ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари /

Марказий банк Бошқарувининг 15.07.2021 й. 17/3-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 10.08.2021 й. 3317-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.08.2021 й.

N 3317




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.07.2021 й.

N 17/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                                  М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 8 ноябрдаги 27/4-сон "Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1301, 2004 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 37-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/8-сон "Тижорат банклари томонидан шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1424, 2004 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 484-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/5-сон "Тижорат банклари томонидан шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1424-1, 2010 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 421-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/10-сон "Ҳисобот санасидан кейин юз берган воқеаларни банклар томонидан бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1426, 2004 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 489-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/11-сон "Тижорат банкларининг биргаликдаги фаолиятда иштирокининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1427, 2004 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 490-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 6 ноябрдаги 24/9-сон "Тижорат банклари томонидан қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1429, 2004 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 499-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2004 йил 27 ноябрдаги 25/5-сон "Тижорат банкларида қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1431, 2004 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 506-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 август










































Время: 0.1419
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск