ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2021 й. 475-сон "Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2021й.

N 475



РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони, "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва ушбу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ:

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази негизида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил қилинганлиги ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;

Институт юридик шахс ҳисобланган давлат илмий ташкилоти бўлиб, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши;

Институтнинг жорий фаолияти, бино ва иншоотлардан фойдаланиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш (илмий ходимлардан ташқари) бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши;

Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилиши;

Институт фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар 2021 йилда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги учун ажратилган бюджет ажратмалари доирасида молиялаштирилиши, 2022 йилдан эса Давлат бюджетининг харажатлар параметрларида белгиланган тартибда назарда тутилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Институт:

илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришда иштирок этади;

Институт директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бунда, Институт директорининг илм-фан бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Институт тузилмасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Институтнинг "Интеллектуал дастурий тизимлар" қўшма лабораториясини (кейинги ўринларда - қўшма лаборатория) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

қўшма лаборатория Институтнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

қўшма лабораторияга Вазирлар Маҳкамасининг "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 19 июлдаги 603-сон қарори билан жорий этилган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг илмий консультанти умумий раҳбарлик қилади ва ишини мувофиқлаштиради.


4. Қуйидагилар:

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига, зарур ҳолларда, Институтнинг тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Институтга республикадаги илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида амалга ошираётган илмий ва ўқув фаолиятига, жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳузурида ташкил этилаётган Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказига яқиндан кўмаклашиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қўшимча вазифа юклатилсин.


6. Қуйидагилар Институтнинг илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш учун алоҳида очиладиган ҳисоб рақами орқали ажратиладиган маблағлар;

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида устувор лойиҳаларни амалга оширишни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот ишлари ва дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳада лойиҳаларни тайёрлаш учун тадқиқотлар ўтказиш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда ушбу жамғарманинг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Институт мурожаатларига кўра хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга кўмаклашсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда:

Институтнинг уставини тасдиқлаш ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

Институтни зарур телефон ва ҳукумат алоқаси ҳамда Интернет хизматлари билан таъминлаган ҳолда видеоконференция, интернет-форум ва телекўприк ташкил этишда техник ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.


9. Институт Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Бўз-2 мавзеси 17-а уй манзилида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


10. Институтга 2 та, жумладан, 1 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 июлдаги

475-сон қарорига

1-ИЛОВА



Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни

ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ




Илмий кенгаш

Директорнинг илм-фан бўйича маслаҳатчиси - Илмий кенгаш раиси

Директор

Ёш олимлар кенгаши

Директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари

Ишлаб чиқариш бўйича

директор ўринбосари

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

Илмий котиб

"Алгоритмик тизимлар" лабораторияси

2

Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш сектори

2

Бош иқтисодчи

1

Бухгалтерия

2

Бош юрисконсульт

1

"Интеллектуал дастурий тизимлар" қўшма лабораторияси*

2

"Индустриал интеллектуал тизимлар" лабораторияси

2

Патентлаш ва шартномалар сектори

2

Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

"Тимсолларни аниқлаш" лабораторияси

2

"Механик жараёнларни рақамлаштириш" лабораторияси

2

Халқаро алоқалар сектори

2

Махсус бўлим

1

"Нутқ ва матнларга ишлов бериш" лабораторияси

2

Девонхона

1

"Рақамли энергетика"

лабораторияси

2

Бизнес-инкубатор ва акселератор сектори

2


Дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўлими

8

"Мураккаб тизимларни моделлаштириш" лабораторияси

2

Илмий журналлар таҳририятлари**

"Рақамли тиббиёт"

лабораторияси

2

Дастурий маҳсулотларни синовдан ўтказиш сектори

2

Техник тизимларда жараёнларни рақамли лойиҳалаш ва бошқариш лабораторияси

2

"Big Data" лабораторияси

2

"Интеллектуал бошқариш тизимлари" лабораторияси

2

"Биометрик тизимлар" лабораторияси

2

қлли тизимлар"

лабораторияси

2

"Масофавий зондлаш" лабораторияси

2

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда илмий ходимлардан ташқари) - 61 нафар.

Ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалдаги нормативларига асосан аниқланади.

Илмий ходимлар бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари ҳажмига қараб шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилади.


*) Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Институтнинг қўшма лабораторияси ҳисобланади.


**) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 июлдаги

475-сон қарорига

2-ИЛОВА



Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни

ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини

ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Муддат

Молиялаштириш

манбалари

Масъул

ижрочилар

I. РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФУНДАМЕНТАЛ,

АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИШ ҲАМДА ДАСТУРИЙ

МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ

1.

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда илмий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш.

1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳаларида дунёда эришилган илмий натижаларни таҳлил қилиш.


2021 йил

август


-

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Сунъий интеллект соҳасининг ривожланишидаги тенденциялари бўйича таҳлилий материал тайёрлаш.

2021 йил

сентябрь

3. Тайёрланган таҳлилий материал асосида институтнинг илмий дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

октябрь

2.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик йўналишлари бўйича, шунингдек мамлакатимизда юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп дастурий маҳсулотлар ва қурилмаларни ишлаб чиқиш юзасидан фундаментал ва амалий тадқиқот лойиҳаларини тайёрлаш ва танловга тақдим этишни таъминлаш.

1. Соҳалар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш.


2. Эълон қилинган лойиҳаларда иштирок этиш.


3. Лойиҳаларни бажариш.

2021 йил августдан бошлаб доимий

Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар,

лойиҳалар буюртмачилари маблағлари

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (Институт)

3.

Қўшма альянс доирасида сунъий интеллект технологиялари соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишларини амалга ошириш ва унинг натижаларини амалиётга жорий этилишини ташкил этиш.

1. Фундаментал ва амалий йўналишларда долзарб мавзулардаги лойиҳаларни Қўшма альянс иштирокчилари билан ҳамкорликда шакллантириш.

ҳар йили ноябрь ойида


Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг сунъий интеллект учун мўлжалланган ҳисоб рақами маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қўшма альянс иштирокчилари,

Институт






Мувофиқлаштириш комиссияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Шакллантирилган лойиҳалар мавзуларини Қўшма альянсда таҳлил қилиш ва танлаш.

ҳар йили декабрь ойида

3. Аниқланган лойиҳалар мавзуларини тасдиқлаш учун Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.

ҳар йили январь ойида

4. Лойиҳалардан устуворларини аниқлаш ва молиялаштириш учун тегишли хулосаларни тайёрлаш ва молиялаштириш.

белгиланган муддатларда

4.

Сунъий интеллект технология-ларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги, банк, молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, электрон ҳукумат соҳаларида амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш.

1. Тажриба-синов лойиҳаларида сунъий интеллект соҳасида устувор илмий йўналишларни аниқлаш.


2. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар тайёрлаш.


3. Илмий тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

2021-2022 йиллар

Буюртмачилар маблағлари

Институт, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясин ишлаб чиқиш.

1. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

икки ҳафта муддатда


-

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Институт, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таҳлил натижалари асосида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш муаммолари ва истиқболларини аниқлаган ҳолда стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

3. Стратегия лойиҳасини хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда такомиллаштириш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2021 йил сентябрь


4. Стратегия лойиҳасини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.

2021 йил ноябрь

6.

Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки билан биргаликда электрон ҳукумат, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал соҳа, ақлли шаҳар, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект технологиялари бўйича қўшма лабораториясини очиш.

Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш.

Ҳамкорликда олиб борилидиган тадқиқот йналишларни белгилаш.

2021-2022 йиллар

-

Институт, Дастурий маҳсулот ва ахборот технологиялари технологик парки

II. РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

ИЛМИЙ ЭКОТИЗИМИНИ ШАКЛЛЛАНТИРИШ

7.

Институт илмий салоҳиятини ошириш мақсадида Олий малакали кадрлар тайёрлаш бўйича амалий чоралар кўриш.

1. Институт ходимларининг илмий салоҳиятини аниқлаб олиш ва илмий даражасиз ходимлар рўйхатини шакллантириш.

икки ҳафта муддатда


-

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт

2. Илмий даражасиз ходимларга раҳбар ва мавзу бириктириш.

бир ой муддатда

3. PhD/DSc илмий даражаларини олиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

8.

Институтда сунъий интеллект соҳасида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш.

1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича ихтисослик очиш.


2. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича ихтисослик учун квоталарни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш.


3. Сунъий интеллект соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини амалга ошириш.

2021-2022 йиллар

Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган лойиҳаларга ажратиладиган маблағлар


Олий аттестация комиссияси


Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Институт

9.

Институт қошида рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини берувчи илмий даражалар берувчи Илмий кенгашни ташкил этиш.

1. Илмий Кенгаш таркибини шакллантириш.

2021 йил август


-

Олий аттестация комиссияси,

Институт,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

2. Шакллантирилган Илмий Кенгашни таркибини тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь


3. Илмий Кенгаш фаолиятини ташкил этиш.

2021 йил октябрь

10.

Хорижий мутахассисларнинг иштирокида сунъий интеллект йўналишига доир илмий-техникавий анжуман ташкил этиш.

1. Ахборот хатини юбориш ва иштирокчиларни жалб қилиш.


2. Конференцияга материал тўплаш ва илмий экспертизадан ўтказиш.


3. Конференция материалларининг тўпламини тайёрлаш.


4. Конференцияни ташкиллаштириш ва ўтказиш.

2021 йил сентябрь-ноябрь

Бюджетдан ташқари маблағлар

Институт

11.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳузурида Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказини ташкил қилиш.

1. Рақамли технологиялар илмий-инновацион маркази фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил август


-

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт

2. Рақамли технологиялар илмий-инновацион маркази тузилмаси, уставини тасдиқлаш ҳамда малакали ходимларни жалб қилиш.

2021 йил сентябрь

3. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг ёш олимлари ҳамда талабаларини Рақамли технологиялар илмий-инновацион марказига кенг жалб қилиб бориш.

2021 йил октябрдан бошлаб доимий

III. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА

ЗАМОНАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

12.

Институт бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш ҳамда моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Институт олдига қўйилган вазифаларни самарали бажариш учун мавжуд моддий-техник базани ҳамда бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2021 йил август


Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт

2. Ўрганиш натижасида капитал таъмирлаш ва зарур моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш ва таклиф киритиш.

2021 йил сентябрь

3. Капитал таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш.

2022 йил давомида

13.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал-дастурий тизимлар илмий-амалий марказининг мавжуд моддий-техника воситаларини Институт балансига ўтказиш.

1. Мавжуд моддий-техник қурилмалар ва жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.


2. Моддий-техника воситаларининг топширилиши ва қабул қилинишини таъминлаш.

2021 йил август-сентябрь

-

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Институт

14.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Институтнинг "Интеллектуал дастурий тизимлар" қўшма лабораториясини ташкил этиш.

1. "Интеллектуал дастурий тизимлар" қўшма лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш.


2. "Интеллектуал дастурий тизимлар" қўшма лабораторияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

2021 йил август-сентябрь

-

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Институт

IV. ХОРИЖИЙ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

15.

Сунъий интеллект йўналиши бўйича замонавий усул ва алгоритмларни жорий этиш бўйича илғор хорижий инновацион ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Институт олимларининг чет эл институтларида стажировкаларини ташкил этиш.


2. Илғор чет эл институтлари мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


3. Институт ходимлари учун маъруза ва семинарлар, маҳорат дарслари ўтказиб бориш

2021-2022 йиллар мобайнида

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси

16.

Сунъий интеллект йўналиши бўйича замонавий усул ва алгоритмларни жорий этиш бўйича Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети билан ҳамкорлик қилиш.

1. Лаборатория олимларининг Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университетида стажировкалари.


2. Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.


3. Лаборатория ходимлари учун маъруза ва семинарлар, маҳорат дарслари ўтказиш.

2021 йил якунига қадар

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги, Институт

17.

Хорижий нуфузли илмий марказ ва олий таълим муассасаларига мақсадли докторантурада таълим олишини йўлга қўйиш.

1. Докторантурага қабул қилишга тайёр бўлган хорижий илмий муассасаларини аниқлаш.


2. "Эл-юрт умиди" жамғармасининг докторантура таълим дастурлари очиқ стипендия танловларида иштирок этиш.


3. Очиқ стипендия танловларида ғолиб бўлган ходимларни ўрнатилган тартибда докторантурада ўқишни ташкил этиш.

2021 йил августдан бошлаб доимий

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Институт, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси

18.

Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект бўйича дунёнинг етакчи компаниялари ва ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги, банк, молия, солиқ, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, ижтимоий ва бошқа зарур соҳаларда ҳамкорлик қилиш.

1. Хорижий етакчи компаниялар ва ташкилотлари рўйхатини шакллантириш.


2. Етакчи халқаро компаниялар ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


3. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.

2021-2022 йиллар мобайнида

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Ахборот технологиялари ва коммуника цияларини ривожлантириш вазирлиги,

Институт




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 июлдаги

475-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг "а" кичик бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш учун технологик шароитларни яратувчи;";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 11-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши қўшилсин:

"Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти;";

йигирма биринчи хатбоши йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 12-банднинг 4-кичик бандидаги "ўсишини рағбатлантиришни" сўзларидан кейин "сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш" сўзлари қўшилсин;


г) 13-банднинг 4-кичик бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"сунъий интеллект соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда сунъий интеллект технологиялари асосида бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича инновацион маҳсулотларни ҳамда уларнинг моделлари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилади;".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги 622-сон қарорида:


а) 1-илова (Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси)нинг 3-банди "г" кичик бандининг тўққизинчи хатбошисидаги "Интернет буюмлар" сўзлари "Буюмлар интернети" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илова (Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси")нинг 14-бандидаги "Интернет буюмларни" сўзлари "Буюмлар интернетини" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер кадастрига доир ахборотни вазирликлар ва идораларнинг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Фойдаланиши чекланган ер кадастрига доир ахборотга қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ташкилотларига ажратилган ер участкасига оид ахборот киради, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, шу жумладан уларнинг контурлари ва чегаралари тўғрисидаги шахсий идентификациясиз маълумотлар бундан мустасно, ушбу ахборотдан ваколатли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фойдаланадилар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 19 июлдаги 603-сон қарорининг 1, 2, 4, 5, 6, 7, 8, 9 ва 10-бандлари ҳамда иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги 679-сон қарорида:


а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "телефон рақамлари" сўзларидан кейин ", масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID ва бошқалар) учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш ҳамда бошқа маълумотлар асосида рўйхатга олиш" сўзлари қўшилсин;


б) 1-илова ("Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими архитектураси)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

"Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари

Электрон

ҳукумат"

тизими

идора-

лараро

интег-

рация-

лашув

платфор-

маси

Электрон ҳукумат фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона тизими

Жисмоний

ва юридик

шахслар

(ягона

иденти-

фикациялаш

тизими

фойдаланув-

чилари)

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)

Мобиль алоқа операторларининг ахборот тизимлари

Фойдаланувчиларни базавий идентификация қилиш усуллари тизимости модули

Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари

Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси

Фойдаланувчиларни мобиль телефон рақами орқали идентификация қилиш тизимости модули

Банк, молия ва бошқа субъектларнинг ахборот тизимлари

ID-карта тизими

Фойдаланувчиларни биометрик маълумотлар бўйича идентификация қилишнинг Ягона биометрик тизими (ЯБТ)

Бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари

".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори билан тасдиқланган "Ақлли қишлоқ хўжалиги" технологияларини ривожлантириш стратегиясида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"буюмлар интернети - ахборот жамияти учун белгиланган, мавжуд ва ривожланадиган, функционал жиҳатдан мос ахборот-коммуникация технологиялари асосида (моддий ва виртуал) буюмларни бир-бири билан боғлаш йўли билан, бирмунча мураккаброқ хизматлар тақдим этилиши имкониятини таъминлайдиган глобал инфратузилма;";


б) 9-банднинг "в" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "интернет буюмлари" сўзлари "буюмлар интернети" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги "интернет буюмларини" сўзлари "буюмлар интернетини" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 23-банддаги "интернет буюмлари" сўзлари "буюмлар интернети" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 июль








































Время: 0.0451
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск