ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими /

Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР 28.07.2021 й. ЎРҚ-703-сон Қонунига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

2021 йил 28 июлдаги

ЎРҚ-703-сон Қонунига

1-ИЛОВА



Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ



1-модда. Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикаси суд тизимига киради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат бўлади.

Ҳарбий судлар чиқарадиган ҳал қилув қарорлари ва ҳукмлар Ўзбекистон Республикаси номидан эълон қилинади.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқиасосида иш юритади ҳамда судьялар, шу жумладан суд раиси, раис ўринбосари, шунингдек халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқи асосидаиш юритади ва судьялар, шу жумладан суд раиси, шунингдек халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.


3-модда. Ҳарбий судлар судьяларини тайинлаш тартиби ва уларнинг мақоми "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари:

1) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги қўшинлари ва қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмалар ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларида бўлган даврда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни;

2) ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмаларнинг, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ҳамда ҳарбий бошқарув органлари ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчилар ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни;

3) алоҳида ҳолатлар туфайли судлар иш юритмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини;

4) давлат сирларига тааллуқли ишларни;

5) қонун билан ўз ваколатларига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўради.

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари қонунга мувофиқ бошқа ишларни ҳам кўриши мумкин.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган шахслар ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматни ўташ даврида содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, агар улар иш судда кўрилиш пайтига келиб хизматдан бўшаб кетган бўлса ҳам, ҳарбий судлар томонидан кўрилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган шахслар ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматга чақирилгунга ёки киргунга қадар содир этган жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди судловига:

генераллар таркибидаги мансабдор шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар;

содир этилганлиги учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланиши мумкин бўлган жиноятлар тўғрисидаги ишлар;

полковник, 1-даражадаги капитан ҳарбий унвонига эга бўлган шахсларнинг ёхуд бригада командири лавозимидаги шахслар ҳамда хизмат мавқеи бўйича уларга тенг шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир.


6-модда. Ҳудудий ҳарбий судлар судловига подполковник, 2-даражадаги капитандан юқори бўлмаган ҳарбий унвонлардаги шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир.


7-модда. Бир гуруҳ шахслар айбланган тақдирда, айбланувчилардан лоақал бири хусусидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлиб, уни қонунга мувофиқ алоҳида иш юритишга ажратиш мумкин бўлмаса, фуқаро шахсларга оид ишларнинг ҳарбий судлар томонидан кўрилишига йўл қўйилади.

Якка шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айбланган тақдирда, агар жиноятлардан лоақал бириҳақидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлса, барча жиноятлар тўғрисидаги ва барча шахсларга оид иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.


8-модда. Ҳарбий судлар жиноят ишлари билан бирга ҳарбий қисмлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг ва фуқароларнинг жиноятлар туфайли ўзларига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги фуқаролик даъволарини ҳам кўриб чиқади.


9-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди:

ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва апелляция тартибида кўриб чиқади;

ҳудудий ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

ҳарбий судлар ишининг ташкил этилишини текширади;

ҳарбий судларнинг суд амалиёти ва суд статистикасини умумлаштиради, уларнинг тизимли таҳлилини амалга оширади;

суд амалиёти обзорларини тайёрлайди;

ҳарбий судлар судьяларининг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;

судьяларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ҳарбий судлар ишини ташкил этиш масалаларига доир буйруқлар ва фармойишлар чиқаради.


10-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсати мазкур суд судьяларидан иборат таркибда иш юритади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг мажлислари заруриятга қараб, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раёсатининг қарорлари мажлисда иштирок этаётган раёсат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва суд раиси томонидан имзоланади.


11-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди раёсати:

суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини таҳлил қилиш натижаларини кўриб чиқади;

судлов ҳайъатининг фаолияти тўғрисидаги маърузаларни эшитади;

ҳудудий ҳарбий судлар раисларининг қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини эшитади.

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди раёсати қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


12-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъати:

ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқади;

ишларни апелляция тартибида кўриб чиқади;

суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради;

суд статистикасини таҳлил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъати қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


13-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси:

суд фаолиятига ташкилий раҳбарликни амалга оширади;

суд раёсати мажлисларини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади;

суд раёсати қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади;

суд мажлисларида раислик қилади;

қуйи турувчи судлар фаолиятини ташкил этишда кўмаклашади;

судьялар, суд аппарати ходимлари ва халқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади;

суд амалиётини умумлаштириш, суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва суд статистикасини юритиш бўйича ишларни ташкил этади;

жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;

Судьялар олий малака ҳайъатига судьялар малака ҳайъатлари қарорлари юзасидан тақдимномалар киритади;

суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд аппарати ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва тугатади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


14-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари:

судлов ҳайъати ишини ташкил этади;

судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилади;

судлов ҳайъати фаолияти тўғрисида суд раёсатига маъруза тақдим этади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари мазкур суд раиси томонидан судьялардан бирига юклатилиши мумкин.


15-модда. Ҳудудий ҳарбий суд раиси:

суд мажлисларида раислик қилади;

жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;

суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд аппарати ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва тугатади.

Ҳудудий ҳарбий суд раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Ҳудудий ҳарбий суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяларидан бири бажаради.


16-модда. Ҳарбий судлар таркиби, штатлар сони, штатдаги лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


17-модда. Ҳарбий судлар судьялари "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортилади.


18-модда. Ҳарбий судларнинг аппарати ходимларини ишга қабул қилиш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ тегишли ҳарбий суд раиси томонидан амалга оширилади.


19-модда. Ҳарбий судларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, молиялаштириш, транспорт, алоқа воситалари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади.


20-модда. Ушланган, қамоққа олинган, гауптвахталарда сақланаётганларни ҳарбий судларга қўриқлаб олиб бориш ва уларни суд мажлисида қўриқлаш ҳарбий қисмлар ёки гарнизонларнинг ҳарбий комендатуралари томонидан амалга оширилади. Бошқа сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларни ишни кўриш жойига қўриқлаб олиб бориш ва қўриқлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг соқчилик қўшинлари қисмлари, органлари томонидан амалга оширилади.


21-модда. Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июль





























Время: 0.0023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск