ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Сув транспорти /

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 02.08.2021 й. 484-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

484-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар кичик ҳажмли кемаларни (махсус топшириқли ҳарбийлаштирилган тузилмаларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалардан ташқари) дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш, техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартибини белгилайди.


2. Кичик ҳажмли кемалар (кейинги ўринларда - кемалар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан техник кўрикдан ўтказилади.


3. Кемалар:

дастлабки техник кўрикдан - уларни рўйхатдан ўтказиш давомида;

йиллик техник кўрикдан - ҳар йили 1 мартдан 1 майгача, улардан мавсумий фойдаланишдан олдин;

қайта техник кўрикдан - кема авариядан (ёнғин ва бошқалардан) сўнг таъмирланганда, қайта жиҳозланганда, асосий двигатели (осма двигатели) ўзгарганда ёки қўшимча двигатель (осма двигатель) ўрнатилганда ўтказилади.


4. Кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш улар рўйхатдан ўтказилган ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ўтказилади.


5. Кемаларни техник кўрикдан ўтказиш сузиш пайтида ҳудудий бошқарманинг масъул ходими томонидан белгиланган сув объектида амалга оширилади.



2-БОБ. КЕМАЛАРНИ ДАСТЛАБКИ, ЙИЛЛИК

ВА ҚАЙТА ТЕХНИК КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


6. Дастлабки техник кўрикдан ўтказишда кеманинг техник ҳужжатлари текширилиб, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, сузиш ҳудуди, қирғоқдан узоқлашишга рухсат этилган масофа, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги, ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганлиги, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналарининг мавжудлиги ҳамда созлиги ўрганилади.


7. Кемани дастлабки техник кўрикдан ўтказиш жараёнида қайд этилган унинг техник хусусиятлари ва мавжуд жиҳозлари тўғрисидаги маълумотлар кема билетига киритилади ва ҳудудий бошқарма масъул ходимининг имзоси билан тасдиқланади.


8. Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


9. Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг веб-сайтида ҳар йили 20 февралга қадар жойлаштирилади.


10. Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган кемани йилликтехник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан тегишли ҳудудий бошқармага мурожаат этади.


11. Ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги ариза тушганидан сўнг бир иш кунида кемани техник кўрикдан ўтказадива бунда унинг техник ҳужжатлари мавжудлиги, асосий қисмларига ўзгартиришлар киритилмаганлиги, кеманинг техник ҳолати, белгиланган стандартларга мувофиқ ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги, фойдаланиш шартлари, шунингдек, қутқарув воситаларининг сони йўловчилар сонига тўғри келиши ҳамда улар белгиланган стандарт талабларига жавоб бериши ва ҳар бирига кема бортининг рақами туширилганлиги текширилади.


12. Моторли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

двигатель, осма моторли қайиқ идентификация белгилари ҳақидаги маълумотларнинг маркировка ёрлиғига мослиги;

хавфсизлик боғичи мавжудлиги (двигателни авария ҳолатида тўхтатиш мосламаси), агар у ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса;

осма моторли кеманинг ҳимоя ғилофи (қопқоқ) ва эҳтиёт сим арқонининг мавжудлиги;

мотор бўлинмасининг (унинг мавжудлигида) бутланганлиги ва изоляция қилинганлиги;

ёқилғи ва мойнинг сизиб чиқмаслиги, ёпиш жўмраги ва ёқилғи тизимида клапаннинг мавжудлиги;

сув қуйиш (чиқариш) мосламасининг яроқлилиги;

масофавий бошқарув жамланмаси, бевосита баллерга (кема рулининг айланма ўқи) ёки руль бошқарув секторига таъсир кўрсатувчи авария руль тизимининг ишга яроқлилиги (унинг мавжудлигида).


13. Моторсиз кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:

а) поливинилхлорид, резиналанган матолар ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган, шишириладиган кемаларнинг:

қобиқнинг герметиклиги (шиширилган ҳолда, зарур бўлганда қобиқнинг танланган қисмига совунли қоришмани ёки бошқа моддани суриш ёрдамида);

клапан тизимининг созлиги (зарур бўлганда, совунли ёки бошқа қоришмалар қўлланилади);

б) алюминийли қотишмалар, шишапластик, ёғоч ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган кемаларнинг:

кема қопламасининг қалинлиги, корпусининг чидамлилиги ва сув ўтказмаслиги, конструкция элементларининг ишончли ўрнатилганлиги ва лок-бўёқ қопламасининг сифати;

кеманинг сузиш блоклари (ҳаво яшиклари) ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган параметрларга мос келиши ва уларнинг мавжудлиги;

в) елканли кемаларнинг:

ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган элементлар ҳолати;

барча механизмларнинг (мачтани тикловчи ва ётқизувчи, антенналарни чиқарувчи ва туширувчи механизм ҳамда мосламаларнинг) созлиги (мойланганлиги);

ишчи механизмларни чекловчи ўчиргичларнинг тўғри ишлаши;

мачтанинг кема қобиғига ёки устки қурилмаларга маҳкамланганлиги;

швартанинг (кемани боғлаш қисми) мавжудлиги ва яшин қайтаргичнинг яроқлилиги;

руль қурилмасининг ишга яроқлилиги.


14. Кемалар қобиқларининг техник ҳолатини текшириш уни ташқи кўздан кечириш ва (ёки) шикаст етказмайдиган назорат воситалари, ўлчов ускуналаридан (қалинликни ўлчаш асбоби, дефектоскоп жиҳози) фойдаланган ҳолда ўтказилади.

Ташқи кўздан кечиришда кеманинг қулоқлари, эшкаклари, леер тўсиқлари (очиқ палубали кемаларнинг икки ён томонидан қаттиқ тортилган трос тўсиғи), фальшборт, кемани кўчириш учун мўлжалланган дастаклар, боғлаш ва лангар қурилмаларининг муҳрлари (занжирли муҳрлар) кемани бошқа кема билан хавфсиз шатакка олиш қурилмаси ҳамда бошқа элементлари ўрганилади.


15. Кемаларни қайта техник кўрикдан ўтказиш уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.


16. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тўловлар ундирилади.

Бунда кемаларни техник кўрикдан ўтказишда ундириладиган тўловларнинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.


17. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳудудий бошқарма масъул ходими бир иш кунида ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ далолатномани расмийлаштиради.



3-БОБ. КЕМАЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ

БАҲОЛАШ ВА ҚАЙД ЭТИШ ТАРТИБИ


18. Кеманинг техник ҳужжатлари, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги белгиланган талабларга мос бўлганда, белгиланган ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганда, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналари мавжуд бўлганда, шунингдек, кеманинг техник ҳолати бўйича ушбу Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган техник носозликлар мавжуд бўлмаганда кема "Яроқли" деб баҳоланади.


19. "Яроқли" деб баҳоланган кеманинг кема билетига "Яроқли" деган штамп босилиб, ундан белгиланган сузиш ҳудудида фойдаланишга рухсат берилади.


20. Кемаларда қуйидаги техник носозликлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда, кема фойдаланишга "Яроқсиз" деб баҳоланади:

кема корпуси бўйича:

кеманинг хавфсиз сузишига бевосита таҳдид солувчи ёриқлар ва тешиклар йиғиндиси ҳамда қопламада шикастланиш бўлганда;

бўлинмалар, ҳаво қутилари, сузувчи блоклар мавжуд бўлмаганда ёки герметиклиги бузилганда.

руль қурилмаси бўйича:

рулнинг тўлиқ қайрилувчанлиги (бортга нисбатан 35 градус) таъминланмаслиги, рул перосининг (бошқариш қисми) ёки руль мосламасининг носозлиги ва йўналтирувчи блокларнинг ҳамда штурвал тросининг носозлиги.

кема двигатели, шу жумладан, осма двигатель бўйича:

ёқилғи идишидан, ёқилғи шланги ва таъминот тизимидан ёқилғи оққанида;

сезиларли титраш мавжудлигида;

ўчиришдаги носозликда;

двигателнинг масофавий бошқарув тизими ишдан чиққанда;

реверс-редукторнинг (айланиш томонини ўзгартириб берадиган механизм) енгил уланиши таъминланмаслиги, реверс қўндоғининг "олдига", "орқага" ва "ўрта" ҳолатда турғун турмаслиги (уни ўз-ўзидан уланиши ва узилиши);

фарқловчи ёруғликларнинг талабга жавоб бермаслиги ёки носозлиги;

кема жиҳозлари ва таъминоти кема билетида (ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида) кўрсатилган маълумотларга мос келмаганда.


21. "Яроқсиз" деб баҳоланган кема бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, кема билетига "Яроқсиз" деган штамп босилади ва бундай кемадан фойдаланиш тақиқланади.


22. Дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш давомида кема тўғрисидаги маълумотлар ва кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар моторли ва моторсиз кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтарида ҳамда Кичик ҳажмли кемалар ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ахборот тизими) қайд қилинади.

Моторли кемалар мазкур Қоидаларга 5-иловага мувофиқ "Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари"да ҳамда ахборот тизимига, моторсиз кемалар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ "Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари"да ҳамда ахборот тизимида қайд этилади.


23. Кемани техник кўрикдан ўтказиш бўйича расмийлаштирилган далолатномалар ҳудудий бошқармаларда 5 йил давомида сақланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Ушбу Қоидалар талаблари асосида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.


25. Мазкур Қоидалар билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


26. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни йиллик

техник кўрикдан ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотларни идоравий веб-сайтда жойлаштириш


Ҳар йили 20 февралга қадар






Жисмоний ва юридик шахслар

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат этиш


Бир иш кунида






Ҳудудий бошқарма масъул ходими

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш


Бир иш кунида




Кемаларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва техник кўрик натижалари бўйича далолатнома расмийлаштириш







Ҳудудий бошқарма масъул ходими

Техник кўрикдан ўтказилган кема тўғрисидаги маълумотлар ва кўрикдан ўтказиш натижаларини тегишли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд этиш


Бир иш кунида




Кеманинг кема билетига техник кўрик натижалирига кўра "Яроқли" ёки "Яроқсиз" штампини босиш







Қоидаларга

2-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни йиллик (қайта)

техник кўрикдан ўтказиш бўйича

АРИЗА


Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ҳудудий бошқармаси бошлиғига


Кичик ҳажмли кема эгаси ҳақида маълумот:

1.



(жисмоний шахснинг Ф.И.О. ёки ташкилот номи)

2.



(жисмоний шахснинг яшаш жойи ёки ташкилотнинг юридик манзили, алоқа телефони)

3. Ариза берувчининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ҳақидаги маълумот (серияси, рақами, ким томонидан қачон берилган).

         

        

         

Кичик ҳажмли кема ҳақидаги маълумот:

1. Рўйхатдан ўтказиш рақами


2. Тури (модели)


3. Кема билетининг серияси ва рақами


20___ йил ________________





(Ф.И.О.)

           

(имзо)



           





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун

ТЎЛОВЛАР НАРХНОМАСИ (ПРЕЙСКУРАНТИ)

Т/р

Хизмат тури


Тўлов миқдори


1

Моторли кичик ҳажмли кемаларни дастлабки техник кўрикдан ўтказиш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи


2

Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни дастлабки техник кўрикдан ўтказиш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи


3

Моторли ва моторсиз кичик ҳажмли кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи


         





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемани (дастлабки ва йиллик

(қайта)) техник кўрикдан ўтказиш бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

Ушбу далолатнома 20 __ йил "___" ___________





(Фавқулодда вазиятлар бошқармаси номи)

          

(техник кўрик ўтказган масъул ходимнинг лавозми ва Ф.И.О.)

Кема эгаси


          

(фамилияси, исми ва отасининг исми ёки ташкилот номи)

Яшаш манзили (ташкилот жойлашган жой) ва телефон рақами


Кўрикка тақдим этилган кема тури _______________________ модели _________________


Ишлаб чиқарилган йили _______ жой _________________ Завод рақами _______________


Корпус материали _____________ Узунлиги ______________ м. кенглиги _____________ м.


Борт баландлиги ______________ м. сув усти бортининг баландлиги _________________ м.


Юк кўтариш қобилияти _________________кг. Йўловчи сиғими _________________ киши.


Елканлар майдони _____________ кв.м. Кемани тайёрлаш усули ______________________


Двигатель (мотор) тури ______________________________ сони ______________________


Қуввати ______________________________ Завод рақами ___________________________


Техник кўрик давомида аниқланди:

1. Кеманинг асосий ўлчамлари


2. Кема сиғими


кг.

3. Кеманинг сувга ботган қисми


м.

4. Корпус ҳолати



(корпусни баҳолаш)

5. Руль мосламаси



(ҳолатини баҳолаш)

6. Лангар ва тўхташ ускуналари



(мавжудлиги ва ҳолати)

7. Қутқарув воситалари



(номи, миқдори ва ҳолати)

8. Хабар бериш ускуналари



(номи ва ҳолати)

9. Таъминот анжомлари тўплами



(талабга мослиги)

10. Юк кўтариши ___________________ кг. Йўловчи сиғими ________________ киши.

11. Бардошлилиги, чўкмаслиги, сузувчанлиги



(ҳолатини баҳолаш)

12. Сузувчанлик захираси



(таъминланган, таъминланмаган)

13. Сув усти бортининг минимал баландлиги _______________________________ м.

14. Ёнғинга қарши тизими



(тури ва тайёргарлиги)

15. Механик ускуна



(ҳолатини баҳолаш)

16. Максимал рухсат этилган қуввати



(белгиланган)

17. Елканлар ва такелаж ҳолати



(яроқлилиги)

18. Электр анжомлари



(ҳолати)

19. Радиоалоқа ва радиолокация мавжудлиги



(тури, маркаси ва ҳолати)

20. Кемага умумий хулоса



("ЯРОҚЛИ" ёки "ЯРОҚСИЗ")

Белгиланган ҳудудда сузиш шартлари:

Тўлқиннинг рухсат этилган баландлиги


м.

Қирғоқдан рухсат берилган узоқлашиш


Двигателнинг рухсат этилган қуввати


от кучи.

Рухсат этилган юк кўтариш қобилияти


кг.

Техник кўрикни ўтказган ходим:



(имзоси)

М.Ў.

Кема эгаси:




(имзо)


        





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник

кўрикдан ўтказиш дафтари намунаси


Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:


Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

______________________________

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 


Моторли кичик ҳажмли кемаларни

техник кўрикдан ўтказиш

ДАФТАРИ


__________________вилоят________________ (шаҳар)__________


Бошланди : _________

Тамомланди: _________

        

        

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Техник кўрик

ўтказилган

сана


Кемани

рўйхат

рақами


Кема

эгаси-

нинг

Ф.И.О.


Кема

эгасининг

манзили


Кема

тури


Ишлаб

чиқарил-

ган йил

ва жойи


Завод

рақами


Кема

корпуси


Материал


1

2


3


4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)


Йўлов-

чилар

сони

ва юк

кўта-

риш

қоби-

лияти


Су-

зиш

жойи

ва сузиш

шароити


Двигатель


Кема

билети

олинган

сана ва

имзо


Алоҳида

қайдлар

ва ҳисобдан

чиқариш

учун асос

Аниқ-

ланган

камчи-

ликлар


Узун-

лиги,

м.


Кенг-

лиги,

м.


Борт

баланд-

лиги,

м.


Тури, мар-

каси


Сони ва

завод

рақа-

ми


Умумий,

қуввати

от кучи

(кВт)


10


11

12

13

14

15

16

17

18

19

20










       





Қоидаларга

6-ИЛОВА



Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник

кўрикдан ўтказиш дафтари намунаси


Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:


Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

______________________________

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 


Моторли кичик ҳажмли кемаларни

техник кўрикдан ўтказиш

ДАФТАРИ


__________________вилоят________________ (шаҳар)__________


Бошланди : _________

Тамомланди: _________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Техник кўрик

ўтказилган

сана


Кемани

рўйхат

рақами


Кема

эгаси-

нинг

Ф.И.О.


Кема

эгасининг

манзили


Кема

тури


Ишлаб

чиқарил-

ган йил

ва жойи


Завод

рақами


Кема

корпуси


Материал


1

2


3


4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)


Йўловчилар

сони ва юк

кўтариш

қобилияти


Су-

зиш

жойи

ва сузиш

шароити


Кема билети

олинган сана

ва имзо


Алоҳида

қайдлар

ва ҳисобдан

чиқариш

учун асос

Аниқ-

ланган

камчи-

ликлар


Узун-

лиги,

м.


Кенг-

лиги,

м.


Борт

баланд-

лиги,

м.


10


11

12

13

14

15

16

17







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август

































Время: 0.0092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск