ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Миллий гвардия /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2021 й. 487-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

487-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси органлари томонидан

давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг

транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш

натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда - Миллий гвардия) органлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг (кейинги ўринларда - мулкий зарар) ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар миқдорини аниқлаш ҳамда унинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда ҳарбий хизматчининг (ходимининг) ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.


3. Миллий гвардия органлари томонидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрни ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қопланади.



2-БОБ. МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИДАН МАЖБУРИЙ ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) томонидан хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ қуйидаги ҳолларда давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббиёт муассасаларига етказишда;

жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга олиб боришда;

ҳодиса жойига етиб боришда.

Ушбу ҳолатларда транспорт воситалари ҳайдовчилари Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланиш талабига бўйсуниши шарт.


5. Миллий гвардия органлари томонидан транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланилганда, транспорт воситасининг эгасига ҳарбий хизматчи (ходим) ўз идентификацияловчи ҳужжатини бериши шарт.

Транспорт воситаси эгаси Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиси (ходими) томонидан транспорт воситасидан фойдаланиш учун ҳарбий хизматчи (ходим) идентификацияловчи ҳужжатини тақдим этмаган тақдирда, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) талабини бажармаслик ҳуқуқига эга.


6. Қуйидаги ташкилотларнинг ёки фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

хорижий давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарига тегишли транспорт воситалари;

халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари;

махсус мўлжалланган ва товуш чиқарув мосламалари (сирена) ўрнатилган транспорт воситалари ҳамда Ҳукумат раҳбарларини олиб юрувчи, тез тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситалари;

шаҳар йўловчи ташиш транспорт воситалари.



3-БОБ. МУЛКИЙ ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш масалаларини ўрганиш бўйича Миллий гвардия органлари бошлиқлари (командирлари) томонидан тасдиқланган тегишли хизмат мутахассисларидан иборат бўлган доимий комиссиялар (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади.


8. Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ҳолат бўйича барча тасдиқловчи ҳужжатлар (тиббиёт муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ваколатли давлат ташкилотларининг маълумотномалари) илова қилинган билдирги билан биргаликда уч кун муддатда Миллий гвардия органлари раҳбарига мурожаат қилади.


9. Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили Миллий гвардия органлари раҳбарига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

а) транспорт воситасидан мажбурий фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида ариза. Ушбу аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахслар учун - юридик шахснинг номи, реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

жисмоний шахслар - фамилияси, исми ва отасининг исми, банк реквизитлари (мавжуд бўлса), яшаш манзили ва боғланиш учун телефон рақами, электрон манзили (мавжуд бўлса) тўғрисида маълумотлар;

б) транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техник паспорти) нусхаси;

в) транспорт воситаларидан фойдаланган Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) идентификацияловчи ҳужжати;

г) юридик ёки жисмоний шахснинг вакили учун (транспорт воситаси эгасининг вакили мурожаат қилган тақдирда) - вакил сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.


10. Миллий гвардия органи раҳбари билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб бир кун ичида масалани ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади.


11. Комиссия котиби мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиш хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди.


12. Комиссия транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакилларининг мурожаатларини мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида, қўшимча ҳужжатларни олиш (ўрганиш) талаб этилганда эса йигирма кун ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.


13. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича мулкий зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида Комиссиянинг қарори қабул қилинади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган баён билан расмийлаштирилади.


14. Комиссия қарори бўйича уч кун муддатда манфаатдор шахсларга ёзма маълумот берилади.


15. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.


16. Транспорт воситаларидан фойдаланган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) идентификацияловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда, Миллий гвардия органлари томонидан мулкий зарар қопланмайди.



4-БОБ. МУЛКИЙ ЗАРАР МИҚДОРИНИ

АНИҚЛАШ ВА ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


17. Мулкий зарар миқдори Миллий гвардия органлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда ўн кун муддат ичида аниқланади.


18. Миллий гвардия органлари транспорт воситаси эгасига етказилган мулкий зарар миқдори тўғрисидаги зарур маълумотларни ваколатли давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотларидан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.


19. Комиссиянинг мулкий зарарни қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ қуйидагилар Миллий гвардия органлари томонидан қопланади:

фойдаланганлик натижасида меъёр бўйича сарф қилинган ёқилғининг ҳақиқий харажат қиймати;

Миллий гвардия органлари томонидан фойдаланилган транспорт воситасига етказилган шикастни жорий таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар;

Миллий гвардия органлари томонидан фойдаланилган транспорт воситаси бутунлай яроқсиз ҳолга келган ва тиклаш имкони бўлмаган ҳолларда, унинг фойдаланишдан аввалги ҳолатидаги бозор қиймати.


20. Мулкий зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилингандан сўнг Миллий гвардия органлари томонидан ўн кун муддатда келтирилган мулкий зарар қопланиши лозим.


21. Мулкий зарар миқдори нақд ёки пул ўтказиш йўли билан Миллий гвардия органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Мулкий зарарнинг ўрнини Миллий гвардия органлари томонидан қоплаш масалалари бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


23. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

органлари  томонидан  давлат  органлари,  бошқа

ташкилот ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан

мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган

мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбир номи


Бажариш муддати



1-босқич

Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиси (ходими)


1. Транспорт воситасидан мажбурий тарзда фойдаланган ҳолати юзасидан билдирги билан мурожаат қилиш.


2. Транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланганлик натижасида етказилган мулкий зарар ҳолатини ўрганиш учун зарур ҳужжатларни топшириш.


Уч кунда









2-босқич

Транспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили


Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига ариза билан мурожаат қилиш


Мурожаатига кўра









3-босқич

Миллий гвардия органлари раҳбари


Мулкий зарар ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш


Бир кунда









4-босқич

Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича доимий комиссия котиби


Мулкий зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланиш хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги бўйича ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш


Икки кунда









5-босқич

Етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича

доимий комиссия


1. Мулкий зарарни ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш.



Ўн кунда (қўшимча ҳужжатларни олиш талаб этилганда йигирма кунда)




2. Қарорни манфаатдор шахсларга етказиш.


Уч кунда








6-босқич

Миллий гвардия органлари


1. Мулкий зарар миқдорини баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда аниқлаш.



Ўн кунда



2. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш.

Қарор қабул қилингандан сўнг ўн кунда


         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август












































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск