ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Чакана савдо /

Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.2021 й. 485-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

485-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;


жойлашиш схемаси - кўчма савдо объектларининг олдиндан тасдиқланган жойлашуви;


кўчма савдо жойи - кўчма савдо объектининг "K-SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳудудий жойлашган жойи;


кўчма савдо объектининг ихтисослашуви - сотиладиган товарларнинг товар гуруҳларидан бирига мансублиги билан ифодаланган хилма-хиллиги;


кўчма савдо объектлари - 100 квадрат метр майдондан кўп бўлмаган, вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва (ёки) мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари, мобил контейнерлар, енгил конструкциялар, шу каби ва шунга ўхшаш бошқа кўчма савдо объектлари);

кўчма савдо субъектлари - кўчма савдони амалга ошириш учун "K-SAVDO" ААТда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган жисмоний ва юридик шахслар;

кўчма савдо - кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари жойлашган жойдан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш, хизматлар кўрсатиш;

оператор - савдо платформасида аукцион ва танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


"E-auksion" электрон савдо платформаси - (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ва уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;


мобил контейнер - исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин бўлган енгил типдаги ихчам савдо дўконлари;

транспорт воситаси - одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;

тиркама - механик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланишга мўлжалланган ва двигатель билан жиҳозланмаган транспорт воситаси, шу жумладан, ярим тиркама ва узайтириладиган тиркамалар;

енгил конструкция - ернинг устки қатламига зарар етказмасдан ихчам металл ёки ёғоч конструкциялардан фойдаланиб қурилган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчириш (йиғиш) имконияти мавжуд бўлган қурилма;

кичик ошхона - истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхона. Сотиладиган маҳсулотлар турига кўра кичик ошхоналар қуйидагиларга ихтисослашган бўлиши мумкин: кабобхона, паловхона, сомсахона, сосискахона, чучварахона, чебурекхона, пирожкахона, блинчикхона ва шу кабилар.

3. Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш, шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиб олиш учун материалларни тўплаш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

байрам кунлари ва байрамолди кунларда савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган кўчма савдоларга;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган кўргазма ва ярмарка савдоларига;

бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудида сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг чакана савдоларига;

амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларга.


5. "K-SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "K-SAVDO" ААТ) кўчма савдо объектларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.



2-БОБ. КЎЧМА САВДОНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАЛАБ ВА ШАРТЛАРИ


6. Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

чакана савдо соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;

давлат ветеринария хизматининг ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари ёки ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари томонидан берилган ижобий хулосалар асосида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухумлар, шунингдек, ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилиш;

назорат-касса машиналари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги (савдо автоматлари бундан мустасно);

кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқинди қутиларини ўрнатиш;

товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.


7. Савдо объектининг ихтисослашув турлари қуйидагилардан иборат:

нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари;

гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

сут ва сут маҳсулотлари;

кичик ошхона;

сабзавотлар-мевалар ва полиз экинлари, шунингдек, қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар;

музқаймоқ, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар;

озиқ-овқат маҳсулотлари;

нашриёт маҳсулотлари;

гуллар;

халқ бадиий ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари;

ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, пойабзал ва енгил саноат буюмлари;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари;

етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини енгил конструкцияли кўчма музлатгичларда сақлаш ва сотиш;

енгил турдаги транспорт воситаларини (енгил автомобиль, велосипед, самокат, скутер ва бошқалар) ижарага бериш ва таъмирлаш хизматлари;

электромобилларни зарядлаш;

сартарошлик хизматлари;

косметолог хизматлари;

пойабзал таъмирлаш хизмати;

маиший техника воситаларини таъмирлаш хизмати;

калит ясаш хизмати.

Тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти ихтисослашув турларининг бир нечтаси билан савдо қоидаларига риоя этган ҳолда шуғулланиши мумкин.

8. Қуйидаги турдаги товарларнинг кўчма савдоси тақиқланади:

техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар (маиший металл кесиш ва ёғочни қайта ишлаш дастгоҳлари, маиший электротехника ва асбоб-ускуналар, маиший радиоэлектрон ускуналар, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва кино ускуналар, телефон аппаратлари ва факс машиналари, электр мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари);

тез бузиладиган товарлар (совиткич ва (ёки) музлаткич билан жиҳозланган ва тез бузиладиган товарлар совиткич ва (ёки) музлаткичларда сақланган ҳоллар бундан мустасно);

енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар;

болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (қуруқ сут, кукунсимон бўтқа ёрмаси, озуқавий аралашмалар, мева ва сабзавот консервалари ва пюреси);

ҳайвонлар, термик ишлов берилмаган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёлар, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озиқалар ва озуқабоп қўшимчалар;

акциз солинадиган товарлар, шу жумладан, спиртли ичимликлар;

ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;

диний мазмундаги материаллар;

қонунчилик ҳужжатлари билан кўчма савдо объектлари орқали сотилиши тақиқланган товарлар.


9. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар фасади олдида;

бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида;

муҳандислик коммуникациялари хавфсизлик зоналарида;

чорраҳаларга 15 метрдан яқинроқда;

маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларига 20 метр масофа орасида;

сунъий иншоотларда (тўхташ бостирмалари, ерости ўтиш жойлари, кўприклар, туннеллар, транспорт боғламалари ва йўл ўтказгичлар);

пиёдалар ўтиш жойларида;

велосипед йўлакларида;

қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;

лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;

қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 15 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);

транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;

"Тўхташ тақиқланади" йўл белгиси ёки "тўхташ тақиқланади" йўл чизиғи таъсири доирасида.

10. Кўчма савдо объекти истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтида витриналар ва пештахта (пештахталар), ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган зарур савдо, совитиш ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак.


11. Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объектларини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага беришга рухсат берилади.

Бунда, кўчма савдо объектларини фойдаланишга ёки ижарага бериш Давлат солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади, ижарага олувчи эса юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт.

12. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси техник кўрикдан ўтиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб бериши, шунингдек, техник жиҳатдан соз ва тегишли санитария ҳолатида сақланиши керак.

Кўчма савдо автотранспорт воситасининг конструкциясини ўзгартириш (қайта жиҳозлаш) талаб қилинса, автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга белгиланган тартибда рухсатнома олиниши шарт.


13. Харидорларга хизмат кўрсатиладиган витриналар ва пештахтага харидорларнинг эркин келиши таъминламаган тақдирда, кўчма савдо объектини жойлаштиришга рухсат берилмайди.


14. Кўчма савдо субъектлари:

кўчма савдо объектида кўчма савдо субъекти тўғрисида QR-код қўйилган ва электрон шаклда олинган гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, савдо автоматларида техник хизматнинг телефон рақамларини жойлаштириши;

ваколатли органга "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектлари реестридаги кўчма савдо объекти тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тегишли ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб ўн кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда ёки электрон ҳужжат кўринишида (электрон рақамли имзо билан) ариза юбориш йўли билан тақдим этиши лозим.


15. Сотиш учун таклиф этилаётган товарлар турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати кўчма савдо объектининг ихтисослашувига мувофиқ сотувчи томонидан мустақил равишда белгиланади.


16. Кўчма савдо субъектлари рўйхатдан ўтишда кўрсатган иш режимига мувофиқ кўчма савдони амалга оширадилар.


17. Транспорт воситаси орқали кўчма савдо фаолияти "K-SAVDO" ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

Бунда транспорт воситаси орқали кўчма савдо қилиш йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаси тўхтаб туриши тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин.


18. Савдо автоматлари орқали оммавий талабдаги, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган товарлар (чой, кофе, салқин ва алкоголсиз ичимликлар, ноозиқ-овқат товарлар (газета ва матбаа маҳсулотлари), қандолат ва нон маҳсулотлари, ширинликлар) сотилади, хизматлар кўрсатилади.

Савдо автоматларини маҳсулот билан таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш савдо автоматини "K-SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтказган кўчма савдо субъектларига юкланади, шунингдек, улар зиммасига товар-моддий бойликларни сақлаш бўйича чоралар кўриш ҳамда савдо автомати бузилганда товарлар бузилишининг олдини олиш ҳам юкланади.



3-БОБ. КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


1-§. Кўчма савдо объектларини рўйхатдан

ўтказишнинг умумий қоидалари


19. "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан кўчма савдо схемаси доирасида ва савдо жойини аниқ кўрсатган ҳолда электрон бланкни тўлдириш йўли билан амалга оширилади, транспорт воситалари бундан мустасно.

20. Кўчма савдо жойини ижарага олиш ҳуқуқи жойлашиш схемалари доирасида "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини кўпи билан 36 ойгача (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача) ижарага берилади, кўчма савдонинг "K-SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси шартномасига тенглаштирилади.

Умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, бўш турган кўчма савдо жойи Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди талабларига риоя қилган ҳолда электрон онлайн-аукционсиз, "K-SAVDO" ААТ орқали умумий овқатланиш ташкилотининг ўзига умумий овқатланиш ёки савдо соҳасида қўшимча хизмат кўрсатиш учун ижарага берилиши мумкин.

21. "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.


22. Аукцион савдолари ўтказилишидан олинган пул маблағлари суммаси электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари чегириб қолингандан сўнг қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи - ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига;

80 фоизи - тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказилади. Бунда ер участкаси давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлса, маблағнинг ушбу қисми мазкур ташкилотларнинг ҳисобварағига ўтказилади.


2-§. Жойлашиш схемасини тузиш


23. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1 декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини тузади.

Кўчма савдо жойи "K - SAVDO" ААТга маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари томонидан ҳам киритилиши мумкин.

24. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан "K - SAVDO" ААТ орқали беш иш куни муддатда келишади.

"K - SAVDO" ААТга киритилган жойлашиш схемаси юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари беш иш кун муддатда келишмаган тақдирда, жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланади. Бунда белгиланган муддатда келишилмаган жойлашиш схемаси бўйича кўрилган зарар учун жавобгарлик чоралари тегишли мансабдор шахслар зиммасига юкланади.

"K - SAVDO" ААТга киритилган жойлашиш схемасини келишиш рад этилган тақдирда, ушбу ташкилотнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан асослантирилган ва имзоланган хулосани "K - SAVDO" ААТга илова қилиши шарт.

25. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари келишилганидан кейин ўн кун ичида "K-SAVDO" ААТда жойлаштирилади. Бунда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси келишилган кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши мумкин.

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.


26. Жисмоний ва юридик шахслар кўчма савдо жойини "K - SAVDO" ААТга киритиш ҳуқуқига эга.

Бунда ғолиб деб топилган жисмоний шахс беш иш куни ичида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт.

27. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойи уч иш куни ичида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги жиҳатдан кўриб чиқилади.

28. Кўриб чиқиш якунлари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси таклиф этилган кўчма савдо жойини "K-SAVDO" ААТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. Бунда талабгор рад этилган таклифлар бўйича қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


3-§. Электрон онлайн-аукцион орқали

кўчма савдо жойларини сотиш


29. Бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг.


30. Аукционда ҳар қандай юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирокчи сифатида қатнашиши мумкин.


31. Аукционда қатнашиш учун талабгор тегишли электрон аризани тўлдиради.

Электрон аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим.

32. "K-SAVDO" ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади.


33. Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи жойлашиш схемасида унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.



4-БОБ. КЎЧМА САВДО АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


34. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси "K-SAVDO" ААТда жойлашиш схемасидан ташқарида, электрон онлайн-аукцион ўтказмасдан рўйхатга олинади.


35. "K - SAVDO" ААТда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун талабгор тегишли электрон бланкани тўлдиради.

Электрон бланкада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

юридик шахснинг номи ёки жисмоний ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

автомототранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси;

савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим;

электрон почта манзили (мавжуд бўлганда).

36. Электрон бланка тўлдирилгач, "K-SAVDO" ААТ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн тарзда қайта ишлайди ва кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юборади.


37. Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади.


38. Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади.



5-БОБ. КЎЧМА САВДО ОБЪЕКТЛАРИ

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


39. "K-SAVDO" ААТда кўчма савдо объектлари реестри (кейинги ўринларда - реестр) электрон шаклда юритилади.


40. Реестрда ҳар бир рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:

рўйхатга олиш санаси ва унинг рақами;

юридик шахснинг тўлиқ номи, жисмоний шахс ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгиси тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситаси орқали кўчма савдо амалга оширилганда);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объекти жойлашган жой.


41. Кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда:

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига юборилади.



6-БОБ. КЎЧМА САВДОНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ДАВРИНИНГ ТУГАТИЛИШИ ВА КЎЧМА САВДО

ОБЪЕКТИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ МУДДАТЛАРИНИ

УЗАЙТИРИШ


42. Кўчма савдони амалга ошириш жойини ўзгартириш кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилиши мумкин.


43. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб ташлайди:

ушбу кўчма савдо объекти бўйича тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;

юридик шахс тугатилганда, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолияти тўхтатилганда;

кўчма савдо субъекти томонидан кўчма савдо объектидан фойдаланган ҳолда, кўчма савдони амалга оширишни бутунлай тўхтатганлиги тўғрисида ёзма ахборот киритилганда.

Тадбиркорлик субъектига ушбу Низомда белгиланган тартибда ижарага берилган кўчма савдони амалга ошириш жойи қонунчиликда белгиланган асосларга кўра олиб қўйилган тақдирда, тадбиркорлик субъектига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади.

44. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлаштирилган жойда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишига олиб келади. Реестрдан чиқариш қайта рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.


45. Рўйхатдан ўтишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш даврининг тугаш санасидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъекти кўчма савдо жойини бўшатиши лозим (узайтирилган ҳолатлар бундан мустасно).


46. Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини икки мартадан ортиқ узайтиришга йўл қўйилмайди (мазкур чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати тугагунга қадар "K - SAVDO" ААТда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкани тўлдириши лозим.


47. Электрон бланка тўлдирилгандан сўнг "K - SAVDO" ААТ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48 "K-SAVDO" ААТда жойлаштирилган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.


49. Кўчма савдо объектлари:

электр энергияси ва газ таъминоти билан фақат автоном қурилмалар орқали таъминланади;

ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига уланиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан уланади.


50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кўчма савдо объектлари жойлашуви схемасини тузиш,

шунингдек, электрон онлайн-аукцион орқали кўчма

савдо жойларини сотиб олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич


Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси, Кадастр бўлимлари, туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчилари


Туман (шаҳар) ҳудудида жойлар сони кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектлари жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини (кейинги ўринларда - Схема)ни тузади.


Ҳар йили 1 декабрга қадар





2-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


Схемани тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишади.


Схема тузилган санадан эътиборан беш иш куни мобайнида





3-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


Схемани "K - SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "K - SAVDO" ААТ) жойлаштиради.


Жойлашув схемаларини ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.


Келишилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида




4-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


Тадбиркорлик субъектлари "K - SAVDO" АТТ орқали кейинчалик реализация қилиш учун схемага кўчма савдо амалга ошириладиган аниқ жойни киритиш бўйича таклиф бериш ҳуқуқига эга.


Тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқилади.


Кўриб чиқиш якунлари бўйича таклиф этилган кўчма савдо жойини "K - SAVDO" АТТга жойлаштиради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади.


Таклиф келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида




5-босқич


Жисмоний шахс ва юридик шахслар


Кўчма савдо жойини сотиб олиш мақсадида онлайн-аукционда қатнашиш учун "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон аризани юборади ва закалат суммасини тўлайди.


Жойлашиш схемалари доирасида кўчма савдо жойларини сотиш бўйича "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционда иштирок этади.


(Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади, бошланғич нарх тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғига тенг бўлади).


Аризаларни қабул қилиш муддати давомида




Аукцион ўтказилиш кунида

6-босқич


    

Жисмоний шахс ва юридик шахслар


Аукцион ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, кўчма савдо жойининг тўлиқ нархини тўлайди.


Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлиги "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали аниқланади.


Белгиланган муддатда





7-босқич


Туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси


"K - SAVDO" ААТ орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир иш куни мобайнида электрон савдолар баённомаси асосида кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномани QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали харидор ва операторга юборади (Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон шаклдаги гувоҳнома тадбиркорлик субъектининг мавжуд электрон почта манзилига ҳам юборилади).


Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи схемада унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.


Баённома

расмийлаштирилгандан

сўнг








Низомга

2-ИЛОВА



Кўчма савдонинг "K - SAVDO" автоматлаштирилган

ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи

ГУВОҲНОМА N КS 00000

га

(кўчма савдони амалга оширувчи тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)


      

кўчма савдони амалга оширишнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган ____________ манзилида чекланган муддатга кўчма савдони амалга оширишга ҳуқуқи берилди.





Гувоҳнома берилган сана: 20___ йил "_____" "_________________"

идентификация рақами (СТИР, ЖШШИР): ______________________

савдо объектининг ихтисослашуви: _______________________________;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти): ______________________________;

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври: ______________________;

электрон почта манзили: ____________________;

автотранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси: _________________________________________.

Ушбу гувоҳнома эгаси ўз фаолиятида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиши талаб этилади.

Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:

қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда назорат-касса техникаларини мажбурий қўллаш (савдо автоматлари бундан мустасно);

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудини зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти бўйича гувоҳномаси ва унинг тасдиқланган жойлашиш схемасининг, сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асл нусхаларининг бўлиши, шунингдек, улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши лозим.

___________ туман (шаҳар)

давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Ф.И.О.

QR-код учун жой

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август








































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск