ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.07.2021 й. ПҚ-5198-сон "Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
26.07.2021 й.
N ПҚ-5198
АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ТИББИЙ
ЁРДАМ СИФАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, шошилинч тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш ҳисобига фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг фаол меҳнат қобилиятини тиклашга имконият яратиш, болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда нефрология ва гемодиализ ёрдамини кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида:
1. 2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич ташкил этилсин.
2. Қуйидагилар Марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
"олтин соат" тамойили асосида қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизматини кўрсатиш;
Марказларга бириктирилган туман (шаҳар)лар аҳолисига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда тиббий хизмат кўрсатиш.
3. Белгилансинки, Марказларга:
ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, шошилинч тиббий ёрдам ва умумий жарроҳлик бўлимларининг умумий ўринлари сони доирасида 50 тадан 60 тагача ўринлар ажратилади;
ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари штат бирликлари доирасида қўшимча нейрохирург, невролог, кардиолог, анестезиолог-реаниматолог ва бошқа штатлар киритилади;
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятини молиялаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар татбиқ этилади.
Марказларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У.Собиров) Молия вазирлиги (Ж.Абруев) билан биргаликда Марказларнинг ташкил этилиши муносабати билан талаб этиладиган қўшимча штат бирликлари ҳамда уларга зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Марказларни малакали кадрлар билан таъминлаш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ молиявий, моддий-техник ва бошқа ташкилий масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4887-сон қарорига мувофиқ:
6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни "А" витамини билан;
2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан;
ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати билан;
35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2021-2023 йилларда болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш чора-тадбирлари дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолига кўрсатилаётган нефрология ва гемодиализ ёрдамини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ҳудудларнинг умумий ўринлар фонди ҳисобидан нефрология ва гемодиализ бўлимларини 50 ўрингача етказиш;
диализ аппаратлари ва сарфлаш воситаларини харид қилиш;
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий тиббиёт таълим муассасаларида нефрология ва гемодиализ кафедралари фаолиятини йўлга қўйиш;
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази биноларини қуриш ва реконструкция қилиш.
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ўн кун муддатда болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларнинг профилактик махсус препаратларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва ушбу препаратларни тақсимлаш ҳамда етказиш тартибини тасдиқласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан:
соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига - ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш учун;
соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари А.Ш. Иноятовга гемодиализ хизматини юқори даражада кўрсатиш, У.Ю. Собировга Марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш, Э.И. Баситхановага болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан таъминлаш учун;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг ҳудудларда сифатли ижро этилиши учун шахсий масъулият юклансин.
Қарорнинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 26 июлдаги
ПҚ-5198-сон қарорига
1-ИЛОВА
2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт
бирлашмалари негизида босқичма-босқич ташкил
этиладиган туманлараро қўшма шикастланишлар
ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Т/р |
Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этиладиган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари |
Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилган туман ва шаҳарлар |
1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
|
|||
1. |
1. |
Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмаси |
Беруний тумани, Тўрткўл тумани, Элликқалъа тумани |
2. |
2. |
Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси |
Мўйноқ тумани, Шуманай тумани, Қонликўл тумани, Қўнғирот тумани |
3. |
3. |
Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси |
Бўзатов тумани, Кегейли тумани, Тахтакўпир тумани, Чимбой тумани, Қораўзак тумани |
2. АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
|
|||
4. |
1. |
Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси |
Балиқчи тумани, Булоқбоши тумани, Улуғнор тумани, Шаҳрихон тумани |
5. |
2. |
Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси |
Жалақудуқ тумани, Хонобод шаҳри, Хўжаобод тумани, Қорасув тумани, Қўрғонтепа тумани |
3. БУХОРО ВИЛОЯТИ
|
|||
6. |
1. |
Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси |
Жондор тумани, Олот тумани, Қоракўл тумани |
7. |
2. |
Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси |
Бухоро тумани, Газли шаҳри, Пешку тумани, Ромитан тумани |
8. |
3. |
Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси |
Вобкент тумани, Шофиркон тумани, Ғиждувон тумани |
4. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
|
|||
9. |
1. |
Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси |
Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани |
10. |
2. |
Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси |
Арнасой тумани, Дўстлик тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани |
11. |
3. |
Зомин туман тиббиёт бирлашмаси |
Зарбдор тумани, Зомин тумани, Янгиобод тумани |
5. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
|||
12. |
1. |
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси |
Китоб тумани, Чироқчи тумани, Шаҳрисабз тумани, Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ тумани |
13. |
2. |
Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси |
Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Ғузор тумани |
14. |
3. |
Касби туман тиббиёт бирлашмаси |
Касби тумани, Косон тумани, Миришкор тумани, Муборак тумани, Нишон тумани |
6. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
|
|||
15. |
1. |
Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси |
Зарафшон тумани, Томди тумани, Учқудуқ тумани |
7. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
|
|||
16. |
1. |
Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси |
Норин тумани, Уйчи тумани, Учқўрғон тумани |
17. |
2. |
Поп туман тиббиёт бирлашмаси |
Мингбулоқ тумани, Поп тумани, Чуст тумани |
8. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
|
|||
18. |
1. |
Ургут туман тиббиёт бирлашмаси |
Ургут тумани, Тойлоқ тумани |
19. |
2. |
Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси |
Булунғур тумани, Жомбой тумани |
20. |
3. |
Иштихон туман тиббиёт бирлашмаси |
Иштихон тумани, Каттақўрғон тумани, Каттақўрғон шаҳри, Нуробод тумани, Пайариқ тумани, Қўшработ тумани |
21. |
4. |
Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси |
Нарпай тумани, Пахтачи тумани |
9. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
|||
22. |
1. |
Денов туман тиббиёт бирлашмаси |
Денов тумани, Олтинсой тумани, Шўрчи тумани |
23. |
2. |
Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси |
Бандихон тумани, Бойсун тумани, Музработ тумани, Шеробод тумани, Қизириқ тумани |
24. |
3. |
Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси |
Сариосиё тумани, Узун тумани |
10. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
|||
25. |
1. |
Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси |
Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Сардоба тумани |
26. |
2. |
Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси |
Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани |
11. ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
|
|||
27. |
1. |
Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси |
Ангрен шаҳри, Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳри |
28. |
2. |
Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси |
Бекобод тумани, Бекобод шаҳри, Бўка тумани |
29. |
3. |
Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси |
Бўстонлиқ тумани, Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани |
30. |
4. |
Чиноз туман тиббиёт бирлашмаси |
Оққўрғон тумани, Чиноз тумани, Янгийўл тумани, Янгийўл шаҳри, Қуйичирчиқ тумани |
12. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
|
|||
31. |
1. |
Бағдод туман тиббиёт бирлашмаси |
Бағдод тумани, Бувайда тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани |
32. |
2. |
Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмаси |
Ёзёвон тумани, Тошлоқ тумани, Қува тумани, Қўштепа тумани |
33. |
3. |
Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси |
Бешариқ тумани, Данғара тумани, Фурқат тумани, Қўқон шаҳри, Ўзбекистон тумани |
13. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
|
|||
34. |
1. |
Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси |
Гурлан тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани |
35. |
2. |
Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси |
Боғот тумани, Тупроққалъа тумани, Ҳазорасп тумани |
36. |
35 та марказ |
126 та туман (шаҳар)лар |
Изоҳ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилган туман ва шаҳарлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Президентининг
2021 йил 26 июлдаги
ПҚ-5198-сон қарорига
2-ИЛОВА
Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир
қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари режасини амалга ошириш учун жами харажатлар - 72,6 млрд сўм ва 37,7 млн АҚШ доллари. |
|||
шундан: |
млрд сўмда |
млн АҚШ долларида |
|
Давлат бюджети маблағлари |
72,6 |
||
шу жумладан: маҳаллий бюджет маблағлари |
71,7 |
||
ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
1,03 |
||
халқаро молия институтлари, хорижий донор давлатлар кредитлари ва грантлари |
37,7 |
Президентининг
2021 йил 26 июлдаги
ПҚ-5198-сон қарорига
3-ИЛОВА
2021-2023 йилларда болалар, туғиш ёшидаги,
ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик
махсус препаратлар билан бепул таъминлаш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддати |
Маблағ |
Молиялаштириш манбалари |
Ижрочилар |
1. |
6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш. |
соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи |
2021 йил 2022 йил 2023 йил |
26,1 млрд сўм 51,4 млрд сўм 59,2 млрд сўм |
Республика бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов) |
2. |
2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш. |
соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи |
2021 йил 2022 йил 2023 йил |
2,3 млрд сўм 4,5 млрд сўм 5,3 млрд сўм |
Республика бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов) |
3. |
6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни "А" витамини билан бепул таъминлаш. |
соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи |
2021 йил 1 августдан бошлаб 2022-2023 йиллар |
- |
ЮНИСЕФ маблағлари (келишувга кўра) |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси |
4. |
Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болаларни, йод препарати билан бепул таъминлаш. |
соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи |
2022 йил 1 июлдан бошлаб 2023 йил |
6,7 млрд сўм 15,3 млрд сўм |
Республика бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов), ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари (келишув асосида) |
5. |
35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни поливитамин, темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш. |
соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи |
2022 йил 1 июлдан бошлаб 2023 йил |
28,4 млрд сўм 65,3 млрд сўм |
Республика бюджети маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Молия вазирлиги (Ишметов), ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари (келишув асосида) |
6. |
Замонавий технологиялар асосида микронутриентлар етишмаслигини аниқлаш ва унинг олдини олиш бўйича илмий лойиҳаларни танловга бериш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2021-2023 йиллар |
Ҳисоб- китоблар асосида |
Халқаро молия институтлари грант маблағлари, ҳомийлик маблағлари |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов) |
7. |
Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан маҳаллий телеканал, радио ва газеталар орқали 16 ёшгача болалар, 35 ёшгача туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларга поливитамин махсус комплексларини ҳамда болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситаларини қабул қилишнинг муҳимлиги тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2021-2023 йиллар |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Маматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Ходжаев) |
8. |
Дори воситаларининг асосли ва аниқ тарзда тақсимланишини, етказиб берилиши ва аёлларга ҳамда болаларга ажратилишини тизимли равишда назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш. |
Амалий чора-тадбирлар |
Доимий равишда |
- |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Маматов) |
2021-2023 йилларда болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик дори воситалари билан бепул таъминлаш чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар - 264,5 млрд сўм. |
|||
шундан: |
млрд сўмда |
||
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
264,5 |
Президентининг
2021 йил 26 июлдаги
ПҚ-5198-сон қарорига
4-ИЛОВА
Аҳолига кўрсатилаётган нефрология
ва гемодиализ ёрдамини янада яхшилаш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
Аҳолига кўрсатилаётган нефрология ва гемодиализ ёрдамини янада яхшилаш чора-тадбирлари режасини амалга ошириш учун жами харажатлар - 197,8 млрд сўм.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 27 июль