ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 й. 466-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2021 й.

N 466




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ УМУМИЙ ЎРТА

ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитиш икки йил мобайнида амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида ўқув жараёнини юридик фанлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича чуқурлаштирилган таълимни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари (кейинги ўринларда - академик лицейлар) фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ички ишлар вазирлигининг академиясига кириш учун ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражаси юқори, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак, жисмонан етук, иродаси кучли ва шижоатли номзодлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун малакали кадрларни тайёрлаш;

ўқитишнинг инновацион шакл ва методикаларини жорий этиш асосида миллий таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқув адабиётларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ва уларнинг янги авлодини яратиш, ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув ва таълим дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқлаштириш;

ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш қобилиятини янада ўстириш мақсадида ўқув жараёнига ўқувчиларда олинган назарий билимларини амалиётда қўллай олиши, юзага келган турли муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилиш тажрибаси ҳамда тегишли кўникмалар ҳосил қилишни назарда тутувчи "case-study" методикасини татбиқ этиш;

ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий базалар ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

академик лицейларга 2019/2020 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар амалдаги таълим дастурларига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар эса икки йиллик таълим дастурларини бир йилда ўзлаштириш асосида ўқишни тугатади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳамда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

академик лицейлар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатдаги бўш педагог лавозимларини эгаллаш учун танловларни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан тузиладиган комиссия томонидан танловларни тест ва суҳбат шаклларида ўтказиш тартиби;

танлов натижаларини белгиланган мезонлар асосида расмийлаштириш, номзодларни ишга қабул қилишга тавсия этиш ёки тавсия этмаслик юзасидан комиссия қарорини қабул қилиш тартиби.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси зиммасига академик лицейлар фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича қуйидаги вазифалар юклансин:

академик лицейлар ўқув-услубий жараёнини ташкил этишнинг самарали механизмини жорий этишга кўмаклашиш;

академик лицейларнинг илмий, ўқув ва ўқув-услубий йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириб боришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

академик лицейлар ўртасида фан олимпиадалари ва спорт мусобақа (спартакиада)ларини ташкил этиш ва ўтказишда амалий ёрдам бериш;

таълим жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаши, ҳуқуқий билимларини, касбий ва жисмоний тайёргарлиги ҳамда амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш;

ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни жорий этиш ва қўллаш борасида кўмаклашиш;

академик лицейларни янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-услубий қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

бир ой муддатда таълим ва тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида академик лицейлар ички интизом уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

2021 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейларнинг ўқув жараёни икки йиллик тизимга ўтказилишини инобатга олган ҳолда юридик фанлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича чуқурлаштирилган таълимни назарда тутувчи ўқув режалари ва таълим дастурларини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 июлдаги

466-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда):


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ва Ҳарбий-техника институтига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган идоравий академик лицейларнинг битирувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади";


б) 1-иловада:


23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


26-бандда "уч" сўзи "икки" сўзи билан алмаштирилсин;


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига мувофиқ академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ҳамда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги сертификат берилади";


қуйидаги мазмундаги 4-1-боб қўшилсин:


"4-1-боб. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари ўқишини

кўчириш, қайта тиклаш ва уларни ўқишдан четлаштириш


27-1. Ўқувчиларни бошқа таълим муассасаларидан ИИВ академик лицейларига кўчириш тақиқланади.

27-2. Ўқувчиларнинг ўқишини бир ИИВ академик лицейидан бошқа ИИВ академик лицейига кўчириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси билан келишилган ҳолда ёзги таътил даврида амалга оширилади.

27-3. Ўқувчилар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

а) ўз хоҳишига биноан, бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

б) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

в) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки давлатга чиқиб кетганда;

г) ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда (семестр якуни бўйича ўтказилган якуний назоратда иккита ва ундан ортиқ фанлар бўйича қониқарсиз баҳо олганда);

д) бир семестр мобайнида узрли сабабларсиз 72 соат ва ундан кўп машғулотларда қатнашмаганда;

е) ўқувчи томонидан ИИВ академик лицейининг кун тартибига мунтазам риоя этмаслик ёки ички тартиб-қоидалари қўпол равишда бузилганда;

ж) ўқувчи томонидан содир этилган жиноят учун суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

з) вафот этганлиги сабабли;

и) ота-онаси бошқа давлатга хизмат сафарига юборилганда улар билан жўнаб кетганда.

27-4. ИИВ академик лицейларидан четлаштирилган ўқувчилар ўқишга қайта тикланмайди, мазкур Низом 27-3-бандининг "б" ва "и" кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

27-5. Мазкур Низом 27-3-бандининг "б" ва "и" кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда ўқишдан четлатилганлигига 1 йилдан 2 йилгача муддат бўлган ўқувчиларнинг ўқишини қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

27-6. ИИВ академик лицейларидан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар академик лицей директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этилади.

27-7. ИИВ академик лицейдан четлаштирилган ўқувчиларни Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро Комиссия томонидан яшаш манзили бўйича мажбурий умумий ўрта таълимга жалб этиш тўғрисида қарори билан биргаликда ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига юборилади.

27-8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 10 кун муддат ичида ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш масаласини ҳал этади ва бу тўғрисида ИИВ академик лицейига ҳамда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига ёзма равишда маълумот юборади.

Бунда ўқувчининг ўқиши кўчирилаётган таълим муассасасига юбориладиган маълумотга ИИВ академик лицейидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.

27-9. Ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тўғрисидаги маълумотни олган ИИВ академик лицейи директори ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради ва 3 кун муддатда ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасасига жўнатади.

27-10. Ўқишдан четлаштирилган ёки ўқиши кўчирилаётган ўқувчини қабул қилаётган таълим муассасаси директори 3 кун муддатда ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

27-11. Ўқувчиларни четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар, педагогик кенгашнинг қарори, буйруқ, ариза, ўзлаштириш дафтарчаси ИИВ академик лицейида сақланади".


28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар ИИВ академик лицейида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.

ИИВ академик лицейларига ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишга қабул қилинади";


31-бандда "Кадрлар бош бошқармаси" сўзлари "Касбий тайёргарлик бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


32-банднинг бешинчи хатбошида "Ички ишлар вазирлигининг Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-бандда "Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларнинг" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 2-иловада:


2-бандда "ИИВ академик лицейларига" сўзларидан кейин "қабул йилида" сўзлари қўшилсин;


5-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлар ҳамда вилоят ИИБ бошлиқлари ИИВ академик лицейи қабул комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг юқори малакали ва тажрибали катта офицерлари комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланади";


9-бандда "Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларига" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


16 ва 19-бандларда "Тошкент шаҳар ИИББ" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда "тегишли ИИВ академик лицейига келганда" сўзлари "қабул йилининг 1 июнь кунига қадар тегишли ИИВ академик лицейининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандга қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин;

"Қабул йилининг 1 июнь кунидан сўнг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Қабул комиссияси номзодларнинг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармасига тақдим этади";


21-бандда "Кадрлар бош бошқармаси" сўзлари "Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


23, 27 ва 30-бандларда "Тошкент шаҳар ИИББ ва" сўзлари "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандда "Тошкент шаҳар ИИББ ва" ҳамда "Кадрлар бош бошқармаси" сўзлари тегишлича "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда" ва "Касбий тайёргарлик бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


39-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ихтисослик фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда охирги уч йил (қабул йили ва ундан олдинги икки йил), республика фан олимпиадаларида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил), Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган мусобақаларнинг республика босқичида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил) давомида ғолиб бўлган номзодлар";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида, тест синовларисиз имтиёз тартибида махсус-профессионал танловда тўплаган баллари бўйича кетма-кетликда қабул қилиниб, тўплаган баллари тенг бўлиб қолган номзодлар умумий квотадан ташқари қабул қилинади";

бешинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 июль




































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск