ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2021 й. 498-сон "Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.08.2021 й.

N 498




ГЕОЛОГИЯ, КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ ВА МИСНИ

ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИНИ УЗОҚ МУДДАТЛИ

РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кон-металлургия саноати ва унга боғлиқ соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарорига мувофиқ кон-металлургия саноати маҳсулотлари негизида илғор жаҳон амалиёти асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, унга боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузурида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 18 нафар штат бирлигидан иборат маҳаллий ва хорижий мутахассислардан таркиб топган давлат муассасаси шаклидаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офиси (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этилсин ҳамда унинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Лойиҳа офиси фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида 2-иловага мувофиқ таркибда Бошқарув қўмитаси тузилсин.


2. Қуйидагилар Лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хорижий консультантлар билан биргаликда мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология қидирув ишларини кенгайтириш, геологик хизматлар бозорини ривожлантириш ва мисни қайта ишлаш соҳасида кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган стратегик йўналишларни белгилаш ва устувор лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

инвестиция шартномаларини тайёрлаш, инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган мис ҳамда бошқа рангли ва нодир металлар учун геология-қидирув ишларининг мақсадли дастурини ишлаб чиқиш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган мис ва нодир металлар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш занжирини яратиш дастурини ишлаб чиқиш;

хорижий компаниялар билан кон-металлургия корхоналарининг таъмирлаш заводлари негизида кон-металлургия техникалари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

йирик тоғ-кон корхоналарида автотранспорт, рақамлаштириш каби алоҳида фаолият турларини кооперация ва аутсорсинг хизматларини жорий этиш орқали хусусий сектор иштирокчиларини соҳага жалб этиш;

соҳада илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, тизим учун хориждан малакали кадрларни жалб қилиш, шунингдек, кон-металлургия, электротехника, машинасозлик, дастгоҳсозлик соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кон-металлургия саноатини зарур инфратузилма билан таъминлаш ҳамда миллий экологик талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

маҳаллий мис саноати кластери бўйича яратиладиган ягона электрон ахборот-интерактив савдо портали фаолиятини (кейинги ўринларда - портал) ташкил этиш ҳамда доимий тарзда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, порталнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш билан боғлиқ харажатларни халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар грантлари, ҳомийлик маблағлари ҳамда порталда кўрсатиладиган хизматлар ва воситачилик ҳақи, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириб бориш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг халқаро молия институтлари ҳамда "катта тўртлик" рўйхатига кирувчи аудиторлик компанияларидан бири бошчилигида нуфузли инжиниринг, молиявий ва юридик маслаҳатчилар ҳамда халқаро стандартлар асосида фойдали қазилма ва минерал ресурслар захираларини баҳоловчи мутахассислар иштирокида консорциум (кейинги ўринларда - Консорциум) тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Белгилансинки:

Лойиҳа офиси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари (Б.Абдиназаров) бошчилигида фаолиятини олиб боради;

Лойиҳа офиси ходимлари Консорциум иштирокчилари вакиллари, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат бўлади;

Лойиҳа офисида фаолият юритадиган Консорциум иштирокчилари вакилларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва улар фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Консорциум иштирокчилари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Лойиҳа офисига Консорциум билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин:

а) республикада мавжуд мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва геологик хизматлар бозорини ривожлантириш соҳасида:

мавжуд ва истиқболли битта мис конини ҳамда битта бошқа рангли ва нодир металлар конини танлаб олган ҳолда баҳолаш, конларни ўзлаштириш моделини ишлаб чиқиш;

захиралари баҳоланган конларни ўзлаштиришни иқтисодий асослаш учун уларнинг молиявий моделини ишлаб чиқиш, шу жумладан, соф жорий қиймати (NPV) ва ички рентабеллик даражасини (IRR) аниқлаш;

барча ҳисоб-китоблари халқаро консультантлар томонидан халқаро тоғ-кон металлургия компаниялари ҳамда тижорат банклари томонидан қабул қилишга тайёр бўлгандан кейин, танлов асосида жаҳонда ушбу соҳада етакчи ҳисобланган компанияларга таклиф жўнатиш;

шаффоф ва очиқ тарзда танловни ўтказиш ҳамда республика учун энг яхши таклифни берган, янги инновацион технологияларни олиб келиш бўйича мажбуриятни олган маҳаллий ташкилотлар ва хорижий компаниялар томонидан конлардан фойдаланиши юзасидан хулоса ва таклифларни тайёрлаш;

б) кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратишга қаратилган мис маҳсулоти ва у билан боғлиқ соҳаларда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида:

соҳанинг стратегик йўналишларини белгилаш, ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш ҳамда республикада мавжуд илмий-технологик салоҳиятдан келиб чиққан ҳолда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда эксперт хулосалари тақдим этиш;

инновациялар ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида республикада ускунасозлик тармоғини яратиш ва ривожлантириш;

хорижий технологиялар трансферини амалга ошириш ва мослаштириш тизимини яратиш, лойиҳа инжиниринг хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, инновацияларни ва рақамли технологияларни жорий этиш;

лойиҳаларни амалга оширишда "яшил" технологияларни татбиқ этишни рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш.


6. Лойиҳа офиси бошқарув қўмитасига (Ж.А.Қўчқоров):

Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия билан келишган ҳолда Лойиҳа офисининг иш фаолиятини самарали ташкил қилиш, уни маҳаллий ва хорижий малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда уларнинг ойлик маошларини тасдиқлаш;

Лойиҳа офисининг таклифи асосида Консорциум аъзолари таркибини ва уларнинг иш режасини тасдиқлаш ваколати берилсин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссияга ахборот киритиб борилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда халқаро тажрибага эга бўлган геология, мисни қайта ишлаш ва тоғ-кон металлургия, ускуна, машина ва техникалари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритадиган камида 5 нафар инженер ва технолог мутахассисликларга эга бўлган экспертларни Лойиҳа офисига жалб этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Лойиҳа офисини сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги талабномасига асосан 2021 йил харажатларини республика бюджетининг ортиқча даромадлари ҳисобидан ҳамда келгуси йиллар учун белгиланган тартиб асосида республика бюджетидан молиялаштирилишини таъминласин.


9. Лойиҳа офиси ва Консорциумга жалб қилинадиган халқаро экспертлар ва консалтинг компанияларининг хизмат ҳақлари билан боғлиқ харажатларни "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомаларига асосан хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатларини узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомаларига асосан хорижий фуқароларга (бундай мутахассислар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилиши ҳамда муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари Б.Қ. Абдиназаров белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 августдаги

498-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги

Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш

саноатини ривожлантириш Лойиҳа офисининг

ТУЗИЛМАСИ














Лойиҳа офисининг бошқарув қўмитаси



















































































































Лойиҳа офиси раҳбари































































Мис саноати кластери электрон ахборот-интерактив савдо портали

3









































Лойиҳа офиси раҳбарининг ўринбосари


























































































Хорижий экспертлар*



















































































































Мис, рангли, нодир ва ноёб металлар бўйича геология- қидирув ишларини кенгайтириш ва геологик хизматлар бозорини ривожлантириш гуруҳи

3

Кон-металлургия машиналари, техникалари, асбоб-ускуналар, электротехника, хомашёни чуқур қайта ишлаш, кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзлаштириш гуруҳи

3


Мисни қайта ишлаш соҳасида истиқболли йўналишларни белгилаш гуруҳи

3


Лойиҳа ва инжиниринг хизматлари, илмий-тадқиқот ва тажриба-

конструкторлик ишларининг ўзаро боғлиқ тизимини ривожлантириш, замонавий технологияларни трансфер қилиш, инновацияларни ва рақамли технологияларни жорий этиш гуруҳи

3


Молиявий-

ташкилий сектор

2












































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 18 нафар.


Изоҳ. *) Лойиҳа офисига жалб этиладиган хорижий экспертларнинг хизмат ҳақлари "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тавсия этилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 4 августдаги

498-сон қарорига

2-ИЛОВА



Геология, кон-металлургия ва мисни қайта

ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа

офисининг бошқарув қўмитаси

ТАРКИБИ

      

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазирнинг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, қўмита раҳбари


2. Б.Қ. Абдиназаров

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, қўмита раҳбари ўринбосари


3. О.З. Насритдинходжаев


-

молия вазирининг биринчи ўринбосари, қўмита раҳбари ўринбосари


4. Ш.А. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари


5. Ш.У. Турдикулова

-

инновацион ривожланиш вазири ўринбосари


6. Ш.Ҳ. Ходжаев

-

энергетика вазири ўринбосари


7. Б.Ф. Исламов

-

Давлат геология қўмитаси раиси


8. Ж.Т. Мирзамахмудов


-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув раиси


9. А.В. Рафиқов

-

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари


10. М.М. Юнусов

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси бошқарув раиси


11. Қ.С. Санақулов

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ бош директори


12. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқарув раиси


13. Б.А. Маматов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Бошқарув қўмитаси котиби


       

Изоҳ. Бошқарув қўмитаси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 август






















































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск