ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 й. 490-сон "Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2021 й.

N 490



ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРГА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар (кейинги ўринларда - қаровсиз болалар) билан ишлаш бўйича фаолиятни самарали ташкил этиш, шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларининг асосий вазифалари, функциялари, ваколатлари, улар фаолиятини ташкил этиш ҳамда бошқариш тартиби, назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни марказга қабул қилиш, рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби, вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактика ишларини ташкил этиш ва уларни марказдан чиқариш тартибини назарда тутувчи Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болалар биринчи навбатда юбориладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган болаларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштирилган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганларни кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

қаровсиз болаларнинг шахсини аниқлаш, уларнинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни тўлиқ ўрганиш;

қаровсиз болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш ва тиббий текширувдан ўтказиш натижасига кўра уларни ота-онасига (ота-она ўрнини босувчи шахсларга) топшириш ёки тегишли муассасалар (ихтисослаштирилган таълим, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия, болалар ёки соғлиқни сақлаш муассасалари)га жойлаштирилишини ташкил этиш;

қаровсиз болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларни озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш, вақтинча сақлаш ва касб-ҳунарга ўргатиш тадбирларини ташкил этиш.


3. 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан қаровсиз болалар билан ишлаш тизимида шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

а) вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлигини аниқлаш бўйича:

вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан - таълим муассасаларида, профилактика инспекторлари томонидан - хизмат ҳудудида, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан - оилаларда ўрганиш (кузатиш) ва профилактика тадбирларини амалга ошириш жараёнида қаровсиз болалар аниқланади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган вояга етмаганларни аниқлаш ва улар билан манзилли ишлаш йўналишидаги ишларга фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари масъул этиб белгиланиб, улар зиммасига маҳаллаларда қаровсиз қолган болаларнинг ўз вақтида аниқланмасдан қолиш ҳолатлари бўйича шахсий жавобгарлик юкланади;

вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлиги давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан аниқланган ҳолларда улар бу тўғрисида профилактика инспекторига хабар беради;

б) қаровсиз болаларни Марказга қабул қилиш ва вақтинча сақлаш бўйича:

профилактика инспектори қаровсиз бола аниқланганлиги ҳақида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи (Тошкент шаҳар туманлари ички ишлар органлари бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари)га (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи) навбатчилик қисми орқали хабар беради;

профилактика инспектори боланинг шахсини аниқлаш ҳамда унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни, қаровсиз қолишига сабаб бўлган омилларни бирламчи ўрганиш бўйича тадбирларни амалга оширади, агарда боланинг қаровсиз қолмаганлиги тўғрисида хулосага келса, далолатнома тузиш орқали уни ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширади;

профилактика инспектори бирламчи ўрганиш натижаларига кўра бола қаровсиз қолганлиги тўғрисида хулосага келса, ушбу хулосани туман (шаҳар) жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига тақдим этади, у эса, хулосани кўриб чиқиб, болани Марказга қабул қилиш ҳақида йўлланма тайёрлайди ва уни Марказга юборади;

Марказ ходимлари 5 соат ичида махсус автотранспорт воситасида қаровсиз бола сақланаётган манзилга етиб келиб, уни қабул қилиб олади ва белгиланган тартибда Марказга олиб бориб жойлаштиради;

Марказ бошлиғи ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарининг ўринбосари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи (Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи)га (кейинги ўринларда - ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи) қаровсиз бола қабул қилинганлиги ҳақида навбатчилик қисми орқали хабар беради;

Марказ бошлиғининг сўровига асосан ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаси мутахассислари 3 соат ичида Марказга етиб келиб, қаровсиз болани белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказади;

тиббий текширув хулосасига кўра қаровсиз боланинг даволанишга муҳтожлиги (ақлий ва руҳий ривожланишда ёшига нисбатан ортда қолган, тан жароҳати, касаллиги, ҳомиладорлиги) аниқланган ҳолларда у даволаниш учун тегишли соғлиқни сақлаш муассасасига ёки ақлий ва руҳий ривожланишда ёшига нисбатан ортда қолаётган болаларга мўлжалланган муассасага жойлаштирилади;

Марказ томонидан 48 соат ичида қаровсиз боланинг шахси аниқланади, унинг ўқиши ва хулқ-атворини, оиласидаги муҳитни ҳамда қаровсиз қолишига сабаб бўлган омиллар тўлиқ ўрганилади, боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра ижобий хулосага келинса, бола ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилади;

Марказ томонидан ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар)га топширилган боланинг ўқиши, хулқ-атвори ва оиласидаги муҳит бир йил давомида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари билан биргаликда мониторинг қилиб борилади;

мониторинг давомида боланинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолаётганлиги кузатилса, уни белгиланган тартибда Марказга қайтариш чоралари кўрилади;

боланинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига баҳо бериш натижасига кўра унинг ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилада яшаётганлиги ва давлат ёрдамига муҳтожлиги тўғрисида хулосага келинса, Марказ ушбу болани 48 соатдан ортиқ, бироқ 30 кундан (зарурат бўлганда 45 кундан) кўп бўлмаган вақт давомида Марказда сақлаш ҳақида судга илтимоснома киритади;

ушбу илтимоснома 24 соат ичида Марказда сайёр ёки онлайн шаклда ўтказиладиган ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади;

суд илтимосномани кўриб чиқиш жараёнида қаровсиз боланинг ота-онаси (ота-она ўрнини босувчи шахслар) рози бўлмаган ҳолда ҳам уни Марказга ва келгусида ихтисослаштирилган таълим муассасасига қабул қилиш масаласини кўриб чиқади;

қаровсиз боланинг доимий яшаш жойи бошқа минтақа ҳудудида бўлса, Марказ 48 соат ичида уни тегишли ҳудуддаги Марказга олиб бориб топширади;

в) қаровсиз болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш ва ўқиши давомида хулқ-атворини назорат қилиш бўйича:

ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг сўровига асосан уч кун ичида Марказда Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг сайёр ёки онлайн шаклдаги йиғилиши ўтказилади ҳамда қаровсиз болани унинг хулқ-атвори, психологик қиёфаси, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда қарор нусхаси тегишли вазирлик ёки идорага юборилади;

тегишли вазирлик ёки идора уч кун ичида Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг қарорига мувофиқ болани ўқишга қабул қилиш тўғрисида йўлланмани ўзига бевосита бўйсунувчи ихтисослаштирилган таълим муассасасига, йўлланманинг нусхасини - Марказга юборади;

Марказ йўлланмага мувофиқ 48 соат ичида болани тегишли ихтисослаштирилган таълим муассасасига олиб бориб топширади;

ихтисослаштирилган таълим муассасаси ўқув йили давомида (тегишли синфлар учун белгиланган ёшларга мувофиқ равишда) ўзи бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идоранинг йўлланмасига мувофиқ қаровсиз болани қабул квотасидан ташқари 5 фоиз миқдорида ажратилган қўшимча квоталар доирасида синов ва имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилади;

ихтисослаштирилган таълим муассасаси раҳбарининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари қаровсиз болаларга жамоат тарбиячиси сифатида бириктирилади ҳамда уларнинг ўқиши ва хулқ-атворини доимий равишда назорат қилиб боради;

қаровсиз қолган болалар билан ишлаш, уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштириш ва ўқиш жараёнларининг самарадорлигини ошириб бориш ишларига Халқ таълими вазирлиги бевосита масъул этиб белгиланиб, бу борадаги ишларни ташкил этишда уларнинг ҳудудий органлари раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юкланади;

ўқиш давомида қаровсиз болага ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи - умумий мураббий, ихтисослаштирилган таълим муассасасида хизматни ўтайдиган вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог - индивидуал мураббий сифатида бириктирилади ҳамда қаровсиз боланинг ўқиши ва хулқ-атворини кунлик назорат қилиб боради;

ихтисослаштирилган таълим муассасасида қаровсиз боланинг ўқиши ва хулқ-атворини кунлик назорат қилиб боришда, шунингдек, уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ташкил этишда ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси бўйича ўринбосари (ўғил болалар учун) ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари (қиз болалар учун) бевосита кўмаклашади;

г) қаровсиз болалар ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлаганидан кейин уларнинг бандлигини таъминлаш ва меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш бўйича:

ихтисослаштирилган таълим муассасаси қаровсиз боланинг ўқиши тамомланишига уч ой қолганда бу ҳақда Марказга хабар беради;

ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлаган қаровсиз вояга етмаган шахснинг профессионал ёки олий таълим муассасасига умумий тартибда ўқишга киришида кўмаклашади;

профессионал ёки олий таълим муассасасига ўқишга кириш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган қаровсиз вояга етмаган бир ой ичида ҳудудий меҳнат органлари томонидан ишга жойлаштирилади;

ихтисослаштирилган таълим муассасаларини тамомлаётган қаровсиз болалар тегишли таълим муассасаси йўлланмаси бўйича "Ишга марҳамат" мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул ўқитилади;

профессионал ёки олий таълим муассасасига ўқишга кириш истаги бўлмаган ёки ўқишга кира олмаган чақирилиш ёшидаги қаровсиз болани чақирувни амалга оширувчи комиссиялар навбатдаги чақирувда биринчилар қаторида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга юбориш чораларини кўради;

қаровсиз вояга етмаганларнинг иш шароити, меҳнатига ҳақ тўланиши ва ижтимоий мослашуви билан боғлиқ масалалар ҳудудий ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати, меҳнат, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш органлари, "Нуроний" жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги бўлинмаларининг вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан бир йил давомида жадвал асосида мониторинг қилиб борилади ҳамда уларга зарур амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.


4. Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими самарадорлиги учун қуйидагиларни назарда тутувчи жавобгарлик тизими жорий этилсин:

а) қаровсиз болалар билан ишлаш тизимининг барча бўғинларида мазкур қарорга мувофиқ янги тартибнинг тўлиқ жорий этилиши ва самарали қўлланилиши учун - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, шунингдек, ўзининг тизимида ихтисослаштирилган таълим муассасаси фаолият кўрсатаётган бошқа вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари;

б) қаровсиз болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қуйидагилар:

боланинг қаровсиз қолганлиги аниқланган вақтдан бошлаб Марказга қабул қилингунига қадар - маҳаллий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;

Марказга қабул қилинган вақтдан бошлаб ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлагунига қадар - ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;

ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқишни тамомлаганидан кейин бир йил давомида - ҳудудий ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати, меҳнат, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар органлари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлинмалари бошлиқлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

5. Белгилансинки:

қаровсиз боланинг ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқиш харажатлари республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилада яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож қаровсиз болани ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқиши давомида кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш харажатлари Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, агар таълим муассасасида ушбу таъминот назарда тутилган бўлмаса;

Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия қарорига асосан қаровсиз болаларга Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатиб борилади, шу жумладан, уларга таълим ва касб-ҳунар ўргатиш бўйича тадбирларга юқори малакали мутахассислар шартнома асосида жалб қилинади;

Марказлар банк ҳисобварағига эга бўлади, унга жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ўтказилади, банк ҳисобварағидаги маблағлар фақат қаровсиз болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун мақсадли сарфланади;

Марказ фаолиятига доир тадбирларни амалга оширишда, шу жумладан, қаровсиз болаларни экскурсия ва саёҳатларга олиб боришда аввалдан берилган буюртма асосида ҳудудий ички ишлар органларининг хизмат автобусларидан фойдаланилади;

Марказларда сақланаётган қаровсиз болаларга таълим бериш бўйича жалб этилган педагог-ходимлар меҳнатига ўқув машғулотларини ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Марказлар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилсин:

Марказлар фаолиятини назорат қилиш, юклатилган вазифаларни амалга оширишда уларга ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга қабул қилинган вояга етмаганларга ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, ижтимоий мослашуви ва реабилитацияси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги тадбирлар Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга қабул қилинган вояга етмаганлар саломатлигини муҳофаза қилиш, санитария қоидалари ва гигиена нормалари, овқатланиш меъёрлари талабларига риоя этилишини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга қабул қилинган вояга етмаганларнинг оилаларини ўрганиш, оиласидаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга ёт ғоялардан асраш борасидаги тадбирлар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

Марказларга олиб келинган вояга етмаганлар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари муҳофазаси бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш, уларни меҳнат бозоридаги юқори талабга эга касб-ҳунарга ўргатиш бўйича тадбирлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:


бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин, шу жумладан, Марказларнинг тузилмасини янги тартиб ва талабларни эътиборга олган ҳолда ҳамда штат бирликларини педагог ва психолог кадрлар билан кучайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқсин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қаровсиз болалар учун профессионал таълим муассасаларида қўшимча квота ажратиш, ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғини вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссия раиси ўринбосари этиб белгилаш, шунингдек, қаровсиз болалар билан ишлаш тизимида жорий этилган янги тартиб ва талабларнинг бузилишига йўл қўйган давлат органларининг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича тақдимнома киритиш ваколатини ҳудудий ички ишлар органлари бошлиғига бериш тўғрисида таклифларни киритсин;

уч ой муддатда вояга етмаганларни ташиш учун Тошкент шаҳридаги Марказни 4 та, бошқа ҳудудлардаги Марказларни 2 тадан "Damas" автотранспорт воситалари билан белгиланган тартибда таъминласин;

уч ой муддатда Марказларни капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва заруратга кўра қуриш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2021 йил 1 ноябрга қадар "E-voyaga yetmaganlar" ягона ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва унинг тўлақонли қўлланилишини, шу жумладан қаровсиз болани аниқлаш, Марказга қабул қилиш, тегишли муассасага юбориш, ўқиши ва хулқ-атворини назорат қилиш, ишга жойлаштириш ва мониторинг олиб бориш жараёнларида қоғоз шаклидаги иш юритувни истисно этган ҳолда, таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказлар учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

490-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий

ёрдам кўрсатиш марказларига қабул қилинган

Болалар биринчи навбатда юбориладиган

ихтисослаштирилган таълим муассасалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар

Муассасалар номи

Ўғил болалар учун

Қиз болалар учун

Ўғил ва қиз болалар учун

1

Фарғона вилояти

Фарғона "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

Андижон тумани 7-сон мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Фарғона Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Фарғона шаҳар 4-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Қува тумани 62-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.


2

Андижон вилояти

Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Асака шаҳар 25-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Шаҳрихон тумани 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

3

Наманган вилояти

Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Давлатобод тумани 3-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Давлатобод тумани 18-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

4

Самарқанд вилояти

Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Самарқанд Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Пастдарғом тумани 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Оқдарё тумани 52-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

5

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Шаҳрисабз тумани 6-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

6

Сурхондарё вилояти

Термиз Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Денов тумани 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Музработ тумани 7-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

7

Бухоро вилояти

Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи

А. Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Ғиждувон тумани 8-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Олот тумани 31-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

8

Навоий вилояти

Навоий Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Навбаҳор тумани 37-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Қизилтепа тумани 39-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

9

Хоразм вилояти

Р.М. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Ҳазорасп тумани 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Урганч шаҳар 6-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

10

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Элликқалъа тумани 13-сон республика ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

11

Жиззах вилояти

Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати;

Тошкент "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи;

Қибрай "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи.

Республика хореографияга ихтисослаштирилган

мактаб-интернати

Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Жиззах шаҳар "Умид" ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

12

Тошкент шаҳри

"Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Гулистон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.

Ангрен шаҳар ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Боёвут тумани 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

Гулистон тумани ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати.

13

Тошкент вилояти

14

Сирдарё вилояти




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

490-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам

кўрсатиш марказларига қабул қилинган болаларни

озиқ-овқат, бирламчи кийим-кечак ва ашёвий

таъминот буюмлари билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ


I. Озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари*

(бир киши ҳисобига кунига граммда (брутто)

N

Озиқ-овқат маҳсулотларининг

Турлари

3-6 ёшли болалар учун

7-13 ёшли болалар учун

14-18 ёшли болалар учун

1

1-навли буғдой нони

300

400

600

2

Буғдой уни

20

30

40

3

Картошка уни

3

3

3

4

Дуккаклилар ёрмаси,

макарон маҳсулотлари

50

80

100

5

Қанд, шакар

50

80

100

6

Қандолатчилик маҳсулотлари

20

20

25

7

Сариёғ

20

30

40

8

Ўсимлик ёғи

15

20

20

9

Сут, сут-қатиқ маҳсулотлари

300

400

500

10

Қаймоқ

15

20

20

11

Творог

30

40

50

12

Пишлоқ

10

15

15

13

Гўшт, парранда гўшти

100

130

175

14

Колбаса маҳсулотлари

20

25

30

15

Балиқ

50

70

90

16

Тухум

1 дона

1 дона

1,5 дона

17

Картошка

300

350

400

18

Сабзавотлар, кўкатлар

(шу жумладан, томат (3 гр.)

200

300

455

19

Мева, сабзавот шарбатлари

150

200

250

20

Қуруқ мевалар,

(шу жумладан, наъматак (5 гр.)

10

15

15

21

Чой

0,2

0,3

0,5

22

Какао

1

1

1

23

Йодланган туз

5

10

12

24

Ачитқилар

1

1

1

*) Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари улар учун ажратиладиган маблағлар доирасида асосий моддалари бир-бирига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари билан алмаштирилиши мумкин.



II. Бирламчи кийим-кечак ва пойабзал буюмлари

билан таъминлаш меъёрлари*

N

Кийим-кечак ва пойабзал

буюмлари

Ўлчов бирлиги

Ўғил болалар учун (сони)

Қиз болалар учун (сони)

1

Тунги пижама

дона

1

1

2

Дастрўмол

дона

1

1

3

Ички кўйлак

тўплам

1

1

4

Майка

дона

1

1

5

Ип пайпоқ

жуфт

2

2

6

Жун пайпоқ

жуфт

2

2

7

Шиппак

жуфт

1

1

*) Мазкур бирламчи кийим-кечаклар марказда 48 соатдан ортиқ сақланадиган вояга етмаганларга ажратилади.



III. Бошқа бирламчи ашёвий таъминот буюмлари

билан таъминлаш меъёрлари*

N

Буюмларнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ўғил болалар учун (сони)

Қиз болалар учун (сони)

1

Атир совун (100 гр)

дона

1

1

2

Шампунь (200 гр)

дона

1

1

3

Тиш пастаси (50 гр)**

тюбик

1

1

4

Тиш чўткаси

дона

1

1

5

Ҳожатхона қоғози**

ўрам

1

1

6

Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма)

Тўплам (10 дона)

-

1

7

Соқол олиш буюми (бритва), бир марталик**

дона

1

1

8

Момиқ (пахта) (200 гр)

тўплам

-

1

*) Мазкур бирламчи буюмлар марказда 48 соатдан ортиқ сақланадиган вояга етмаганларга ажратилади.


**) Марказда 20 кундан ортиқ сақланадиган вояга етмаганларга қўшимча 1 тадан ажратилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

490-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига

жойлаштирилган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги

оилаларда яшаётган ва давлат ёрдамига муҳтож бўлган

вояга етмаганларни кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий

таъминот буюмлари билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ*

I. Кийим-кечак ва пойабзал буюмлари

билан таъминлаш меъёрлари

N

Кийим-кечак ва пойабзал

буюмларининг номи

Ўлчов бирлиги

Ўғил болалар учун (сони)

Қиз болалар учун (сони)

Фойдаланиш

муддати (йил)

1

Қишки пальто/куртка

дона

1

1

2

2

Мавсумий пальто, куртка

дона

1

1

2

3

Мактаб формаси

тўплам

1

1

1

4

Ўғил болалар учун костюм (галстук билан)

тўплам

2

-

2

5

Ўғил болалар учун жунли костюм (байрам учун)

тўплам

1

-

2

6

Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаги

дона

3

-

1

7

Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак

дона

3

-

1

8

Қиз болалар учун кўйлак (юбка, блузка)

дона

-

3

1

9

Қиз болалар учун уй халати/ кўйлаги

дона

-

2

1

10

Қиз болалар учун қишки кўйлак

дона

-

1

1

11

Жун свитер (жемперлар)

дона

2

2

2

12

Қиз болалар учун ёзги кўйлак

дона

-

3

1

13

Ёзги бош кийим

дона

1

1

1

14

Қишки бош кийим

дона

2

2

1

15

Қиз болалар учун трико ва шим

дона

-

4

1

16

Дастрўмол

дона

6

6

1

17

Ўғил болалар учун шимнинг камари

дона

1

-

1

18

Шарф

дона

1

1

2

19

Қўлқоп

жуфт

2

2

1

20

Ички кўйлак

тўплам

4

4

2

21

Спорт формаси, кроссовка

тўплам

1

1

1

22

Қиз болалар учун бюстгальтер

дона

-

3

1

23

Калта спорт иштони

дона

2

2

1

24

Майка

дона

6

6

1

25

Ип пайпоқ

жуфт

9

9

1

26

Жун пайпоқ

жуфт

6

6

1

27

Ботинка, туфли

жуфт

3

3

1

28

Шиппак

жуфт

4

4

1

29

Қишки этик, ботинка

жуфт

1

1

1

30

Калиш

жуфт

1

1

1

31

Ярим жун спорт костюми

дона

1

1

1

32

Тунги пижама

дона

2

1

1

33

Қиз болалар учун колготка

дона

-

5

1

34

Чўмилиш кийими

дона

1

1

1

35

Резина шапка

дона

1

1

2

36

Иш кийими

тўплам

1

1

2

37

Портфель, сумка

дона

1

1

1

38

Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка

дона

1

1

3

II. Бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан

таъминлаш меъёрлари (бир йил учун)

N

Буюмларнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ўғил болалар учун (сони)

Қиз болалар учун (сони)

1

Атир совун (100 гр)

дона

24

24

2

Хўжалик (кир) совуни (100 гр)

дона

12

12

3

Шампунь (200 гр)

дона

12

12

4

Тиш пастаси (50 гр)

тюбик

12

12

5

Тиш чўткаси

дона

3

3

6

Тароқ

дона

2

2

7

Баданни ювиш учун губка

дона

2

2

8

Пойабзал мойи

тюбик

6

6

9

Ҳожатхона қоғози

ўрам

24

24

10

Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма)

тўплам

(10 дона)

-

12

11

Кир ювиш кукуни (400 гр)

упаковка

12

12

12

Тоғора (пластмасса) (сиғими 10 л)

(фойдаланиш муддати 3 йил)

дона

1

1

13

Соқол олиш буюми (бритва), бир марталик

дона

12

5

14

Соқол олиш воситаси

(соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 - 150 гр)

флакон

6

-

15

Дезодорант (аэрозоль)

дона

6

6

16

Момиқ (пахта) (200 гр)

тўплам

-

4

*) Мазкур меъёрлар ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг мавжуд меъёрларида назарда тутилмаган кийим-кечак, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларига нисбатан татбиқ этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

490-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори билан тасдиқланган "Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида"ги Низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ота-онасининг қаровисиз қолган болалар уларнинг шахси аниқлангунга ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгунга қадар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига қабул қилинади ҳамда етти кун мобайнида тегишли маълумотлар ички ишлар органлари томонидан болалар яшайдиган ҳудуддаги туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органига тақдим этилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарорига 2-илованинг "Кийим-кечак ва пойабзал буюмлари билан таъминлаш меъёрлари" деб номланган II бўлимида:

24 позициясинингғил болалар", "қиз болалар" устунларида "4" рақами "6" рақами билан алмаштирилсин;

25 позициясинингғил болалар", "қиз болалар" устунларида "5" рақами "12" рақами билан алмаштирилсин;

26 позициясинингғил болалар", "қиз болалар" устунларида "5" рақами "6" рақами билан алмаштирилсин;

28 позициясинингғил болалар", "қиз болалар" устунларида "2" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 3 августдаги

490-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 26 ноябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 63-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 16 июндаги 385-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 103-модда) 1-илованинг 7-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август
































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск