ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.2021 й. ПҚ-5211-сон "Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2021 й.

N ПҚ-5211



ЎЗБЕКИСТОНДА ЙИЛҚИЧИЛИК, ОТ СПОРТИ,

ЗАМОНАВИЙ БЕШКУРАШ ВА ПОЛОНИ 2025

ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5024-сон қарорига мувофиқ, ушбу спорт турлари ривожланишининг яқин ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш ва оммалаштириш, улар бўйича миллий терма жамоамизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда иштирок этиши ва юқори натижаларга эришилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури (кейинги ўринларда - Давлат дастури) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини 2021 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурининг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат дастури эришилган натижалар, Мақсадли кўрсаткичлар ҳамда йилқичилик ва от спорти, замонавий бешкураш ва полони оммалаштириш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳар йили алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган "йўл хариталари" асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов) Миллий гвардия, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар Давлат дастурини 2022 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"ни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


2. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерациясининг 2021-2025 йиллар давомида:

наслли ва зотдор отларни кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 170 та йилқичилик хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Ўзбекистон поло федерацияси билан биргаликда:

2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар болалар-ўсмирлар спорт мактабларида от спорти турлари бўйича 8 та бўлим, 3 та олимпия захиралари коллежида от спорти бўлимлари очилишини таъминласин;

2021 йил 1 декабрга қадар болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия захиралари коллежларининг от спорти турлари бўйича бўлимларини халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси ҳамда бошқа зарур воситалар билан таъминласин ва ушбу мақсадларга Туризм ва спорт вазирлигига ҳамда унинг тизимидаги спорт-таълим муассасаларига бюджетдан 2021 йил учун ажратилган маблағларнинг иқтисод қилинган қисмидан зарур маблағлар, шунингдек, ҳомийлик маблағларини йўналтирсин.

Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда йилқичилик хўжаликларини ташкил қилиш режаси, уларнинг аниқ жойлашган жойи, номи ва рўйхатини тасдиқласин.


3. Белгилансинки:

а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг уста-чавондози, от парваришловчиси, тақачиси, отхона бошлиғи (бригадир), зоотехниги, ветеринар-шифокори, фельдшер-ветеринарлари меҳнатини рағбатлантиришга Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 211-сон қарорида белгиланган шартлар татбиқ этилади. Бунда, уста-чавандоз, от парваришловчи, тақачи, отхона бошлиғи (бригадир) - тренерга, ветеринар-шифокор - шифокорга, зоотехник ва фельдшер-ветеринар - ҳамширага тенглаштирилади;

б) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда унинг Нукус ва Тошкент филиалларида йилқичиликка ихтисослашган ветеринария шифокорлари ва зоотехникларини тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида от спорти бўйича бакалавриат таълим йўналишининг махсус сиртқи таълим шакли очилади;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига ўқув йили учун ажратилган қабул параметрларини йўналишлар бўйича тақсимлашда замонавий бешкураш ва поло учун ўрин ажратилади.


4. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузуридаги Наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази таркибида Иппология илмий-тадқиқот институти ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Институт отларнинг анатомияси, физиологияси, кўпайтириш биологияси, зотларни ўзгартириш ва бошқа масалаларни илмий томонидан ўрганувчи ихтисослаштирилган илмий ташкилот ҳисобланади;

Институт илмий ташкилот сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга оширишда ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришда иштирок этади;

Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади.

Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерациясининг 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

от спортининг от йўрттириш тури бўйича Тошкент вилоятида "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun", от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича Қашқадарё вилоятида "Qarshi Open", Тошкент шаҳрида "Millatlar kubogi" халқаро турнирларини;

замонавий бешкураш бўйича Тошкент шаҳрида "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti kubogi uchun", "Tashkent Open", "Central Asian Cup", ушбу спорт турининг лазер-ран йўналиши бўйича "Central Asian Championship" халқаро турнирларини;

поло бўйича Тошкент вилоятида "Amirsoy-Polo Cup", Қашқадарё вилоятида "Kok-Saray Cup", Тошкент шаҳрида "Tashkent Open" халқаро турнирларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси:

Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур бандда кўрсатилган халқаро турнирларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича "йўл хариталари"ни тасдиқласин. Бунда, турнирларни ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларни қоплаш манбалари этиб ҳомийлик, маҳаллий бюджет ва бошқа маблағлар белгиланади;

халқаро турнирларда маҳаллий спортчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро спортчи, тренер ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

2022 йил 1 январдан бошлаб республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига от спорти турлари бўйича мусобақалар ва турнирларнинг киритилишини таъминласин ҳамда уларни юқори даражада ўтказиш чораларини кўрсин.


6. Транспорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Энергетика вазирлигининг 2022 йил 1 сентябрга қадар:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида 30 ўринли замонавий отхона биноси ва очиқ спорт манежини барпо этиш;

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан Республика олимпия захиралари коллежи ҳудудида спортчиларнинг шуғулланиши, яшаши учун шароитларга эга бўлган замонавий 2 қаватли бинони қуриб фойдаланишга топшириш ҳамда ушбу бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясини жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


7. Спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари от спорти, замонавий бешкураш ва поло бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт кийимлари, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқа ва озуқа қўшимчалари, витаминлар, ветеринария дори воситалари, ускуналар ва материаллар, отларни ташишга мўлжалланган янги ва ишлаб чиқарилганлигига етти йил тўлмаган махсус автотранспорт (коневоз) воситалари ва тиркамалар, лазерли тўппонча ва нишонлар, поло таёғи 2024 йил 1 июлга қадар божхона божидан озод этилсин.

8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов), "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, "Ҳунарманд" уюшмаси 2021 йилдан бошлаб тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали от спорти турлари учун зарур спорт кийимлари, ускуна ва жиҳозларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин.


9. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б.Норқобилов) икки ой муддатда соф зотдор отларни урчитиш ва кўпайтириш, ёш отлар ривожланиши ва ўсишини, йилқичилик фермаларида қимиз ишлаб чиқаришни, интенсив от бўрдоқичилигини ташкил этиш, яйлов ва ем-озуқа базасини мустаҳкамлаш ва отлардан олинган маҳсулотлар турларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) билан биргаликда от спорти турларини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида:

Халқаро от спорти федерацияси, Осиё от спорти федерацияси билан ҳамкорликни кучайтирсин, бу борада манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин;

от спорти турлари бўйича жаҳон рейтингларида етакчилик қилаётган давлатлар билан биргаликда мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, мусобақалар ва турнирларни ўтказиш, тажриба алмашиш, бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатсин.


11. Республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ Йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ этиб қайта ташкил қилинсин ҳамда унинг таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ (А.Абдухакимов):

а) бир ой муддатда:

ҳар бир ҳудуд кесимида от спорти турларининг амалдаги ҳолатини чуқур таҳлил қилсин;

ҳудудларда от спорти турларини ривожлантиришга кўмаклашишга қодир бўлган ташкилотларни сафарбар этсин;

жойларда от спорти турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерациясининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсин;

б) икки ой муддатда ҳар бир ҳудудда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб от спорти турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқласин ва ижросини таъминласин. Бунда дастурларда:

ёш авлод чавандозларини тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш, миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш;

туман (шаҳар) ҳокимлари ва вилоят раҳбарлари кубоклари мусобақаларини ташкил этиш;

от спортининг миллий ва анъанавий турларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро стандартлар асосида мутахассисларни тайёрлаш;

йирик халқаро мусобақалар, жумладан ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш;

от спорти турларини аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш ва уларни ушбу мусобақаларга кенг жалб қилиш чораларини кўриш;

миллий байрамларда от спорти билан боғлиқ ҳолда ўтказиладиган мусобақалар графигини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.


13. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Касимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 августдаги

ПҚ-5211-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий

бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш

давлат дастурини 2021 йилда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш

муддати

Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. МАМЛАКАТДА ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИНИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА ЭНГ ОММАВИЙ СПОРТ

ТУРЛАРИДАН БИРИГА АЙЛАНТИРИШ, ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ ТАНЛАШ, САРАЛАБ

ОЛИШ (СЕЛЕКЦИЯ) ВА УЛАРНИ ПРОФЕССИОНАЛ СПОРТЧИЛАР СИФАТИДА

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

1.

От спорти турлари ривожланмаган ҳудудларда уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм вилоятлари ва бошқа ҳудудларда от спорти турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллар ва муаммоларни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш.


2021 йил

15 август


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


2. От спорти турлари ривожланмаган ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш, спорт таълим муассасалари ва клубларининг қамрови ва ресурс таъминоти, аҳолининг от спорти турларига қизиқишини ўрганиш.


2021 йил

август-

сентябрь


3. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм вилоятлари ва бошқа ҳудудларда от спорти турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан тасдиқлаш.


2021 йил

октябрь

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секцияларини ташкил қилиш ҳамда улар фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Чавандозлар мактабларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5024-сон қарорига мувофиқ от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари негизида ташкил қилиш;

Чавандозлар мактабларини Миллий гвардия тизимига киритиш, уларни мактабдан ташқари спорт таълим муассасаси этиб белгилаш;

Чавандозлар мактабларининг фаолиятини от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштириш;

Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секцияларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш.


2021 йил

август


Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси


2. Чавандозлар мактаблари фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, уларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш.


2021 йил

давомида

3.

От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мультимедиа технологиялари, от модуляторлари билан таъминлаш.


От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабини қуйидаги замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлар билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

халқаро от спорти талабларга жавоб берадиган тоза зотли 10 бош от;

машғулот жараёнида фойдаланиш учун инновацион от симулятори (электрон от);

нуфузли мусобақаларда фойдаланиш учун 20 дона эгар жамланмаси;

отларни сунъий югуртирувчи электрон сувли йўлак;

мультимедиа технологиялари, от модуляторлари.


2021 йил

декабрь


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ҳомийлик маблағлари


Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


4.

Ёш авлод чавандозлари, бешкурашчилари ва полочиларини тарбиялашга йўналтирилган миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Мусобақалар ўтказиш низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

август


Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси

2. От спорти турлари бўйича "Ҳоким кубоги", "Чавандозлар лигаси", "Бешкурашчилар лигаси", "Полочилар лигаси" мусобақалари ўтказилишини ташкил этиш.


Ҳар йили

3. Мусобақалар ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш.


Мусобақа

якунида

II. ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ПРОФЕССИОНАЛ ТРЕНЕРЛАР,

ҲАКАМЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ,

ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-МЕТОДОЛОГИК БАЗАСИНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ

5.

От спорти турлари бўйича тренер, ҳакам, ветеринар, тақачи ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида от спорти турлари ривожланган етакчи хорижий давлатларга стажировкага юбориш.


1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида от спорти турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


2. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Республика бюджети

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


3. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузуридаги от спорти мураббийлари, ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачилар республика мактаби фаолиятини самарали ташкил қилиш.


2021 йил

сентябрь


6.

От спорти турларининг ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни жорий қилиш, ёш тадқиқотчиларни от спорти турлари бўйича илмий фаолиятга жалб этиш.


1. Ёш тадқиқотчиларни от спорти турлари бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш.


2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ мамлакатимизда зотдор отларни кўпайтириш ва наслчилик технологияларини яратиш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳалар танловини ташкил этиш.


3. От спорти турлари билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган ўқув адабиётлар яратиш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Республика бюджети

маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


III. ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ УЧУН ЗАРУР МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗА ВА ИНФРАТУЗИЛМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ШУ ЖУМЛАДАН ОТ СПОРТИ

КЛУБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ТЕРМА ЖАМОАЛАР УЧУН

ЎҚУВ-МАШҚ ЖАРАЁНИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

7.

От спорти турлари бўйича давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


1. От спорти турлари бўйича халқаро стандарт талабларига жавоб берувчи спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш.


2. От спорти турлари учун спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналари ишлаб чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2021 йил

сентябрь


Тижорат банклари кредитлари, иштирокчилар маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзчармсаноат" уюшмаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


3. Хорижий тажриба асосида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали от спорти турлари учун зарур спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.


2021 йил

1 ноябрдан

бошлаб



8.

Республикадаги от зотлари бўйича талаблар, зотлар ўртасида фарқланиш, ўхшашлик ва уларнинг барқарорлик талаблари бўйича давлат стандартини ишлаб чиқиш.


1. Халқаро тажриба асосида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

август -

ноябрь


Ижрочилар маблағлари

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Норматив ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2021 йил

декабрь


IV. ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ

ОРГАНЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК МАШҒУЛОТЛАРИГА

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИНИ КИРИТИШ

9.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида от спорти турларини ривожлантириш ва оммалаштириш.


Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа органлар тизимида от спорти турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, ҳарбий хизматчи ва ходимларини ушбу спорт турларига кенг жалб қилиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, ушбу дастурлар мазкур давлат органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


2021 йил

сентябрь


Ижрочилар маблағлари

Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


10.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун от спорти турлари бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлаш.


1. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимларининг от спорти турлари бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш.


2. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳарбий хизматчи ва ходимлари учун от спорти турлари бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа ахборот материаллар тайёрлаш ва тарқатиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2021 йил

сентябрь


Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


3. Илғор хорижий тажриба асосида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун от спорти турлари бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа ахборот материалларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

ноябрь


4. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни от спорти турлари бўйича хорижий мамлакатларда фойдаланилаётган ўқув-услубий қўлланмалар, адабиётлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминлаш.


2021 йилдан

бошлаб


11.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳар йили от спорти турлари бўйича турнирларни ташкил қилиш.

1. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳар йили от спорти турлари бўйича турнирларни ташкил қилиш ва юқори савияда ўтказиш.


2. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида от спорти турлари бўйича турнирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ва уларни ўтказиш жараёнига туристларни жалб қилиш.


3. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида от спорти турлари бўйича ўтказилган турнирларда юқори натижаларни кўрсатган ҳарбий хизматчи ва ходимларни рағбатлантириш.


2021 йилдан

бошлаб


Иштирокчилар маблағлари


Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


V. ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР БИЛАН РАҚОБАТ ҚИЛА

ОЛАДИГАН ДАРАЖАГА ЕТКАЗИШ, ХАЛҚАРО ТАЛАБ ВА СТАНДАРТЛАР АСОСИДА

МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ЙИРИК ХАЛҚАРО МУСОБАҚАЛАР, ЖУМЛАДАН

ЎСМИРЛАР, ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАМОАЛАРИ ЎРТАСИДА

ЖАҲОН ВА ҚИТЪА БИРИНЧИЛИКЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

12.

От спортининг олимпия турларини (учкураш, тўсиқлардан сакраш/конкур, от йўрттириш, замонавий бешкураш) устувор равишда ривожлантириш бўйича ҳудудлар кесимида манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. От спортининг олимпия турларини устувор равишда ривожлантириш бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.


2. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимларини от спортининг олимпия турлари бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва турнирлар, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинларига кенг жалб қилиш.


2021 йилдан

бошлаб


Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси


13.

Халқаро от спорти федерацияси, Осиё от спорти федерацияси ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг от спорти турлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бу борада манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш.


1. Халқаро от спорти федерацияси, Осиё от спорти федерацияси раҳбари ва раҳбари ўринбосари лавозимларига мамлакатимиздаги от спорти турлари бўйича етук мутахассис, спортчи ва тренерлари орасидан номзод таклиф қилиш.


2021 йил

октябрь


Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси

2. Германия, АҚШ, Буюк Британия, Россия каби мамлакатларнинг от спорти турлари бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.


2021 йил

ноябрь,

келгусида-

доимий

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


VI. ОТ СПОРТИ ТУРЛАРИНИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА, ШУ ЖУМЛАДАН

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

14.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали от спорти турларини кенг тарғиб қилиш чораларини амалга ошириш.


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканалида от спорти турлари бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида "От спорти" махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида от спорти турларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат сабоқларини ўтказиш;

от спорти турларига бағишланган "От - эр йигитнинг қаноти", "Юртимиз чавандозлари" каби мавзуларда туркум кўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш;

таниқли чавандозлар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва ёритиб бориш;

спорт журналистларининг от спорти ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.


Ишлаб

чиқиш ва

тасдиқлаш-

2021 йил

август


Амалга

ошириш-

2021 йил

август-

декабрь


Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Кинематография агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси


2. Йилқичилик ва от спорти, замонавий бешкураш ва поло спорт федерацияларининг веб-сайтларини яратиш ва янгилаб бориш.


2021 йил

сентябрь


Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси


15.

От спорти турларини янада оммалаштириш, таниқли чавандозлар, бешкурашчилар ва полочилар ҳаёти ҳақида бадиий ва ҳужжатли видеофильмлар яратиш.


2022 йилда давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари рўйхатига:

от спорти турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, таниқли чавандозлар, бешкурашчилар ва полочилар ҳаёти ҳақида бадиий фильмни ишлаб чиқариш;

миллий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Қорабайир зотли отлар ҳақида ҳужжатли фильм ишлаб чиқаришни киритиш.


2021 йил

декабрь


Кинематография агентлигига ажратилган бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Кинематография агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси


16.

Умумхалқ байрамлари ва сайиллари давомида от спорти турларини оммалаштиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

1. Туман ва шаҳарларнинг марказий кўчалари бўйлаб отлар иштирокида парадлар ташкил этиш.


2. "Наврўз", "Ҳосил байрами", халқ сайиллари ва бошқа умумхалқ байрамлари доирасида от билан кўргазмали чиқишлар, улоқ-кўпкари, от устида кураш, оломон пойга мусобақаларини ташкил этиш.


Умумхалқ

байрамлари

ва сайиллари

давомида


Ижрочилар маблағлари

Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

3. Таниқли спортчилар, санъаткорлар ва бошқа соҳа вакиллари иштирокида поло бўйича кўргазмали мусобақалар ташкил этиш.


Ёз мавсумида


17.

Ўқувчи ва талабаларнинг от спорти турларига қизиқишини ошириш, жойларда от спорти хизматларини йўлга қўйиш.

1. Ўқувчи ва талабаларнинг жойлардаги от спорти марказлари, ипподромларга экскурсияларини ташкил этиш.


2021 йилдан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси

2. Машҳур чавандозлар, бешкурашчилар ва полочилар иштирокида спорт тадбирларини, давра суҳбатларини ўтказиш, ёшлар ва барча хоҳловчилар учун маҳорат сабоқларини ташкил этиш.


2021 йил

сентябрь

3. Аҳоли гавжум, тез-тез ташриф буюрадиган жойларда хусусий от эгалари томонидан от хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйиш.


2021 йилдан

бошлаб

4. "Қорабайир отчилик мажмуаси" УК ва "Водий тулпорлари" МЧЖнинг от спорти мажмуаларига аҳолини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилишга қаратилган ишларини ривожлантириш.


5. Шуғулланувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.


2021 йилдан

бошлаб доимий

Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари


       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 августдаги

ПҚ-5211-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш

ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурининг

мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Индикаторлар


Масъул ижрочилар

Жами


Йиллар кесимида


2021


2022


2023


2024


2025


1.

От спорти, замонавий бешкураш ва поло (кейинги ўринларда - от спорти турлари) билан мунтазам шуғулланаётганлар сони, шу жумладан:


Нафар

7 620

1 070

1 290

1 490

1 700

2 070

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси

от спорти


4 850

790

880

970

1 060

1 150

замонавий бешкураш


1 520

180

260

300

360

420

поло


1 250

100

150

220

280

500

3.

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида от спорти ва замонавий бешкураш бўлимларини ташкил этиш, шу жумладан:

Сон

4

3

1




Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари



3





Тошкент шаҳри




1




4.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида от спорти клубларини ташкил этиш, шу жумладан:


Сон

16

5

3

3

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари



5

(Қаш-

қада-

рёда-

3 та)






Қашқадарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари


Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри




3




Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари





3



Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари


Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари






3


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари


Навоий ва Сирдарё вилоятлари







2

Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари


5.

От спорти турлари бўйича республика мусобақаларини (чемпионат, кубок, турнир) ўтказиш, шу жумладан:


Сон

172

24

29

34

39

46

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси

от спорти


112

18

20

22

24

28

замонавий бешкураш


27

3

4

5

7

8

поло


33

3

5

7

8

10

6.

От спорти турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларни (чемпионат, кубок, турнир) ўтказиш, шу жумладан:


Сон

29

3

6

7

8

9

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси

от спорти


33

3

4

5

6

7

замонавий бешкураш


4

-

1

1

1

1

поло


4

-

1

1

1

1

7.

От спорти турлари бўйича юқори малакали ҳакамлар тайёрлаш, шу жумладан:


Нафар

247

30

39

48

60

70

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси

от спорти


150

20

25

30

35

40

замонавий бешкураш


90

10

14

18

22

26

поло


7

-

-

-

3

4

8.

От спорти турлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш, шу жумладан:


Нафар

110

10

16

22

28

34

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

от ўргатувчи инструкторлар


60

4

8

12

16

20

ветеринар-шифокорлар, фельдшер-ветеринарлар


50

6

8

10

12

14

9.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган отлар сони


Фоиз

(жами

аҳоли

сонига

нисба-

тан)


5

1

2

3

4

5

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


10.

Спорт отлари сони


Сон

700

80

110

140

170

200

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

11.

Йилқичилик фермаларини ташкил этиш


Сон

170

130

140

150

160

170

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


12.

Наслли ва спорт отларини экспорт қилиш


Бош

280

20

30

50

80

100

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


13.

Наслли ва спорт отларини импорт қилиш


Бош

185

10

25

35

50

65

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 5 августдаги

ПҚ-5211-сон қарорига

4-ИЛОВА



Йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш

ва поло спорт турини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. А.А. Абдухакимов

-

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


2. Р.М. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. К.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


4. Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири


5. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


6. А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


7. Б.Т. Норқобилов

-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


8. М.Б. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


9. А.Қ. Каримов

-

туризм ва спорт вазири ўринбосари


10. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси


11. Б.В. Газиев

-

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси раиси


12. Р.М. Шаабдурахманов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси


13. М.М. Ташходжаев

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси


14. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


15. Р.А. Талипов

-

Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, ишчи гуруҳ котиби


             

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 август





















































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск