Умная подшивка

2021 й. / НМ, 31 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



ТУРАР ЖОЙЛАРНИ ТЕРМОМОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ:

УКРАИНЧА ЁНДАШУВДАГИ ТАЖРИБА


Турар жойларни энергия самарадор модернизация қилиш бўйича Украина тажрибасини Германия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Украина мутахассислари уч кун муҳокама қилдилар. Бу мавзудаги вебинар Promhouseнинг "Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жой фондини бошқаришнинг профессионаллашуви" лойиҳаси доирасида ўтказилди. Лойиҳа Европа иттифоқининг молиявий кўмаги остида "Шарқий Европада уй-жой хўжалиги" (ИВО, Германия) Ташаббуси томонидан амалга оширилмоқда. Немислар томонидан Европа Уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (EBZ), республикамиз томонидан эса Ўзбекистон уй-жой фондини профессионал бошқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ташкилотлари уюшмаси лойиҳанинг мувофиқлаштирувчиси сифатида майдонга тушган.


Бу кўп квартирали уйларни (ККУ) энергия самарадор модернизация қилиш соҳасида банд бўлган профессионалларнинг Promhouse онлайн майдончасидаги халқаро учрашувининг биринчиси эмас. Собиқ совет ҳукумати ҳудудидаги мамлакатлар учун уй-жой коммунал хўжалиги бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бирига айланган, мазкур ҳудудларда индустриал уй қурилиши давридаги бир қолипдаги панелли кўп қаватли уйларнинг кўпчилик қисми 1995 йилгача қурилган. Уларнинг эскириш даражаси анча юқори, бу уйлар эски қурилиш норма ва қоидаларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда биноларнинг иссиқликка чидамлилик бўйича замонавий талабларига жавоб бермайди. Бундай уйларни комплекс модернизация қилиш учун эса аҳолининг маблағи етмайди. Шунинг учун бу уйлар бугунги кунда нафақат оддийгина мукаммал таъмирланишга, балки энергия самарадор модернизация қилинишга муҳтож бўлиб, ана шундагина уларнинг фойдаланиш муддатини бироз узайтириш мумкин бўлади. Ана шу маънода Promhouse доирасида чуқур ўрганилаётган Шарқий Европанинг тажрибаси ҳар жиҳатдан қизиқарли туюлади. Хусусан, Германияда бундай уй-жой фондига нисбатан ўта ғамхўрлик билан муносабатда бўлишади: уни модернизация қилишади, реконструкциясини амалга оширишади, энергия сарфини камайтирган ва биноларнинг иссиқлик ҳимоясини оширган ҳолда қўшимча қурилиш, қайта қурилиш ишларини бажаришади.



Дастурлар, лойиҳалар, рағбатлар


Даврнинг бундай чақириқларига Украина қандай жавоб бермоқда? Турар жой биноларини энергия самарадор модернизация қилиш билан боғлиқ масалалар қандай ҳал этилаётгани ҳақида вебинарда Украина Қурилиш академияси академиги Анатолий Нечепорчук ва "Гарант" энергосервис компанияси директори Александр Труфанов (Киев шаҳри) тақдим этишди. Украина энергия захираларидан оқилона фойдаланиш сари қадам ташламоқда. Бу ҳатто қонун ҳужжатлари даражасида ўз аксини топган бўлиб, тартибга солувчи норма ва

...
Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск