ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2021 й. 466-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 июлдаги

466-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари

ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог

ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. Таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш танлов асосида ўтказилади.

Танловнинг мақсади - таълим муассасаларига замонавий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, чуқур касбий илим ва маҳоратга, ижодий ва илмий салоҳиятга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган педагог кадрларни холисона саралаб олишдан иборат.

Танлов адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик тамойиллари асосида амалга оширилади.


3. Педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Таълим муассасаларидаги бўш лавозимларга ходимларни жамлаш учун танлов ўтказилади.

Танлов ўтказилиши тўғрисида таълим муассасаларининг манзили ва мурожаат этиш учун телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтида эълон берилади.


5. Таълим муассасаларига соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга қабул қилинаётган педагоглар таълим муассасаси директорининг буйруғи билан танловсиз ишга қабул қилинади.

Соатбай ҳақ тўлаш асосида ишга қабул қилинаётган педагоглар сони таълим муассасасида фаолият юритаётган барча педагогларнинг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.


6. Таълим муассасаларидаги бўш педагогик лавозимларга номзодлар қуйидаги шахслар қаторидан жамланади:

умумтаълим фанлари бўйича педагог лавозимини эгаллаш учун танловда фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси (илмий унвони)габўлган, педагогик мутахассислик бўйича бакалавр ёки магистр даражасига эга мутахассислар;

умумкасбий ва махсус фанлар бўйича педагог лавозим учун ўтказиладиган танловда таълим муассасаси йўналиши ва ихтисосликларига мос келадиган фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига, шунингдек, магистр даражасига ёхуд камида уч йил педагогик иш стажига эга бўлган бакалавр даражасига эга мутахассислар.

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилган, тегишли соҳада олий маълумотга, юксак касбий тайёргарлик ва ахлоқий сифатларга, шунингдек малака талабларига жавоб берадиган шахслар педагогик иш стажига эга бўлмаган ҳолда танловда иштирок этишлари мумкин.


7. Номзодлар танловда қатнашиш учун ариза ва сўровнома-анкета, қисқа шахсий маълумот (резюме)ларини миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz), таълим муассасаларининг веб-сайти, онлайн ёки тўғридан-тўғри эълон берилган кундан бошлаб 20 кун давомида тақдим этади.


8. Танлов ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан кейин ўн иш куни ичида ўтказилади.

Танловга келмаган номзодлар учун қўшимча танлов ўтказилмайди.


9. Танловга ҳужжатларни топширган номзодлар сони бир нафардан ошмаса, танлов ўтказилмайди ва таълим муассасалари томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон такроран берилади.

Қайтадан эълон берилган тақдирда ҳам танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни топширган номзодлар сони бир нафардан ошмаса ушбу бир нафар номзод билан танлов ўтказилади. Бунда номзод тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан ортиқ балл тўплаган тақдирда танловдан ўтган ҳисобланади.


10. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан салбий сабабларга кўра бўшатилган, шунингдек, содир этган жинояти учун муқаддам судланган фуқаролар танловга қўйилмайдилар (реабилитация қилинган ҳолатлар бундан мустасно).


11. Танловда қатнашиш учун номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва уларни сақлаш учун таълим муассасаларининг кадрлар бўйича инспектори (ходими) масъул ҳисобланади.


12. Номзодлардан қонунчилик ҳужжатларида талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжат ва уларнинг нусхаларини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Номзодга ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.



3-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


13. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан камида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда Комиссия тузилади:

комиссия раиси - таълим муассасаси директори (унинг вазифасини бажарувчи шахс);

комиссия раиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси ходими;

комиссия аъзолари - таълим муассасаси директори ўринбосарлари, тегишли кафедра мудири, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий ишлар соҳасидаги тажрибали раҳбар ва педагог ходимлари;

комиссия котиби - таълим муассасаларининг кадрлар бўйича инспектори.


14. Танлов икки босқичда - тест ва суҳбат шаклларида ўтказилади.


15. Танлов ҳар бир босқич бўйича алоҳида кунларда ўтказилиб, биринчи кун тест синовлари, иккинчи кун суҳбат шаклида ўтказилади.

Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўз вақтида ўтказилишини ташкиллаштириш комиссия котиби зиммасига юклатилади.

Котиб комиссия аъзолари ва танловда қатнашувчи номзодларга танловни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида танлов ўтказиладиган санадан уч кун олдин хабар беради.


16. Танлов моддий-техник воситалар билан жиҳозланган махсус ўқув аудиториясида ўтказилади ҳамда танлов жараёни видеотасвирга олинади.


17. Танлов ўтказиш бўйича тест саволлари мажмуи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилади.


18. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармасида сақланади.


19. Номзодга бериладиган тест саволлари 10 хил вариантда тайёрланади ва 40 тадан саволдан (шундан, ҳар бир саволга 4 тадан (a, b, с, d) жавоб) иборат китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида номзоднинг Ф.И.О., танлов ўтказилган кун, тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахс (шахслар) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.


20. Тест синовида номзодга 40 та саволдан иборат 1 та тест варианти берилади, бунда ҳар бир тўғри жавоблар - 0,5 балл билан баҳоланади.


21. Комиссия томонидан номзодга тест синови ўтказишнинг қисқача мақсади, мазмуни ва тартиби тушунтирилади ҳамда белгиланган тартибда тест синовлари қабул қилинади.


22. Номзодларга тест синовларига жавоб бериш учун аниқ фанлар (жумладан, математика, информатика, физика, кимё ва биология) учун 90 дақиқа, ижтимоий-гуманитар фанлар учун 60 дақиқа вақт берилади. Жавоблар варақасини белгилаш учун қўшимча 10 дақиқа берилади.


23. Тест саволларига жавоб бериш жараёнида номзодларга қуйидаги тақиқлар қўйилади:

қонунчилик ҳужжатларидан, маълумотнома (справочник) ва махсус адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситаларидан ёки бошқа материаллардан (маълумотлардан) фойдаланиш;

бошқа шахслар билан суҳбатлашиш;

тест саволлари ўтказилаётган хонадан рухсатсиз ташқарига чиқиш.

Мазкур банддаги талабларга риоя қилмаган номзод тест жараёнини ўтказиш тартибини бузган деб топилади ва уни танловда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда Комиссия котиби томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.


24. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, номзодлар тест материалларини комиссия котибига топширади.


25. Комиссия аъзолари тест синовлари ўтказилгандан сўнг 3 соат ичида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) тегишлича ҳар бир номзоднинг тест китоби титул варағига ёзиб қўяди. Тестда 12 баллдан кам тўплаган номзод танловнинг иккинчи босқичига қўйилмайди.


26. Тест синовлари натижалари синов ўтказилган кунда номзодларга эълон қилинади.


27. Танлов ўтказиш жараёнида ҳар бир номзод билан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ 80 баллик баҳолаш мезонлари бўйича суҳбат ўтказилади ва шу куннинг ўзида тест натижалари билан қўшиб, умумий балл эълон қилинади.

Суҳбат давомида номзодларга:

илмий-педагогик фаолиятининг натижаларига доир тақдимоти учун 5 дақиқа;

таълимнинг инновацион методларини қўллаган ҳолда тегишли фаннинг аниқ бир мавзусини ўқитиш методикаси бўйича педагогик маҳоратини намоён қилиш учун - 15 дақиқа;

касбий кўникмасини аниқлаш мақсадида савол-жавоб учун - 10 дақиқа вақт ажратилади.


28. Номзодлар томонидан илмий-педагогик фаолияти натижаларини баҳолашга қаратилган ўқув-методик, илмий тадқиқот ва ижодий иш материалларини қамраб олувчи портфолио тайёрланади.

Портфолиога киритилган маълумотларнинг тўғрилиги танлов ўтказилишидан бир кун олдин комиссия котиби томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда баҳолаш учун комиссияга тақдим этилади.


29. Номзод педагогик маҳоратини намоён қилиш жараёнида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:

педагогик маҳоратининг методик даражаси, илмий-педагогик салоҳияти, қўлланиладиган метод, усул ва воситаларнинг режалаштирилган машғулот мақсадига, шунингдек мантиқийлик, аниқлик ва тизимлилик тамойилларига мос келишига;

ўқув машғулотлари бўйича ижодий муҳокамани ташкил этиш ҳамда педагогик технологияларни қўллаган ҳолда аудиторияни жалб қила олишига;

ўқитилаётган фан бўйича эгаллаган билими, амалий кўникмаси ва малакасининг шаклланганлигига;

ўқувчиларда ижодий-креатив фикрлай олиш, мустақил қарор қабул қилиш орқали касбий кўникмаларини шакллантира олишга.

Номзоднинг педагогик маҳоратини намоён қилиш натижалари комиссия аъзолари томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади.


30. Комиссия томонидан номзоднинг касбий фаолиятида эришган натижалари ва педагогик маҳоратини баҳолаш билан бирга педагог ходимларга хос бўлган креативлик, нутқ маданияти ва касбий компетентлик даражасини замонавий талабларга мослигини аниқлаш мақсадида улар билан педагогик суҳбат ўтказилади.


31. Педагогик суҳбат жараёнида комиссия аъзолари томонидан қуйидаги йўналишлар доирасида саволлар берилади:

таълим мутахассислигининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, вазиятни таҳлил қилишга қодирлик даражасини аниқлаш бўйича;

ўқувчилар онгига "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурч" концептуал ғоясини сингдира олиш бўйича;

таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, компьютер ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш бўйича;

таълим жараёнида қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан (www.lex.uz) фойдаланиш, таҳлил қилиш ва шарҳлаш кўникмаларини аниқлаш бўйича;

чет тиллари (рус тили, инглиз тили ва бошқалар)ни ўзлаштириш даражасини аниқлаш бўйича;

ўқув машғулотларда вақтдан унумли фойдаланиш методи (тайм-менежмент)ни қўллаш маҳоратини аниқлаш бўйича.


32. Комиссия аъзолари номзодларга берилган саволларга уларнинг жавоблари тўғри ёки нотўғрилигини дарҳол маълум қиладилар ҳамда комиссиянинг ҳар бир аъзоси ўзининг баҳосини қайд варағига қўяди.

Танловнинг мазкур шакли бўйича якуний натижалар номзодларнинг иштирокисиз комиссия аъзолари томонидан коллегиаллик тамойили асосида ўртача арифметик балл шаклида холисона баҳоланади.


33. Танловдан ўтаётган номзодларнинг фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эгалиги, халқаро ёки республика миқёсида ўтказилган кўргазмали танлов ҳамда номинацияларда эришган ютуқлари, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги, шунингдек педагогик суҳбат жараёнида ўқувчиларга "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурч" концептуал ғоясини сингдира олишга доир касбий ва шахсий сифатлари уларни ижобий баҳолашда инобатга олинади.


34. Ўтказилган икки босқичли танловнинг якуний натижалари комиссия аъзоларининг имзоси ва комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдагитанлов натижалари қайд варақаси расмийлаштирилади.



4-БОБ. ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ


35. Танлов комиссияси қарорига кўра мазкур Низомга 3-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари бўйича энг юқори балл тўплаган номзодлар танлов ўтказилаётган бўш ўринларга педагогик ходим сифатида ишга қабул қилинади.


36. Танлов натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

а) педагог ходим сифатида ишга қабул қилишга тавсия этилади;

б) педагог ходим сифатида ишга қабул қилишга тавсия этилмайди.


37. Танлов натижалари комиссия баёни билан расмийлаштирилади.


38. Танлов натижасидан норози бўлган номзодлар апелляция комиссиясига апелляция шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


39. Апелляция комиссияси Ўзбекистон Республикасиички ишлар вазирининг буйруғи асосида камида 4 кишидан иборат танлов комиссияси фаолиятида иштирок этмаган таълим муассасаси директори ўринбосари, тегишли кафедра мудири, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқув-услубий ишлар соҳасидаги тажрибали раҳбар ва педагог ходимларидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси ходими раислик қилади.

Апелляция шикояти танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб бир иш куни давомида берилиши мумкин. Номзод томонидан берилган апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиши лозим.

Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижасига қўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

а) эътироз асоссиз бўлса, апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш ва танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;

б) эътироз асосли бўлса, танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва педагог ходим сифатида ишга қабул қилишга тавсия этиш.


40. Танлов билан боғлиқ барча ҳужжатлар таълим муассасаларининг кадрлар бўлинмаларида 5 йил давомида сақланади.


41. Комиссия томонидан танлаб олинган номзодларни таълим муассасаси директори меҳнат шартномаси тузиш орқали ишга қабул қилади ҳамда белгиланган тартибда тегишли буйруқ билан расмийлаштиради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички

ишлар вазирлигининг академик лицейлари

ва ихтисослаштирилган мактаб-интернати бўш

лавозимларига ходимларни жамлаш учун

танлов ўтказиш ва педагог ходимларни

ишга қабул қилиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари


Танлов ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасаларининг расмий веб-сайтида эълон беради.


Бўш лавозимлар мавжуд бўлганда 3 кун ичида









2-босқич

Талабгорлар


Миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz), таълим муассасаларининг веб-сайти орқали онлайн ёки тўғридан-тўғри мурожаат қилади.


Эълон берилган кундан бошлаб 20 кун ичида









3-босқич

Ички ишлар вазирлиги


Таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш бўйича танловларни ўтказиш учун ички ишлар вазирининг буйруғи билан таълим муассасаси директори бошчилигидаги комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) тузилади.


Эълон берилган кундан бошлаб 10 кун ичида









4-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги


Танлов ўтказиш бўйича тест саволлари мажмуини ишлаб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишади.


Эълон берилган кундан бошлаб 10 кун ичида









5-босқич

Комиссия (танлов босқичи)


1. Таълим муассасаларига педагог ходимларни ишга қабул қилиш бўйича тест ва суҳбат шаклларида танлов ўтказади.


2. Танлов натижаларига кўра тегишли қарор қабулқилинади ва баён билан расмийлаштиради.


Ҳужжатларни қабул қилиш муддати



тугагандан кейин 10 иш куни ичида









6-босқич

Ички ишлар вазирлиги

таълим муассасалари


Комиссия томонидан танлаб олинган номзодлар таълим муассасалариўртасида меҳнат шартномаси тузилади ва белгиланган тартибда тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади.


Тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни ичида



       





Низомга

2-ИЛОВА



Номзодни тест синовидан четлаштириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

Ҳудуд номи


Бино


Хона


Фан __________________________________

"____" _________________ 20 йил


(далолатнома тузилган жой номи)

Биз, қуйида имзо чекувчилар, шуни тасдиқлаймизки,

Номзод


            

(туман (шаҳар) таълим муассасаси номи Ф.И.О)

Фан номи


Фан тили


       

(Номзоднинг (тест) синовидан четлаштирилиши сабаби)

Соат ___:____ дақиқада (тест) синовидан четлаштирилди.


Комиссия раиси   _____________________________ имзо _____________


Комиссия аъзоси _____________________________ имзо _____________


Комиссия аъзоси _____________________________ имзо _____________


Комиссия аъзоси _____________________________ имзо _____________






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички

ишлар вазирлигининг академик лицейлари

ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига

педагог ходимларни ишга қабул қилишнинг

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Баҳолаш индикатори*


Балл

ЖАМИ:


80

I

Номзодларнинг илмий-педагогик фаолияти натижалари


40

II

Номзодларнинг педагогик маҳорати натижалари


20

III

Номзодларнинг касбий кўникмаси


20

I. Номзодларнинг илмий-педагогик фаолияти натижалари

40

1

Докторлик диссертацияси (фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олганлиги


10

2

Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги


5

3

Ўқув ва илмий адабиётлар (дарслик, ўқув қўлланма, монография) тайёрлаш:

якка муаллифликда;

ҳаммуаллифликда.


5

3

2


4

Илмий ва оммавий нашрларда мақолалар эълон қилиш:

халқаро миқёсида;

республика миқёсида.


3

2

1

5

Кўргазмали танлов ёки номинацияларда ғолиб бўлиш:

халқаро миқёсда;

республика миқёсида;

таълим муассасаси миқёсида.


4

2

1

1


6

Илмий-амалий конференция, давра суҳбати ва илмий семинарларда (тезис) қатнашиш:

халқаро миқёсда;

республика миқёсида.


3

2

1


7

Ўқувчи ва талабаларсафидан фан бўйича олимпиада ғолибларини тайёрлаш (1 ғолиб учун):

халқаро миқёсида;

республика микёсида;

олий таълим муассасаси микёсида.


10

4

4

2


II. Номзодларнинг педагогик маҳорати натижалари

20

1

Педагогик маҳоратининг методик даражаси:

фаол ва интерфаол методларни қўллаш қобилияти;

қўлланиладиган метод ва воситаларнинг режалаштирилган машғулот мақсадига мослиги;

тақдимот материалининг сифати ва дизайнининг замонавий профессионал таълимга уйғунлиги ҳамда адабиётлардан фойдаланиш самарадорлиги.


11

5

4

2


2

Педагогик технологияларини қўллаш қобилияти:

ижодий муҳокамани ташкил этиш маҳорати;

аудитория диққатини йўналтира олиш қобилияти;

замонавий таълим технологиялари орқали ўқувчилар билимини баҳолашда илғор усуллардан фойдаланиш даражаси.


9

3

3

3


III. Номзодларнинг касбий кўникмаси

20

1

Вақтдан унумли фойдаланиш (тайм-менежмент) технологиясини қўллаш маҳорати


4

2

Ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантира олиш маҳорати


4

3

Хорижий тиллар (рус, инглиз ва ҳ.к.)ни билиш даражаси


3

4

Таълим мутахассислигининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, вазиятни таҳлил қилиш даражасини аниқлаш бўйича


3

5

Ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш қобилияти


3

6

Интернет жаҳон ахборот тармоғи имкониятларидан фойдаланиш даражаси


3

           

*) Комиссия аъзолари томонидан қўйиладиган балл танловдан ўтаётган ҳар бир номзоднинг сўнгги уч йиллик натижаларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида қўйилади.

Ҳар бир йўналиш бўйича қўйиладиган баллар баҳолаш мезонидаги чекланган баллар миқдоридан ошмаслиги керак.






Низомга

4-ИЛОВА


(таълим муассасаси тури, жойлашган манзили)


педагог лавозимларига ўтказилган танлов натижалари

ҚАЙД ВАРАҚАСИ

қайд этиш санаси


қайд этиш рақами

Т/р


Номзоднинг

Ф.И.О.


Суҳбат натижаси


Тест

натижаси


Жами


илмий-

педагогик

фаолият


педагогик

маҳорати


касбий

кўникмаси


умумий


1









2









3









4









5









      

Комиссия аъзоларининг баҳолари*

Раис:





(Ф.И.О.)


имзоси

Раис ўринбосари:





(Ф.И.О.)


имзоси

Комиссия аъзолари:





(Ф.И.О.)


имзоси


(Ф.И.О.)


имзоси


(Ф.И.О.)


имзоси

Котиб:





(Ф.И.О.)


имзоси

            

            

*) Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир йўналиш бўйича қўйиладиган балл танловдан ўтаётган номзодга алоҳида тўлдирилади ҳамда мазкур иловага мувофиқ комиссия котиби томонидан мувофиқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 июль













































Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск