Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 й. 470-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2021 й.

N 470




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИСИНИНГ (ХОДИМИНИНГ) ЁКИ

УНИНГ ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИ МОЛ-МУЛКИГА

УНИНГ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШИ

БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИНГ

ЎРНИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига мувофиқ Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланиши, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар ташкил этиш ва етказилган зарарни қоплаш бўйича келиб тушган билдиргиларини (аризаларни) кўриб чиқиш тартиби;

етказилган зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш тартиби;

ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича комиссия қарорини ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказиш;

етказилган зарарнинг ҳақиқий суммасини баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби;

етказилган зарарни қоплаш, у билан боғлиқ харажатларни бюджет маблағлари доирасида амалга ошириш ҳамда ушбу суммани кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олиш тартиби.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 июль



































Время: 0.0188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск