ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2021 й. 501-сон "Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2021 й.

N 501




ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ВА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ

ИФЛОСЛАНИШИ МОНИТОРИНГИ СОҲАСИДА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда - Ўзгидромет) томонидан гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ахборот хизматларини тақдим этиш, ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш соҳасида ихтисослашган маълумотлар Ўзгидромет томонидан шартнома асосида тақдим этилиши белгилансин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат органлари ва ташкилотларига - ўзаро маълумотлар алмашинуви бўйича қўшма дастурлар асосида, жисмоний ва юридик шахсларга - Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали ёки Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти орқали умумий ва тезкор гидрометеорологик ахборотларни тақдим этиш тартиби;

гидрометеорологик ахборотлардан фойдаланадиган барча истеъмолчиларга ихтисослашган гидрометеорологик ахборотлар ва хизматларни тақдим этиш тартиби;

тегишли давлат органлари ва ташкилотларига телекоммуникация воситалари, Ўзгидрометнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ахборот ҳамда билдиришномалар кўринишида тезкор гидрометеорологик ахборотларни тақдим этиш тартиби.

3. Ўзгидромет манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 август






























Время: 0.0196
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск