ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш Давлат дастури (ЎзР Президентининг 05.08.2021 й. ПҚ-5211-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 августдаги

ПҚ-5211-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий

бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш

ДАВЛАТ ДАСТУРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони (кейинги ўринларда - от спорти турлари) янада оммалаштириш ҳамда тизимли ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Давлат дастури от спорти турларини тизимли ривожлантиришнинг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари, истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда улар бўйича дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.



2-БОБ. ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5024-сон қарорига мувофиқ, қуйидагилар мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:


биринчи йўналиш - мамлакатда от спорти турларини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;


иккинчи йўналиш - от спорти турлари бўйича профессионал тренерлар, ҳакамларни тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, от спорти турларининг илмий-методологик базасини янада кучайтириш;


учинчи йўналиш - от спорти турлари билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан от спорти клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш;


тўртинчи йўналиш - Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич от спорти турларини киритиш;


бешинчи йўналиш - от спорти турларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида мутахассисларни тайёрлаш, йирик халқаро мусобақалар, жумладан ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш;


олтинчи йўналиш - от спорти турларини аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.



1-§. Биринчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:


от спорти турлари ривожланмаган ҳудудларда уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

от спорти турлари бўйича туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида мусобақалар ташкил қилиш;

от спорти турлари бўйича спорт мактаблари ва клублари, таълим муассасаларидан сараланган спортчилар ўртасида минтақавий ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақалар ўтказиш;

ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларидан таркиб топган жамоавий клубларни ташкил этиб, республика даражасида клублараро мусобақалар ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секцияларини ташкил қилиш ҳамда улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

спорт мактабларида замонавий бешкураш ва поло бўйича бўлимлар фаолиятини йўлга қўйиш;

ҳар бир олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимларини ташкил этиш;

от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мультимедиа технологиялари, от модуляторлари билан таъминлаш;

республикада от спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида Қашқадарё вилоятида от спорти турларини янада оммалаштириш;

ёш авлод чавандозлари, бешкурашчилари ва полочиларини тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.



2-§. Иккинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:


таълим муассасаларида ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш орқали халқаро стандартлар асосида от спорти турлари бўйича юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрларни тайёрлаш;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда от спорти турлари бўйича масофавий таълимни ташкил этиш;

от спорти турлари бўйича маҳоратли тренерлар томонидан яратилган спортчиларни тайёрлаш методикасини чуқур ўрганиб, илмий жиҳатдан самарасини исботлаган ҳолда, барча спорт-таълим муассаса ва ташкилотларига кенг жорий этиш;

от спорти турларининг ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни жорий қилиш, ёш тадқиқотчиларни от спорти турлари бўйича илмий фаолиятга жалб этиш;

от спорти турлари билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган ўқув адабиётлар яратиш;

от спорти турлари бўйича электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш;

ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотларини ривожлантиришда замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда от спорти турлари бўйича ўқув-машқ жараёнини компьютерлаштириш даражасини ошириш;

тренер ва мутахассисларни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло спорти федерацияси тавсияномаси асосида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ҳудудларга юбориш (ротация қилиш);

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Нукус ва Тошкент филиалларида йилқичиликка ихтисослашган ветеринария врачлари ва зоотехникларини тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналишини очиш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида от спорти бўйича бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шаклини очиш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига ўқув йили учун ажратилган қабул параметрларини йўналишлар бўйича тақсимлашда замонавий бешкураш ва поло учун алоҳида ўрин ажратиш;

терма жамоалар спортчиларини тиббий ва фармакологик таъминлаш, уларнинг ўқув-машғулот ва мусобақаларга тайёргарлик жараёнига илғор инновацион, илмий-методик технологияларни жорий этиш ҳамда спортчиларнинг халқаро от спорти турлари бўйича мусобақаларда иштирокини таъминлаш учун илмий таҳлил қилиш бўйича мутахассислар (олимлар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар ва бошқа мутахассислар) гуруҳларини ташкил этиш.



3-§. Учинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:


от спорти турлари бўйича халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланганлик даражасини доимий равишда таҳлил қилиб бориш;

от спорти турлари бўйича спорт базаларини замонавий ускуналар, спорт инвентарлари ва жиҳозлар билан босқичма-босқич таъминлаш;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида от спорти турлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида наслли ва зотдор отларни кўпайтириш, маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилиш учун зарур инфратузилма объектларидан (ипподром, стадион, сузиш ҳавзаси, меҳмонхона, даволаш-соғломлаштириш мажмуаси, кафе, ветеринария дорихонаси, ўқув маркази, спорт ва зотдор отлар учун ветеринария клиникаси) иборат кўп тармоқли от спорти мажмуаларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида от спорти клубларини ташкил этиш;

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси фаолиятини таҳлил қилиш, уларни ва уларнинг аъзоларини қўллаб-қувватлаш;

от спорти турлари бўйича давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган от спорти турлари бўйича спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

от спорти турлари бўйича ўқув-машғулотлар жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

ўқув-машғулотлар жараёнида замонавий спорт жиҳозлари ва анжомларидан фойдаланиш, компьютерлаштирилган хоналарда махсус ўқув-машғулотларини йўлга қўйиш;

от спорти турлари бўйича мобиль илмий-тиббиёт лабораторияларини ташкил этиш;

от спорти турлари билан шуғулланувчиларнинг тиббий профилактикаси ишларини, Иппотерапия марказлари фаолиятини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш;

от спорти турлари билан шуғулланувчиларни ҳудудий тиббиёт муассасаларига бириктириш;

от спорти турлари билан шуғулланувчилар жисмоний ҳолатининг мунтазам мониторингини олиб бориш;

ҳудудлардаги чавандозлар, бешкурашчилар ва полочилар, от спорти билан шуғулланиш имконини берувчи очиқ ва ёпиқ майдонлар ҳамда ипподромлар тўғрисида маълумотларни тезкор олиш имконини берувчи электрон базани яратиш ва мониторингини олиб бориш;

от спорти, замонавий бешкураш ва поло бўйича миллий терма жамоалар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган ягона ўқув-машғулот базасини ташкил этиш;

наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш, ҳудудларда йилқичилик хўжаликлари ва от заводларини ташкил этиш;

йилқичилик тўғрисида илм (иппология)ни чуқур ўрганиш, инновацион селекция-генетика ишларини (наслчилик, ветеринария) кучайтириш, илмий тадқиқотларни олиб бориш, отларни сунъий уруғлантиришни йўлга қўйиш;

йилқичилик бўйича селекция ишларини кучайтириш, республика ва халқаро миқёсда от спорти ўйинларида иштирок этувчи отларни халқаро талаблар бўйича касалликларга қарши эмлаш;

йилқичилик бўйича замонавий диагностика лабораториялари ва ветеринар клиникаларини ташкил қилиш;

наслли ва спорт отларини танлаш, туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида миллий ҳамда халқаро кўргазмалар ташкил қилиш;

соф зотдор отларни урчитиш ва кўпайтириш, ёш отлар ривожланиши ва ўсишини, йилқичилик фермаларида қимиз ишлаб чиқаришни, интенсив от бўрдоқичилигини ташкил этиш, яйлов ва ем-озуқа базасини мустаҳкамлаш ва отлардан олинадиган маҳсулотлар турларини кенгайтириш;

республикадаги от зотлари бўйича талаблар, зотлар ўртасида фарқланиш, ўхшашлик ва уларнинг барқарорлик талаблари бўйича давлат стандартини ишлаб чиқиш;

Қорабайир зотли отларни хорижий давлатларга экспорт қилиш;

наслли ва спорт отларини импорт қилиш.



4-§. Тўртинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:


Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида от спорти турларини ривожлантириш ва оммалаштириш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга от спорти турлари бўйича тренер, берейтор ва мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчи ва ходимларни от спорти турлари асослари бўйича ўқитиш;

тоғли жойларда Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун чавандозлик асослари бўйича ўқув-машғулотларни ташкил қилиш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун от спорти турлари бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлаш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун машҳур чавандоз ва хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари, учрашувлар, семинар, тренинг, мастер-класслар, ўқув дарсларини ташкил этиш;

Халқаро от спорти федерациясининг Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда от спорти турларини ривожлантиришга оид тавсия ва таклифларини ўрганиб чиқиб, амалиётга татбиқ этиш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳар йили от спорти турлари бўйича турнирларни ташкил қилиш;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотларга аъзо-давлатларнинг Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида от спорти турлари бўйича турнирларни ташкил қилиш ташаббусини илгари суриш ва уларда иштирок этиш, шу жумладан уларни республикада ўтказиш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимларини от спорти турлари бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва турнирлар, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинларига кенг жалб қилиш;

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда от спорти турлари бўйича юқори натижаларни кўрсатган ҳарбий хизматчи ва ходимларни рағбатлантириш.



5-§. Бешинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:


от спорти турлари бўйича спорт-таълим муассасалари фаолиятига, миллий терма жамоаларни шакллантиришга малакали хорижий тренер, мутахассис ва экспертларни жалб қилиш;

от спортининг олимпия турларини (учкураш, тўсиқлардан сакраш/конкур, от йўрттириш, замонавий бешкураш) устувор равишда ривожлантириш бўйича ҳудудлар кесимида манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;

антидопинг соҳасида халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда, от спорти турлари бўйича федерация (ассоциация)лар учун такомиллаштирилган антидопинг таълим дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;

ҳар йили анъанавий тарзда от спортининг от йўрттириш тури бўйича Тошкент вилоятида "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun", от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Қашқадарё вилоятида "Qarshi Open", Тошкент шаҳрида "Millatlar kubogi" халқаро турнирларини ташкил этиш;

ҳар йили анъанавий тарзда замонавий бешкураш бўйича Тошкент шаҳрида "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun", "Tashkent open", "Central Asian Cup", ушбу спорт турининг лазер-ран йўналиши бўйича "Central Asian Championship" халқаро турнирларини ташкил этиш;

ҳар йили анъанавий тарзда поло бўйича Тошкент вилоятида "Amirsoy-Polo Cup", Қашқадарё вилоятида "Kok-Saray Cup", Тошкент шаҳрида "Tashkent open" халқаро турнирларини ташкил этиш;

Халқаро от спорти федерацияси, Осиё от спорти федерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг от спорти турлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бу борада манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;

от спорти турлари бўйича жаҳон рейтингларида етакчилик қилаётган давлатлар билан биргаликда мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, мусобақалар ва турнирларни ўтказиш, тажриба алмашиш, бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш.



6-§. Олтинчи йўналишни рўёбга чиқариш учун қуйидагилар амалга оширилиши лозим:


оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали от спорти турларини кенг тарғиб қилиш чораларини амалга ошириш;

"Ўзбек йилқичилиги ва от спорти" оммабоп журналини таъсис этиш;

от спорти турларига бағишланган "От - эр йигитнинг қаноти", "Юртимиз чавандозлари" каби мавзуларда туркум кўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш;

таниқли чавандозлар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва ёритиб бориш;

спорт журналистларининг от спорти ютуқлари таҳлил қилинган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш;

машҳур чавандозлар, бешкурашчилар ва полочилар иштирокида спорт тадбирларини, давра суҳбатларини ўтказиш, ёшлар ва барча хоҳловчилар учун маҳорат сабоқларини ташкил этиш;

от спорти турларини янада оммалаштириш, таниқли чавандозлар, бешкурашчилар ва полочилар ҳаёти ҳақида ҳужжатли ва бадиий видеофильмлар яратиш;

мамлакатимизда йилқичилик, наслчилик ва от спортини ривожлантириш, миллий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Қорабайир зотли отлар ҳақида ҳужжатли фильм ишлаб чиқиш;

умумхалқ байрамлари ва сайиллари давомида от спорти турларини оммалаштиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;

ўқувчи ва талабаларнинг от спорти турларига қизиқишини ошириш, жойларда от спорти хизматларини йўлга қўйиш;

от туризмини ривожлантириш, от спорти турлари бўйича мактаблар, клубларга туристларни жалб қилиш, кўргазмали тадбирларни амалга ошириш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 август























































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск