Внимание!

NB! Мазкур Вактинчалик низом 2025 йил 1 январга кадар амал килади.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 24.07.2021 й. 460-сонқарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 24 июлдаги

460-сон қарорига

ИЛОВА



Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан

ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий

солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ

қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда - Низом) иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар (кейинги ўринларда - ёш ходимлар) учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автоматлаштирилган дастур - иш берувчиларга улар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш асосларини текширадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда - ДМБАТ) интеграция қилинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;

иш берувчининг аризаси - иш берувчининг ижтимоий солиқ суммаси кўрсатилган, Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги (my.soliq.uz) солиқ тўловчининг шахсий кабинети (кейинги ўринларда - солиқ тўловчининг шахсий кабинети) орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ аризаси.


4. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.


4-1. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2023 йил 1 майдан 2025 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2024 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2025 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.

5. Иш берувчиларга нисбатан улар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш шаклидаги қўллаб-қувватлар чораси қўлланилиши учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келши шарт:

ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлиши;

узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги;

Иш берувчининг аризасини ушбу бандда назарда тутилган талаблардан бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.


6. Иш берувчиларга улар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ИШ БЕРУВЧИ ТОМОНИДАН АРИЗА ТАҚДИМ

ЭТИШ ҲАМДА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Иш берувчи томонидан ариза у солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига (кейинги ўринларда - солиқ органи) ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.


8. Иш берувчининг аризаси келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида солиқ органи томонидан автоматлаштирилган дастур ёрдамида аризанинг ушбу Низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади. Бунда, иш берувчининг аризасидаги маълумотлар ва тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойидаги ҳисобот маълумотлари ўртасида фарқ аниқланса, солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига иш берувчининг аризаси кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида хабар юборилади.


9. Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади, шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда - Ғазначилик) юборилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.

10. Солиқ органи тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ушбу қарор автоматлаштирилган дастур орқали солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этишни сабаблари асослантирилган ҳолда юборилади.


11. Иш берувчи ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.


12. Иш берувчининг аризаси келиб тушганда, унинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, ижтимоий солиқ суммаси мавжуд қарздорликлар тўлалигича бартараф этилгандан сўнг ушбу Низом талаблари доирасида қоплаб берилади.



3-БОБ. ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ СУММАСИНИ ИШ

БЕРУВЧИНИНГ БАНКДАГИ ҲИСОБВАРАҒИГА

ЎТКАЗИБ БЕРИШ ТАРТИБИ


13. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларни 3 иш куни давомида кўриб чиқади ва қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.


14. Ғазначилик иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.



4-БОБ. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


15. Солиқ органи иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасининг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.


16. Иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасига доир чораклик ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борилади.

17. Иш берувчи томонидан қайта ҳисобот бериш орқали умумий иш ҳақи фонди доирасида ходимларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар қайта тақсимланган тақдирда, қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммаси иш берувчи ёки солиқ органининг ташаббусига кўра ўзаро қайта ҳисоб-китоб қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Низом 2025 йил 1 январга қадар амал қилади.

19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Намуна



25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий

солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ

қоплаб бериш тўғрисидаги

АРИЗА


Иш берувчининг СТИР ____________

        

(иш берувчининг тўлиқ манзили)


манзилда жойлашган,


фаолиятини амалга оширадиган

(асосий фаолият (ихтисослиги) тури)



,

(иш берувчининг тўлиқ номи)


Сиздан ташкилотда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар учун 20 ___ йилнинг______ ой(лар)и учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб беришингизни сўрайман.


Ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ

суммаси тўғрисидаги маълумотлар

Олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ёш ходимлар


нафар;


(сони)


Олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар учун 20 ___ йил ______ ой(лари)и учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси _______________ сўм.


Иш берувчининг банк реквизитлари:


Банк номи: __________________________________________________


Банк МФО: _________________________________________________


Банкдаги ҳисобварағи: _______________________________________


Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман.


Илова. 25 ёшдан ошмаган ва олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар рўйхати.

Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Бош бухгалтер





(имзо)


(Ф.И.О.)

Сана






Аризага

ИЛОВА



25 ёшдан ошмаган ва олти ой давомида узлуксиз меҳнат

фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ёш ходимнинг Ф.И.О.


ЖШШИР ёки СТИР


1.




2.




3.




4.




...




        





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Иш берувчилартомонидан ёш ходимлар

учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини

Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Иш берувчи


Солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади.


Ҳисобот тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан









2-босқич

Солиқ органи


Келиб тушган аризада кўрсатилган маълумотларнинг Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини ўрганади.


5 иш кунида









3-босқич

Автоматлаштирилган дастур


Ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастур 1 иш кунида солиқ органининг хулосасини шакллантирадива шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади ҳамда бу ҳақда иш берувчини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳабардор қилади.


1 иш кунида









4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси


Автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқади ва қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ва бир вақтнинг ўзида ўтказиб берилган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган дастурга юборади.


3 иш кунида




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июль

















































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск