ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 26.07.2021 й. 13-сон "Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.08.2021 й. 2905-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.08.2021 й.

N 2905-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

26.07.2021 й.

N 13


БУЙРУҒИ



Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник

база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар,

шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 756-модда) билан тасдиқланган Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                А. Хаджибаев






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник

база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар,

шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-боб қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Тиббий хизмат кўрсатиш "мобил тиббиёт" шаклида ташкил қилинганда махсус автотранспорт воситаси (тиркама) тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техника билан жиҳозланган бўлиши шарт.

Бунда тиббиёт ходимлари учун белгиланган иш ўринлари автотранспорт воситасига (тиркамага) мослаштирилиши мумкин.

Тиббиётда қўлланиладиган стерилланган тиббий тўпламлар сони бир иш куни учун 25 тадан кам бўлмаганда, стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналариталаб этилмайди.".


2. 6-боб номидан "(дерматология)" деган сўз чиқариб ташлансин.


3. 8-бандда:

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"дерматоскоп ёруғлик ости лупаси (дерматовенерология учун);";

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ширма (дерматовенерология учун);

шиллиқ қаватни кўриш учун фонарикли ручка (дерматовенерология учун);";

йигирма учинчи - ўттиз биринчи хатбошилар тегишли равишда йигирма бешинчи - ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 9-бандда:

йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"гинекологик кресло, дерматоскоп ёруғлик ости лупаси (дерматовенерология учун);";

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ширма (дерматовенерология учун);

шиллиқ қаватни кўриш учун фонарикли ручка (дерматовенерология учун);

вуда лампаси (дерматовенерология учун);";

йигирма олтинчи - ўттиз учинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма тўққизинчи - ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Қуйидаги мазмундаги 30-4-боб билан тўлдирилсин:


"30-4-боб. Ўрта тиббиёт ходимларидан иборат "тиббий пункт" бўйича


54-6. Ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган амбулатор типдаги "тиббий пункт"да қуйидагилар бўлиши лозим:

тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

ўрта тиббиёт ходимлари учун иш столи;

стуллар;

кушетка;

штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) камида 2 дона;

совутгич (холодильник);

муолажа ўтказиладиган хоналарда стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

тонометр ва фонендоскоп;

шпатель;

бир марта қўлланиладиган шприцлар;

бир марталик чойшаблар, қўлқоплар, бинт, тампон, сочиқлар;

лейкопластрь;

дезинфекция воситалари ва ёрлиқланган идишлар;

ишлатиб бўлинган материал учун идишлар;

тиббиёт термометри.".


6. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 август



















































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск