Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекнстон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2021 й. 470-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 июлдаги

470-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекнстон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий

хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари

мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши

билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда - Миллий гвардия) ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) (кейинги ўринларда - ҳарбий хизматчи (ходим)) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарнинг (кейинги ўринларда - зарар) ўрни ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.


3. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қопланади.



2-БОБ. ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ

МАСАЛАСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади.

Комиссиялар таркиби Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланади.


5. Ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошлари зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.


6. Миллий гвардия органлари раҳбари зарарни ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб бир кун ичида масалани ўрганиб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.


7. Комиссия котиби зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар харбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди.


8. Комиссия зарарни ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани ўн кун ичида, қўшимча ҳужжатларни олиш (ўрганиш) талаб этилганда эса йигирма кун ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.


9. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида Комиссиянинг қарори қабул қилинади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган баён билан расмийлаштирилади.


10. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга - ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилади.


11. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


12. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича Комиссиянинг тегишли қарор қабул қилингандан сўнг Миллий гвардия органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга - ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарар қоплаб берилади.


13. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммаси Миллий гвардия органлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида аниқланади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


14. Зарар миқдори нақд ёки пул ўтказиш йўли билан Миллий гвардия органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.


15. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.



4-БОБ. ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ АЙБДОР

ШАХСЛАРДАН УНДИРИШ ТАРТИБИ


16. Ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар айбдор шахсдан Миллий гвардия органлари томонидан регресс тартибида ундирилади.


17. Айбдор шахслардан ундирилган зарар суммаси Давлат бюджети даромадлари ҳисобига ўтказилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Зарарни қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг)

ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат

мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбир номи


Бажариш муддати



1-босқич

Ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошлари


Зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилиш


Зарар етказилган вақтда









2-босқич

Миллий гвардия органлари раҳбари


Зарарни ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш


Бир кунда









3-босқич

Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия котиби


Зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш


Икки кунда









4-босқич

Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия


1. Зарарни ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш.


Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда)




2. Қарорни манфаатдор шахсларга - ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказиш.


Уч кунда







5-босқич

Миллий гвардия органлари


1. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш.



Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда




2. Етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатларни айбдор шахсдан регресс тартибида ундириш.

Қонунчиликда белгиланган тартибда

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 июль








































Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск