ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2021 й. 483-сон "Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2021 й.

N 483




НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасида норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларнинг ҳисобини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига асосан норуда фойдали қазилмаларни конлардан олиб чиқишни ҳисобга олишнинг "Monterra Mining IT" дастурий тизими ишлаб чиқилганлиги ва 4 та назорат постларда жорий этилганлиги;

ер қаъридан фойдаланувчиларнинг норуда фойдали қазилмаларни конлардан олиб чиқиш бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботларида акс эттирилган ҳажми ҳақиқатда ташилган ҳажмига нисбатан 712,8 минг куб метрга кам кўрсатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Молия вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудидаги барча норуда фойдали қазилмалар конларида автоматлаштирилган назорат тизимини жорий қилиш бўйича таклифлари маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат солиқ қўмитаси) ер қаъридан қазиб олинган норуда фойдали қазилмалар автотранспорт воситаларида ташилиши таҳлилини, ташиш ҳужжатларидаги юкни жўнатувчилар ва олувчилар, юклаб жўнатиладиган норуда фойдали қазилмаларнинг ҳар бир турининг номи ва миқдори (ҳажми) тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашни назарда тутувчи "Норуда фойдали қазилмаларни назорат қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда - "Норуда-назорат" ААТ) давлат-хусусий шериклик асосида ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар "Норуда-назорат" ААТни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ушбу тизим фаолиятини юритиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузишга тайёргарлик кўриш учун лойиҳанинг концепцияси, операторга қўйиладиган талаблар ва баҳолаш ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда:

хусусий шерик "Норуда-назорат" ААТнинг оператори (кейинги ўринларда - оператор) этиб белгиланади;

хусусий шерик Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари ўртасида ўтказиладиган тендер (танлов) асосида аниқланади;

талабгорлар "Норуда-назорат" ААТни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ушбу тизим фаолиятини юритишга оид давлат-хусусий шериклик лойиҳанинг концепциясини "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва Давлат солиқ кўмитасига тақдим этади;

"Норуда-назорат" ААТни жорий қилиш ва кейинчалик уни техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Давлат-хусусий шериклик битими доирасида операторга қуйидаги вазифалар юклансин:

"Норуда-назорат" ААТни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ушбу тизим фаолиятини юритиш;

норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш объектларида, шунингдек, ташиш йўлларида ва ҳудудларнинг маъмурий чегараларига кириш ва чиқиш жойларида Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган видеокузатув билан жиҳозланган назорат нуқталарини (норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш майдонларида қўшимча равишда автоматлаштирилган тўсиқ) ўз ҳисобидан ўрнатиш ҳамда уларнинг самарали ишлашини таъминлаш;

назорат нуқталаридан олинган маълумотлар асосида юк ташувчи автотранспорт воситалари, ташиладиган юк ҳажми ва норуда хомашё турлари, шунингдек, автотранспорт воситасининг давлат рақамига боғланган электрон юкхати билан интеграциялашган ҳамда ер қаъридан фойдаланувчининг норуда хомашёси ҳажми акс эттирилган электрон ҳисоб-фактура маълумотларидан бюджетга қўшимча манбаларни аниқлашда фойдаланиш учун Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш;

давлат-хусусий шериклик битими асосида норуда фойдали қазилмалар ҳисобини юритишни "Норуда-назорат" ААТни ишлаб чиқиш ва уни "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформаси воситасида Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази билан интеграция қилиш орқали йўлга қўйиш;

"Норуда-назорат" ААТ маълумотлари тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида тўпланишини таъминлаш ҳамда мазкур маълумотларга Давлат солиқ қўмитаси рухсатисиз ўзгартиришлар киритмаслик;

"Норуда-назорат" ААТ узлуксиз ишлашини таъминлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш.


6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошланган тажриба-синовларни 2021 йил 1 октябрга қадар вилоят ҳудудидаги барча норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотларнинг қазиб олиш ва қайта ишлаш майдони (участкалар)га кириш ва чиқишда, шунингдек, ташиш йўлларида, ҳудудларнинг маъмурий чегараларига кириш ва чиқиш жойларида вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган дислокацияга асосан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган видеокузатув ва автоматлаштирилган тўсиқ тизимлари билан жиҳозланган назорат нуқталари ўрнатилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари икки хафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 948-сон қарори билан тасдиқланган Идоралараро коллегиал органлар тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ тегишли ҳудудлардаги норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларнинг ҳисобини юритишни ташкил этиш бўйича доимий фаолият юритувчи ҳудудий идоралараро ишчи гуруҳларни (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳлар) 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этсин.

Ишчи гуруҳлар қуйидагиларни амалга оширсин:

уч ой муддатда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатномаларни (лицензияларни) (кейинги ўринларда - рухсатномалар) ҳамда ушбу фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини (уларнинг қонуний фаолиятига аралашмаган ҳолда) тўлиқ хатловдан ўтказсин;

бир йил мобайнида ер қаъри участкасидан фойдаланишга киришмаган ер қаъридан фойдаланувчи аниқланганда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) таклиф киритсин;

рухсатномалар асосида ер қаъри участкаларидан фойдаланувчиларнинг рухсатнома талаблари ва шартларига амал қилаётганлигини ваколатли орган ва давлат ташкилотларидан белгиланган тартибда олинган маълумотларни таҳлил қилган ҳолда ўргансин;

норуда фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олувчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун ваколатли органга таклиф киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2-иловага мувофиқ маълумотларни электрон алоқа воситалари орқали Давлат солиқ қўмитасига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда "Норуда-назорат" ААТни жорий қилиш, такомиллаштириш ва техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ барча харажатларни комплекс таҳлил қилиш асосида "Норуда-назорат" ААТни қўллашнинг базавий қийматини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи субъектлар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклларда солиқ органларига электрон шаклда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этади.


11. Давлат солиқ қўмитаси уч ой муддатда товар-транспорт юкхатларини электрон тарзда расмийлаштириш орқали электрон ҳисоб-фактураларни автоматик равишда шакллантириш тизимини яратсин ва йил якунига қадар биринчи навбатда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотларда жорий қилсин.


12. Давлат солиқ қўмитаси 2022 йил 15 январга қадар Самарқанд вилоятида "Норуда назорат" ААТ тизимини жорий қилиш натижадорлиги бўйича ушбу тизимни республиканинг қолган ҳудудларига татбиқ қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда солиқ назорати тадбирлари давомида қазилмалар ҳажмини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари аниқланган тақдирда, яширилган (камайтириб кўрсатилган) норуда фойдали қазилмалар учун ер қаъри участкаларидан фойдаланувчиларга нисбатан қўлланиладиган чораларни кучайтириш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

483-сон қарорига

1-ИЛОВА



Норуда фойдали қазилмалардан самарали

фойдаланиш ва уларнинг ҳисобини юритишни ташкил

этиш бўйича ҳудудий идоралараро ишчи гуруҳнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари - Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари бошлиқлари, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси ҳамда вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари


3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари


4. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий инспекциялари бошлиқлари


6. Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларининг котибияти мудирлари, ишчи гуруҳ котиби


Изоҳ.


1. Зарур ҳолларда ишчи гуруҳга бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин.


2. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






ВазирларМаҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

483-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электрон алоқа воситалари орқали солиқ

органларига тақдим этиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маълумот тури


Маълумотни тақдим

қилувчи идоралар


1.

Ер қаъри участкаларида норуда фойдали қазилмаларнинг тасдиқланган захиралари


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


2.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатномалардан (лицензиялардан) фойдаланиш шартлари


3.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини ривожлантиришни режалаштириш ва лойиҳалаштириш тўғрисидаги маълумотлар


4.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларига берилган давлат экологик экспертизаси хулосалари тўғрисидаги маълумотлар


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август

















































Время: 0.0316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск