ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Транспорт, йўллар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2021 й. 462-сон "Осиё инфратузилмавий инвестиция банки иштирокида "А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2021 й.

N 462




ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "А380 "ҒУЗОР - БУХОРО - НУКУС - БЕЙНЕУ"

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИНГ 150-228 КМ (78 КМ) ҚИСМИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқаро стандартларга мос замонавий автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва миллий йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) томонидан белгиланган тартибда умумий қиймати 207,1 млн АҚШ доллари бўлган "A380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилганлиги;

2020 йил 22 июнда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш учун Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки капитал ресурсларидан 165,5 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарор маъқулланганлиги;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси 41,6 млн АҚШ доллари миқдорида, шундан 24,6 млн АҚШ доллари - солиқлар, божхона божлари ва йиғимлари бўйича имтиёзлар, 2,2 млн АҚШ доллари - бошқа сарф-харажатлар ҳамда 14,8 млн АҚШ доллари - инвестиция давридаги молиявий харажатлар ташкил этиши;

лойиҳа доирасида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг йиллик харажатлар сметаси ҳар йили Молия вазирлиги билан келишилиши;

лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2021-2025 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Қўмита ҳузуридаги "Автойўлинвест" агентлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"A380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага;

"A380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан лойиҳа доирасида ажратиладиган қарз битимини имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи фаолиятини молиялаштириш харажатлари, истисно тариқасида, (ретроактив усулда, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан қарз битими кучга киргунга қадар) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилишига рухсат берилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 июлдаги

462-сон қарорига

1-ИЛОВА



"А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу"

автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини

реконструкция қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов бирлиги


Жами*


Шу жумладан:


ОИИБ

маблағлари


Ўзбекистон

Республикаси

улуши


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл.


207 161


165 500


41 661


1.1

Умумий капитал қўйилмалар миқдори*


минг АҚШ долл.


167 286

165 086

2 200


шу жумладан:



қурилиш-монтаж ишларига**


минг АҚШ

долл. экв.


145 975


145 975


-


ЭКВда


минг АҚШ долл.


145 975

145 975

-


Институционал ривожланиш ва салоҳиятни ошириш


минг АҚШ

долл. экв.


2 500

2 500

-


ЭКВда


минг АҚШ долл.


2 500

2 500

-


Стандартларни янгилаш


минг АҚШ

долл. экв.


1 000

1 000

-


ЭКВда


минг АҚШ долл.


1 000

1 000

-


Йўллар ҳолатини баҳолаш жиҳозлари


минг АҚШ долл.


7 165

7 165

-


ЭКВда


минг АҚШ долл.


7 165

7 165

-


бошқа сарф-харажатлар


минг АҚШ

долл. экв.


10 646

8 446

2 200


ЭКВ да


минг АҚШ долл.


8 446

8 446

-


миллий валютада


минг АҚШ

долл. экв.


2 200

-

2 200

1.2

Ижтимоий солиқ***


минг АҚШ долл.

125

-

125

1.3

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар****


минг АҚШ долл.

15 222

414

14 808

1.4

Божхона ва солиқ имтиёзлари


минг АҚШ

долл. экв.


24 528

-

24 528

2

Реконструкция қилинадиган йўлнинг узунлиги


км

78

3

Кутилаётган бандлик сони


киши

-

4

Лойиҳани қоплашнинг ҳисоб-китоб қилинган муддати


йил

-

5

Инвестиция даври давомийлиги


ой

60

6

Қарзни тўлаш муддати


йил

30

           

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер натижалари асосида белгиланади.

**) Қурилиш-монтаж ишларининг қийматидан 10 % кутилмаган харажатлар ҳисобга олиниб, қўшилган.

***) Ижтимоий солиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

****) Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига бериладиган бир марталик хизмат тўлови қарз ҳисобидан тўланади. Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда LIBORнинг охирги 5 йилда энг юқори кўрсаткичи 2,90 %, ўзгарувчан спред 2021 йил 1 январь ҳолатига 0,93 % ни ташкил этганлигини эътиборга олган ҳолда қарз бўйича йиллик фоиз ставкаси 3,83 % га тенг деб ҳисобланди. Тўловларнинг якуний суммалари қарзнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб, аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 26 июлдаги

462-сон қарорига

2-ИЛОВА



"А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль

йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция

қилиш" лойиҳаси доирасида Осиё инфратузилмавий

инвестициялар банки томонидан ажратиладиган

қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи

бўйича тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

165,5 млн. АҚШ доллари

Қарз муддати

30 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Фоиз ставкаси

6 ойлик LIBOR + ўзгарувчан спред

Воситачилик ҳақи

0,25 %

Бошланғич бир марталик тўлов

0,25 %

АҚШ доллар

Тўлов даври


Ўзлаштириш

графиги

Қарз

қолдиғи

Тўлов миқдори


Тўланиши

лозим бўлган

жами маблағ

****

асосий қарз


фоизлар*


бир

марталик

тўлов**


захирага

олиш учуй

воситачилик

ҳақи***


30.07.2021



413 750



413 750



29.09.2021



413 750






15.10.2021


20 000 000

20 413 750


7 395


123 815

131 210

15.04.2022


25 000 000

45 413 750


395 267


183 373

578 640

15.10.2022


30 000 000

75 413 750


884 168


152 610

1 036 777

15.04.2023


35 000 000

110 413 750


1 460 220


113 859

1 574 079

15.10.2023


35 000 000

145 413 750


2 149 664


70 005

2 219 669

15.04.2024


19 500 000

164 913 750


2 831 085


25 526

2 856 611

15.10.2024


293 125

165 206 875


3 210 733


745

3 211 478

15.04.2025


293 125

165 500 000


3 198 864


370

3 199 234

15.10.2025



162 190 000

3 310 000

3 222 147



6 532 147

15.04.2026



158 880 000

3 310 000

3 140 449



6 450 449

15.10.2026



155 570 000

3 310 000

3 093 261



6 403 261

15.04.2027



152 260 000

3 310 000

3 012 267



6 322 267

15.10.2027



148 950 000

3 310 000

2 964 375



6 274 375

15.04.2028



145 640 000

3 310 000

2 899 932



6 209 932

15.10.2028



142 330 000

3 310 000

2 835 489



6 145 489

15.04.2029



139 020 000

3 310 000

2 755 904



6 065 904

15.10.2029



135 710 000

3 310 000

2 706 604



6 016 604

15.04.2030



132 400 000

3 310 000

2 627 723



5 937 723

15.10.2030



129 090 000

3 310 000

2 577 718



5 887 718

15.04.2031



125 780 000

3 310 000

2 499 541



5 809 541

15.10.2031



122 470 000

3 310 000

2 448 832



5 758 832

15.04.2032



119 160 000

3 310 000

2 384 389



5 694 389

15.10.2032



115 850 000

3 310 000

2 319 946



5 629 946

15.04.2033



112 540 000

3 310 000

2 243 178



5 553 178

15.10.2033



109 230 000

3 310 000

2 191 060



5 501 060

15.04.2034



105 920 000

3 310 000

2 114 996



5 424 996

15.10.2034



102 610 000

3 310 000

2 062 174



5 372 174

15.04.2035



99 300 000

3 310 000

1 986 815



5 296 815

15.10.2035



95 990 000

3 310 000

1 933 288



5 243 288

15.04.2036



92 680 000

3 310 000

1 868 845



5 178 845

15.10.2036



89 370 000

3 310 000

1 804 402



5 114 402

15.04.2037



86 060 000

3 310 000

1 730 451



5 040 451

15.10.2037



82 750 000

3 310 000

1 675 516



4 985 516

15.04.2038



79 440 000

3 310 000

1 602 270



4 912 270

15.10.2038



76 130 000

3 310 000

1 546 631



4 856 631

15.04.2039



72 820 000

3 310 000

1 474 088



4 784 088

15.10.2039



69 510 000

3 310 000

1 417 745



4 727 745

15.04.2040



66 200 000

3 310 000

1 353 302



4 663 302

15.10.2040



62 890 000

3 310 000

1 288 859



4 598 859

15.04.2041



59 580 000

3 310 000

1 217 725



4 527 725

15.10.2041



56 270 000

3 310 000

1 159 973



4 469 973

15.04.2042



52 960 000

3 310 000

1 089 544



4 399 544

15.10.2042



49 650 000

3 310 000

1 031 087



4 341 087

15.04.2043



46 340 000

3 310 000

961 362



4 271 362

15.10.2043



43 030 000

3 310 000

902 201



4 212 201

15.04.2044



39 720 000

3 310 000

837 758



4 147 758

15.10.2044



36 410 000

3 310 000

773 315



4 083 315

15.04.2045



33 100 000

3 310 000

704 999



4 014 999

15.10.2045



29 790 000

3 310 000

644 429



3 954 429

15.04.2046



26 480 000

3 310 000

576 817



3 886 817

15.10.2046



23 170 000

3 310 000

515 544



3 825 544

15.04.2047



19 860 000

3 310 000

448 636



3 758 636

15.10.2047



16 550 000

3 310 000

386 658



3 696 658

15.04.2048



13 240 000

3 310 000

322 215



3 632 215

15.10.2048



9 930 000

3 310 000

257 772



3 567 772

15.04.2049



6 620 000

3 310 000

192 272



3 502 272

15.10.2049



3 310 000

3 310 000

128 886



3 438 886

15.04.2050



0

3 310 000

64 091



3 374 091

Жами




165 500 000


96 134 876


413 750


670 303


262 305 179


             

*) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда LIBORнинг охирги 5 йилда энг юқори кўрсаткичи 2,90 %, ўзгарувчан спред 2021 йил 1 январь ҳолатига 0,93% ни ташкил этганлигини ҳисобга олган ҳолда қарз бўйича йиллик фоиз ставкаси 3,83 % га тенг деб ҳисобланди.

**) Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига бериладиган бир марталик хизмат тўлови қарз ҳисобидан тўланади.

***) Воситачилик ҳақи қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.

****) Тўлов суммалари қарзнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб, аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 27 июль




























































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск