ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2021 й. 478-сон "Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2021 й.

N 478




"ҲАЁТИЙ МУҲИМ ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАСТУРИ: ЭЛЕКТР

ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига мувофиқ ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида иссиқлик электр станциялари айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш орқали электр энергетика соҳаси салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2020 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қарз келишуви имзоланганлиги;

"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) томонидан 81,6 млн евро миқдорида 7 йил муддатга, шу жумладан 30 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 1 фоиз плюс 6 ойлик Euribor ставкасида ва мажбурият учун комиссия 0,5 фоиз ставкасида қарз ажратилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши ва институционал ривожланиш лойиҳалари учун лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларининг ишлаб чиқилиши талаб этилмаслиги;

лойиҳани амалга ошириш муддати 2 йил (2021-2022 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масъул;

"Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Тахиатош иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Сирдарё иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Талимаржон иссиқлик электр станцияси" АЖ (кейинги ўринларда - иссиқлик электр станциялари) айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш учун ЕТТБ томонидан ажратилган қарздан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича ташаббускор масъул ижрочилар - қарз олувчилар ҳисобланади;

ЕТТБ томонидан ажратилган қарзни қайтариш, шу жумладан фоизлар, бир марталик комиссия ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар тегишлилиги бўйича иссиқлиқ электр станцияларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

иссиқлик электр станциялари томонидан ЕТТБ қарзидан фойдаланиш учун "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва унинг филиалларида мажбурий ундирувга (тақиқга) тегишли бўлмаган ва бўлинмайдиган махсус валюта ҳисобварағи очилади ва юритилади.


3. "Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида:

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Тахиатош иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Сирдарё иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Талимаржон иссиқлик электр станцияси" АЖ томонидан қайтаришнинг прогноз жадваллари 2-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига лойиҳа доирасида ЕТТБ қарзларини Ўзбекистон Республикаси ва иссиқлик электр станциялари ўртасида тузиладиган қайта кредитлаш тўғрисида битимларни имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасида имзоланган қарз келишуви, шунингдек, иссиқлик электр станциялари ўртасида имзоланган қайта кредитлаш тўғрисида битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг белгиланган штатлар сонига қўшимча равишда 4 та штат бирлигидан иборат лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш ҳамда мониторинг юритиш бўйича гуруҳ ташкил этишни инобатга олиб "Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг ташкилий тузилмасини тасдиқласин.


7. Иссиқлик электр станцияларига аудиторлик хизматларини кўрсатиш сертификатига эга бўлган ва ЕТТБнинг талабларига жавоб берадиган аудиторлик компанияси билан ўрнатилган тартибда махсус валюта ҳисобварақларни аудитдан ўтказиш учун шартномаларни имзолаш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва "Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг талабнома (буюртма)ларига мувофиқ:

Ташқи ишлар вазирлиги - лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар учун белгиланган тартибда кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги - лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга ўрнатилган тартибда кўп марталик визаларнинг муддатини узайтиришни, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, яшаш жойидан рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтиришни таъминласин.


9. "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Тахиатош иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Сирдарё иссиқлик электр станцияси" АЖ томонидан лойиҳа доирасида импорт тартибида олиб кириладиган эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташки иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

478-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури:

электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси

доирасида ЕТТБнинг қарзидан фойдаланиш

СХЕМАСИ


минг евро

Т/р

Кўрсаткичлар

номи


Умумий

қарз


Қарзнинг қайтарилиши


"Тошкент

иссиқлик электр

станцияси" АЖ


"Навоий

иссиқлик электр

станцияси" АЖ


"Тахиатош

иссиқлик электр

станцияси" АЖ


"Сирдарё

иссиқлик электр

станцияси" АЖ


"Талимаржон

иссиқлик электр

станцияси" АЖ


1.

Ходимлар иш ҳақи учун


44 867,00

8 229,00

10 246,50

5 203,00

12 613,00

8 575,50

2.

Эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар учун


31 146,00

-

5 148,40

2 790,10

23 207,50

-

3.

Консалтинг хизматлари учун


75,00

-

25,00

25,00

25,00

-

4.

Махсус ҳисобварақлар аудитори учун


50,00

9,20

11,40

5,80

14,00

9,60

5.

Тақсимланмаган маблағ


4 646,00

-

1 548,70

1 548,70

1 548,60

-

6.

Бир марталик комиссия


816,00

83,37

171,41

96,59

377,76

86,87

Жами:


81 600,00

8 321,57

17 151,41

9 669,19

37 785,86

8 671,97

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

478-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури:

электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси

доирасида ходимларга иш ҳақи ва махсус ҳисобварақ

аудитори учун ажратилган ЕТТБ қарзини "Тошкент

ИЭС" АЖ томонидан қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

- 8 321,57 минг евро

Қайтариш муддати

- 7 йил

Имтиёзли давр

- 30 ой

Фоиз ставкаси

- 1 % + 6 ойлик euribor

Мажбурият комиссияси

- ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 %

Бир марталик комиссия тўлови

- 1%

     

минг евро

Тўлов санаси


Асосий қарз

тўлов миқдори


Мажбурият

комиссияси

тўлови миқдори


Фоизлар ва маржа

тўлови миқдори*


Жами

тўланадиган

тўлов миқдори**


2021 йил 5 октябрь



20,86

0,00

20,86

2022 йил 5 апрель



13,83

13,83

27,66

2022 йил 5 октябрь



6,95

27,81

34,76

2023 йил 5 апрель


832,16

0,00

41,49

873,65

2023 йил 5 октябрь


832,16


37,55

869,71

2024 йил 5 апрель


832,16


33,38

865,54

2024 йил 5 октябрь


832,16


29,21

861,37

2025 йил 5 апрель


832,16


24,90

857,06

2025 йил 5 октябрь


832,16


20,86

853,02

2026 йил 5 апрель


832,16


16,60

848,76

2026 йил 5 октябрь


832,16


12,52

844,68

2027 йил 5 апрель


832,16


8,30

840,46

2027 йил 5 октябрь


832,13


4,17

836,30

Жами:


8 321,57

41,64

270,62

8 633,83

         

Изоҳ.

*) Фоизларни ҳисоблашда тўланадиган ҳақ ставкаси йиллик 1 % миқдорида қабул қилинди.

**) Тўловларнинг суммаси қарзнинг ҳақиқатда ишлатилиш суммаси ва санасида ҳамда Euribor фоизидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

478-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури:

электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида

ходимларга иш ҳақи, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар, махсус

ҳисобварак аудитори ва консалтинг хизматлари учун ажратилган

ЕТТБ қарзини "Навоий ИЭС" АЖ томонидан қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

- 17 151,41 мингевро

Қайтариш муддати

- 7 йил

Имтиёзли давр

-30 ой

Фоиз ставкаси

- 1% + 6 ойлик euribor

Мажбурият комиссияси

- ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 %

Бир марталик комиссия тўлови

- 1%

        

минг евро

Тўлов санаси

Асосий қарз

тўлов миқдори


Мажбурият

комиссияси

тўлови миқдори


Фоизлар ва маржа

тўлови миқдори*


Жами тўланадиган

тўлов миқдори**


2021 йил 5 октябрь



43,00

0,00

43,00

2022 йил 5 апрель



28,51

28,51

57,02

2022 йил 5 октябрь



14,33

57,33

71,66

2023 йил 5 апрель


1 715,14

0,00

85,52

1 800,66

2023 йил 5 октябрь


1 715,14


77,39

1 792,53

2024 йил 5 апрель


1 715,14


68,79

1 783,93

2024 йил 5 октябрь


1 715,14


60,19

1 775,33

2025 йил 5 апрель


1 715,14


51,31

1 766,45

2025 йил 5 октябрь


1 715,14


43,00

1 758,14

2026 йил 5 апрель


1 715,14


34,21

1 749,35

2026 йил 5 октябрь


1 715,14


25,80

1 740,94

2027 йил 5 апрель


1 715,14


17,10

1 732,24

2027 йил 5 октябрь


1 715,15


8,60

1 723,75

Жами:


17 151,41

85,84

557,75

17 795,00

       

Изоҳ.

*) Фоизларни ҳисоблашда тўланадиган ҳақ ставкаси йиллик 1 % миқдорида қабул қилинди.

**) Тўловларнинг суммаси қарзнинг ҳақиқатда ишлатилиш суммаси ва санасида ҳамда Euribor фоизидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

478-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури:

электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида

ходимларга иш ҳақи, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар, махсус

ҳисобварақ аудитори ва консалтинг хизматлари учун ажратилган

ЕТТБ қарзини "Тахиатош ИЭС" АЖ томонидан қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

- 9 669,19 минг евро

Қайтариш муддати

- 7 йил

Имтиёзли давр

-30 ой

Фоиз ставкаси

- 1 % + 6 ойлик euribor

Мажбурият комиссияси

- ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 %

Бир марталик комиссия тўлови

- 1%

        

минг евро

Тўлов санаси


Асосий қарз

тўлов миқдори


Мажбурият

комиссияси

тўлови миқдори


Фоизлар ва маржа

тўлови миқдори*


Жами тўланадиган

тўлов миқдори**


2021 йил 5 октябрь



24,24

0,00

24,24

2022 йил 5 апрель



16,07

16,07

32,14

2022 йил 5 октябрь



8,08

32,32

40,40

2023 йил 5 апрель


966,92

0,00

48,21

1 015,13

2023 йил 5 октябрь


966,92


43,63

1 010,55

2024 йил 5 апрель


966,92


38,78

1 005,70

2024 йил 5 октябрь


966,92


33,93

1 000,85

2025 йил 5 апрель


966,92


28,93

995,85

2025 йил 5 октябрь


966,92


24,24

991,16

2026 йил 5 апрель


966,92


19,29

986,21

2026 йил 5 октябрь


966,92


14,54

981,46

2027 йил 5 апрель


966,92


9,64

976,56

2027 йил 5 октябрь


966,91


4,85

971,76

Жами:


9 669,19

48,39

314,43

10 032,01

       

Изоҳ.

*) Фоизларни ҳисоблашда тўланадиган ҳақ ставкаси йиллик 1 % миқдорида қабул қилинди.

**) Тўловларнинг суммаси қарзнинг ҳақиқатда ишлатилиш суммаси ва санасида ҳамда Euribor фоизидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

478-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури:

электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида

ходимларга иш ҳақи, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар, махсус

ҳисобварақ аудитори ва консалтинг хизматлари учун ажратилган

ЕТТБ қарзини "Сирдарё ИЭС" АЖ томонидан қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

- 37 785,86 минг евро

Қайтариш муддати

- 7 йил

Имтиёзли давр

- 30 ой

Фоиз ставкаси

- 1% + 6 ойлик euribor

Мажбурият комиссияси

- ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 %

Бир марталик комиссия тўлови

- 1%

минг евро

Тўлов санаси


Асосий қарз

тўлов миқдори


Мажбурият

комиссияси

тўлови миқдори


Фоизлар ва маржа

тўлови миқдори*


Жами тўланадиган

тўлов миқдори**


2021 йил 5 октябрь



94,72

0,00

94,72

2022 йил 5 апрель



62,80

62,80

125,60

2022 йил 5 октябрь



31,57

126,30

157,87

2023 йил 5 апрель


3 778,59

0,00

188,41

3 967,00

2023 йил 5 октябрь


3 778,59


170,50

3 949,09

2024 йил 5 апрель


3 778,59


151,56

3 930,15

2024 йил 5 октябрь


3 778,59


132,61

3 911,20

2025 йил 5 апрель


3 778,59


113,05

3 891,64

2025 йил 5 октябрь


3 778,59


94,72

3 873,31

2026 йил 5 апрель


3 778,59


75,36

3 853,95

2026 йил 5 октябрь


3 778,59


56,83

3 835,42

2027 йил 5 апрель


3 778,59


37,68

3 816,27

2027 йил 5 октябрь


3 778,55


18,94

3 797,49

Жами:


37 785,86

189,09

1 228,76

39 203,71

      

Изоҳ.

*) Фоизларни ҳисоблашда тўланадиган ҳақ ставкаси йиллик 1 % миқдорида қабул қилинди.

**) Тўловларнинг суммаси қарзнинг ҳақиқатда ишлатилиш суммаси ва санасида ҳамда Euribor фоизидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

478-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури:

электр энергияси соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида

ходимларга иш ҳақи ва махсус ҳисобварақ аудитори учун ажратилган

ЕТТБ қарзини "Талимаржон ИЭС" АЖ томонидан қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

- 8 671,97 минг евро

Қайтариш муддати

- 7 йил

Имтиёзли давр

-30 ой

Фоиз ставкаси

- 1% + 6 ойлик euribor

Мажбурият комиссияси

- ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан йиллик 0,5 %

Бир марталик комиссия тўлови

- 1%

минг евро

Тўлов санаси


Асосий қарз

тўлов миқдори


Мажбурият

комиссияси

тўлови миқдори


Фоизлар ва маржа

тўлови миқдори*


Жами тўланадиган

тўлов миқдори**


2021 йил 5 октябрь



21,74

0,00

21,74

2022 йил 5 апрель



14,41

14,41

28,82

2022 йил 5 октябрь



7,25

28,99

36,24

2023 йил 5 апрель


867,20

0,00

43,24

910,44

2023 йил 5 октябрь


867,20


39,13

906,33

2024 йил 5 апрель


867,20


34,78

901,98

2024 йил 5 октябрь


867,20


30,44

897,64

2025 йил 5 апрель


867,20


25,94

893,14

2025 йил 5 октябрь


867,20


21,74

888,94

2026 йил 5 апрель


867,20


17,30

884,50

2026 йил 5 октябрь


867,20


13,04

880,24

2027 йил 5 апрель


867,20


8,65

875,85

2027 йил 5 октябрь


867,17


4,35

871,52

Жами:


8 671,97

43,40

282,01

8 997,38

         

Изоҳ.

*) Фоизларни ҳисоблашда тўланадиган ҳақ ставкаси йиллик 1 % миқдорида қабул қилинди.

**) Тўловларнинг суммаси қарзнинг ҳақиқатда ишлатилиш суммаси ва санасида ҳамда Euribor фоизидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 август














































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск