ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари /

Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида Низом (ЎзР 28.07.2021 й. ЎРҚ-703-сон Қонунига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

2021 йил 28 июлдаги

ЎРҚ-703-сон Қонунига

2-ИЛОВА



Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида

НИЗОМ



1-модда. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси судьялари учун малака даражалари жорий этиш ва бериш тартибини белгилайди.


2-модда. Судьяларга судья сифатидаги тажрибаси ва иш стажини инобатга олган ҳолда қуйидаги малака даражалари берилади:

олий малака даражаси;

биринчи малака даражаси;

иккинчи малака даражаси;

учинчи малака даражаси;

тўртинчи малака даражаси;

бешинчи малака даражаси.


3-модда. Малака даражалари қуйидагича берилади:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяларига - олий, биринчи, иккинчи малака даражалари;

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьяларига - биринчи, иккинчи, учинчи малака даражалари;

туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳудудий ҳарбий судлар судьяларига - учинчи, тўртинчи, бешинчи малака даражалари.


4-модда. Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарлари - судлов ҳайъатлари раисларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари олий малака ҳайъати хулосасига асосланган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Бошқа малака даражалари тегишли судьялар малака ҳайъатлари хулосасига биноан Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари олий малака ҳайъати томонидан берилади.

Биринчи маротаба сайланган ёки тайинланган судьяларга малака даражалари иш фаолиятининг дастлабки уч ойи ичида илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонлар ва мансаб даражаларини инобатга олган ҳолда берилади.

Судьялар орасидан белгиланган тартибда сайланган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тайинланган шахсларга малака даражалари тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари олий малака ҳайъати томонидан берилади.


5-модда. Ҳар бир малака даражасида бўлиш муддатлари ижобий малака аттестацияси мавжуд бўлган тақдирда қуйидагича белгиланади:

бешинчи малака даражасида - икки йил;

тўртинчи малака даражасида - уч йил;

учинчи малака даражасида - тўрт йил;

иккинчи малака даражасида - беш йил.

Биринчи малака даражасида бўлиш муддати белгиланмайди.

Юқори малакали судьяларга иш тажрибасини инобатга олган ҳолда, эгаллаб турган лавозими учун назарда тутилган даражадан қатъи назар, шунингдек кетма-кетликка риоя этмаган ҳолда, лекин унга берилган малака даражасидан икки даражадан юқори бўлмаган малака даражаси берилишига йўл қўйилади.


6-модда. Судьялар одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни қўпол равишда бузганлик учун малака даражасидан маҳрум этилиши мумкин.

Малака даражасидан маҳрум этишва малака даражасини пасайтириш шу малака даражасини берган мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади.


7-модда. Малака даражасига эга бўлган судьяларнинг лавозим маошларига қонунчиликда белгиланган миқдорларда устамалар белгиланади.


8-модда. Судьяларни малака аттестациясидан ўтказиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июль







































Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск