ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Давлат божхона қўмитасининг 21.06.2021 й. 01-02/15-35-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.07.2021 й. 2773-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2021 й.

N 2773-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

21.06.2021 й.

N 01-02/15-35


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Раис                                                                             М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 22-бандда:


а) 2-кичик банднинг ўттиз иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг пастки кисмида "N" белгисидан сўнг юкни жўнатувчининг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, унга тегишли жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади), жўнатувчи номидан унинг таркибий тузилмаси иштирок этаётган ҳолатларда таркибий тузилманинг СТИРи, сўнгра "/" белгисидан кейин юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда "999999999" коди кўрсатилади.";


б) 7-кичик банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг пастки қисмида "N" белгисидан сўнг молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), сўнгра "/" белгисидан кейин унинг юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда "999999999" коди кўрсатилади.";


в) 11-кичик банднинг учинчи хатбошиси "СТИРи" деган сўздан кейин "(жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 23-кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 - тўловчининг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) /банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) кўрсатилади);";


д) 26-кичик банднинг ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилари "СТИРи" деган сўздан кейин "(жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


е) 43-кичик бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда, графада бундай тўловларни тўлашнинг сўнгги муддати божхона тўловлари турлари кесимида қуйидаги схема бўйича кўрсатилади:

ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ, бунда:";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ХХ - Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди;";

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган божхона тўловларининг турлари бир нечта бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қаторда кўрсатилади;";


ж) 45-кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "СТИРи" деган сўз "ЖШШИРи" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс ЖШШИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг ЖШШИРи қайд этиладиган жойда "99999999999999" коди кўрсатилади.";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


з) 46-кичик бандда:

саккизнчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"99999999999999/99.99.9999/999999, бунда:";

ўнинчи хатбошидаги "СТИРи" деган сўз "ЖШШИРи" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 25-бандда:


а) 6-кичик банднинг ўттиз биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг пастки қисмида "N" белгисидан сўнг юкни қабул қилувчининг СТИРи, юкни қабул қилувчи номидан унинг таркибий тузилмаси иштирок этаётган ҳолатларда таркибий тузилманинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), сўнгра "/" белгисидан кейин юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда "999999999" коди кўрсатилади.";


б) 7-кичик банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Графанинг пастки қисмида "N" белгисидан сўнг молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахснинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи), сўнгра "/" белгисидан кейин унинг юридик манзили (жисмоний шахснинг доимий яшаш манзили) бўйича туман (шаҳар) коди мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарлари таснифлагичига мувофиқ кўрсатилади. СТИР ёки ЖШШИРга эга бўлмаган шахслар томонидан олиб ўтилаётган товарларни декларациялашда "999999999" коди кўрсатилади.";


в) 11-кичик банднинг учинчи хатбошиси "СТИРи" деган сўздан кейин "(жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


г) 23-кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 - тўловчининг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) /банк СТИРи (божхона тўловлари Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланганда божхона брокери ёки декларантнинг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи) кўрсатилади);";


д) 26-кичик бандда:

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6 рақами остида (электрон БЮДда алоҳида аниқлаштирилган жадвалда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун берилган агрегацияланган божхона коди кўрсатилади.";

ўттиз саккизинчи ва ўттиз тўққизинчи хатбошилар "СТИРи" деган сўздан кейин "(жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


е) 43-кичик бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилганда, графада бундай тўловларни тўлашнинг сўнгги муддати божхона тўловлари турлари кесимида қуйидаги схема бўйича кўрсатилади:

ХХ.КК.ОО.ЙЙЙЙ, бунда:";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ХХ - Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди;";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган божхона тўловларининг турлари бир нечта бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қаторда кўрсатилади;";


ж) 45-кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "СТИРи" деган сўз "ЖШШИРи" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс ЖШШИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг ЖШШИРи қайд этиладиган жойда "99999999999999" коди кўрсатилади.";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


з) 46-кичик бандда:

саккизнчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"99999999999999/99.99.9999/999999, бунда:";

ўнинчи хатбошидаги "СТИРи" деган сўз "ЖШШИРи" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 31-банднинг 1-кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Графада қўшимча равишда товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўлган етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатлари (юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси, МДП китобчаси) ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатининг коди: юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси учун - ККДГ, МДП китобчаси учун - МДП;

етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжат рақами (99999/99.99.9999/ИМ999999 - пост коди/сана/юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақами, 99999/99.99.9999/ZX99999999 - пост коди/сана/МДП китобчаси рақами). Бунда, юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақамидаги ҳарфлар кирилл алифбоси ҳарфларида, МДП китобчаси рақамидаги ҳарфлар эса лотин алифбосида ёзилиши шарт;

етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда).

Масалан:

ККДГ 06006/31.03.2012/ИМ003761 - 15000 кг;

МДП 27002/01.01.2014/XY00156239 - 19456 кг.

Агар товар бир нечта етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатлардан расмийлаштирилаётган бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.

Товарларда ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўладиган етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда графада қўшимча равишда ушбу ҳужжат ҳақида маълумот кўрсатилиши талаб этилмайди;".


4. 73-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"73. БЮДнинг 40, 42, 45, 46 ва 47-графаларининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:";

1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) 40-графа. "Умумий декларация/аввалги ҳужжат".

Графада мазкур Йўриқноманинг 25-бандида белгиланган тартибда товарлар баён этилаётган божхона режимидан аввал бошқа божхона режимига жойлаштиришга асос бўлган БЮД тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Графада қўшимча равишда товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўлган етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатлари (юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси, МДП китобчаси) ҳақидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатининг коди: юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси учун - ККДГ, МДП китобчаси учун - МДП;

етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжат рақами (99999/99.99.9999/ИМ999999 - пост коди/сана/юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақами, 99999/99.99.9999/ZX99999999 - пост коди/сана/МДП китобчаси рақами). Бунда, юкни етказиб беришни назорат қилиш китобчаси рақамидаги ҳарфлар кирилл алифбоси ҳарфларида, МДП китобчаси рақамидаги ҳарфлар эса лотин алифбосида ёзилиши шарт;

етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган товарнинг, расмийлаштирилаётган брутто вазни (килограммда).

Масалан:

ККДГ 06006/31.03.2012/ИМ003761 - 15000 кг;

МДП 27002/01.01.2014/XY00156239 - 19456 кг.

Агар товар бир нечта етказиб беришни назорат қилиш тўғрисидаги ҳужжатлардан расмийлаштирилаётган бўлса, ҳар бир маълумот алоҳида янги қатордан юқорида қайд этилган тартибда кўрсатилади.

Товарларда ички божхона органига етказиб бериш учун асос бўладиган етказиб беришни назорат қилиш ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда графада қўшимча равишда ушбу ҳужжат ҳақида маълумот кўрсатилиши талаб этилмайди;";

қуйидаги мазмундаги 1-1-кичик банд билан тўлдирилсин:

"1-1) 42-графа. "Товарнинг фактура қиймати".

Графада ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида декларацияланаётган товарни қайта ишлаш бўйича хизматлар қиймати кўрсатилади.

Беғараз асосда қайта ишлашда графада "0" кўрсатилади.

Товарни қайта ишлаш бўйича хизматлар қиймати математик қоидаларга кўра вергулдан кейинги икки белгигача аниқликда яхлитланади;".


5. 88-бандда:


а) 9-кичик банднинг учинчи хатбошиси "СТИРи" деган сўздан кейин "(жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


б) 21-кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 - декларант ёки божхона брокерининг СТИРи (жисмоний шахс бўлса, ЖШШИРи)/банк СТИРи;";


в) 35-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35) 50-графа. "Ишонч билдирган шахс".

Графада қуйидаги мазмундаги ёзув ёзилади:

"Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар ......" деб ёзилгандан сўнг БЮДни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлса) ва ЖШШИРи (электрон БЮДда алоҳида майдонда) кўрсатилади (қоғоз шаклдаги БЮДда унинг шахсий имзоси қўйилади).

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс ЖШШИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг ЖШШИРи қайд этиладиган жойда "99999999999999" коди кўрсатилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс белгиланади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар декларант ишонч билдирган шахс бўлса, унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишончноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади;";


г) 37-кичик бандда:

саккизичи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"99999999999999/99.99.9999/999999, бунда:";

ўнинчи хатбошидаги "СТИРи" деган сўз "ЖШШИРи" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 88-2-банднинг 2-кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "СТИРи" деган сўз "ЖШШИРи" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар шахс ЖШШИРи мавжуд бўлмаган норезидент бўлса, у ҳолда шахснинг ЖШШИРи қайд этиладиган жойда "999999999" коди кўрсатилади.";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. 12-иловада:


а) қуйидаги мазмундаги 38-4-38-9 позициялар билан тўлдирилсин:

"

38-4.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома

425

КУР



38-5.

Ветеринария рухсатномаси

426

ВТРР



38-6.

Экспорт назорати объектларини экспорт қилиш учун рухсатнома

427

ЭНО



38-7.

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи тўғрисидаги сертификат

428

МБР



38-8.

Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома

429

ХХЮ



38-9.

Техник кўмакка тегишлилиги тўғрисида хулоса

430

ТКР

";

б) 69-7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

69-7.

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатининг комплекс экспертизаси якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг ижобий хулосаси рақами ва санаси, декларацияланаётган товарнинг хулосадаги тартиб рақами ҳамда товарнинг миқдори ва ўлчов бирлиги****

857

ЗМЭП

";

в) қуйидаги мазмундаги 69-10-69-13 позициялар билан тўлдирилсин:

"

69-10.

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан божхона органининг қарори бўйича тақдим этилган ҳужжат рақами ва санаси

860

ПУГТК



69-11.

Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар импорти учун буюртманома рақами ва санаси

861

ЗАМ



69-12.

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор

862

ДК



69-13.

Чекланган нархлар реестрида импорт дори воситалари учун берилган тартиб рақам (ID рақами)*****

863

РЕФ

";

г) қуйидаги мазмундаги 76 ва 77 позициялари билан тўлдирилсин:

"

76

Баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар

906

КНТП



77

Баҳоланаётган товар Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинаётган ҳолларда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси

907

ГТДО

";

д) изохда:

иккинчи хатбошидан "Изоҳ:" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"**** товарнинг миқдорини кўрсатишда хулосадаги товарнинг БЮД билан расмийлаштирилаётган миқдори, ўлчов бирлигини кўрсатишда хулосада кўрсатилган ўлчов бирлиги қайд этилади. Ўлчов бирлиги хулосада қайд этилгандек кўрсатилиши лозим.

Масалан: "кг"; "шт"; "кв.м" ва бошқалар.

***** Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3242, 2020 йил 10 июнь) асосида жорий этилган чекланган нархлар реестрида декларацияланаётган дори воситаси учун берилган тартиб рақам (ID рақами) кўрсатилади.".


8. 13-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


9. 15-илова қуйидаги мазмундаги 148-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

148-1.

Янгиҳаёт тумани

1726292

".

10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

13-ИЛОВА



Божхона тўловлари

ТАСНИФЛАГИЧИ

Т/р

Тўлов турининг номи

Коди



Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари



1.

Товарларнинг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари

10


2.

"Божхона ҳудудида қайта ишлаш", "божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш" ва "транзит" божхона режимларида божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари

11


3.

БЮДни божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда расмийлаштирганлик учун божхона йиғими

12


4.

Божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқари ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтда божхона кўриги, божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечируви, қайта юклаш операцияларини амалга оширганлик учун божхона йиғимлари

13


5.

Юридик шахслар томонидан олиб кириладиган нақд тарздаги чет эл валютасининг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари

14



Божхона органлари томонидан ундириладиган божхона божлари ва солиқлар



1.

Импорт божхона божи

20


2.

Экспорт божхона божи

25


3.

Олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи

27


4.

Олиб чиқилаётган товарлар учун акциз солиғи

28


5.

Қўшилган қиймат солиғи

29


6.

Ягона божхона тўлови

30



Бошқа йиғимлар



1.

Эгаси божхона органи бўлган божхона омборида товарларни сақлаганлик учун божхона йиғими

40


2.

Транспорт воситасини божхона кузатиб бориши учун божхона йиғимлари

41


3.

Товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома берганлик учун божхона йиғимлари

42


4.

Декларант ёки у ишонч билдирган шахснинг мурожаатига асосан БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилганлик учун божхона йиғими

43


5.

Божхона назорати остида ташилаётган товар ва транспорт воситалари учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилганлик учун божхона йиғими

44


6.

Белгиланган муддат тугагандан сўнг вақтинчалик олиб кирилган автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиб кетилишини ёки тегишли божхона режимига расмийлаштирилишини таъминламаганлик учун божхона йиғими

45


7.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа йиғимлар

46


8.

Дастлабки қарор қабул қилганлик учун божхона йиғими

50


9.

Чегара божхона постида товарларни вақтинча сақлаганлик учун божхона йиғими

52



Тушумлар ва жарималар



1.

Мусодара этилган товарларни реализация қилишдан тушумлар

60


2.

Гаровга қўйилган моддий бойликларни реализация қилишдан тушумлар

61


3.

Жарималар

62



Бошқа тўловлар



1.

Божхона тўловини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этганлик учун фоизлар

70


2.

Пеня

72


3.

Ундирилиши божхона органлари зиммасига юклатилган бошқа турдаги божхона тўловлари

74


4.

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси

75


5.

Чет давлатлар ва улар иттифоқларининг ҳуқуқни камситувчи ёки Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини камситувчи бошқа ҳаракатларига жавоб чораси тариқасида белгиланган қўшимча йиғимлар

78


6.

Утилизация йиғими

79



Алоҳида божхона божлари



1.

Махсус божхона божи

80


2.

Вақтинчалик махсус божхона божи

81


3.

Демпингга қарши божхона божи

82


4.

Вақтинчалик демпингга қарши божхона божи

83


5.

Компенсация божхона божи

84


6.

Вақтинчалик компенсация божхона божи

85


7.

Мавсумий божхона божи

86



Давлат божлари



1.

Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи

90

"

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июль





































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск