ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ички ишлар вазирининг 05.07.2021 й. 144-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2021 й. 2303-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2021 й.

N 2303-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

05.07.2021 й.

144


БУЙРУҒИ



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарори, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                             П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА




Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги

бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг

тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта

рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1 - 7 ва 8-1-бандлардаги, 9-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошиларидаги ҳамда 11 - 17-бандлардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-боб изоҳининг бешинчи хатбошисидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ногиронларга" деган сўзлар "меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банд ва унинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

8. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун


-

базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида


Изоҳ:

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг, шу жумладан вақтинчалик гувоҳноманинг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.".


4. 10-бандда:

иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 4-бобнинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ:

Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, улар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида техник кўрикдан ўтказилади (биринчи марта рўйхатга олинаётган янги транспорт воситалари бундан мустасно) ва белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.".


6. 5-бобнинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ:

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликатини, шу жумладан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига дубликат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқаронинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 июль
























































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск