100 та аккумулятор батареяси (автомобиллар, юклаш машиналари ва бошқалар учун) учун 1 та бирлик


Аккумуляторлар сонидан келиб чиққан ҳолда


16

Ҳудудларни ташқи безатиш ишчиси


Ҳар 1000 кв.м ташқи хизмат кўрсатиш бўйича иш ҳажмларига 1 та бирлик


Ташқи хизмат кўрсатиш иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда


17

Қабристон назоратчиси


Қабристонда 1 та бирлик


1,0

18

Қабристон қоровули


Қабристонда (ишнинг сменалилигидан келиб чиққан ҳолда) шахар ва туман марказларида 3 - смена, қишлоқ аҳоли пунктларида 1 - смена


3 сменада - 3 та бирлик


1 сменада-1 та бирлик


19

Дафн маросими хизматлари ишчиси


Бир кунда 3 та кўмиш маросими ўтказишда 1 та бирлик


Бир кунда ўтказиладиган кўмиш маросимларидан келиб чиққан ҳолда


20

Истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи


1 - 3 та пулсиз хизмат кўрсатиладиган ҳожатхоналар учун 1 та бирлик


Ҳожатхоналар сонидан келиб чиққан ҳолда


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 июль








































Время: 0.2253
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск