ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2021 й. 505-сон "Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2021 й.

N 505




ҒАЛЛАОРОЛ, КОГОН ВА УРГУТ

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ ЎРМОН

ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4901-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4901-сон қарорига мувофиқ Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида тегишлича Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари ташкил этилсин.


2. Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг ер майдонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом талаблари асосида давлат ўрмон хўжаликлари учун белгиланган шартларга асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


4. Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларига ер майдонлари ажратишга доир ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ҳамда ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 9 августдаги

505-сон қарорига

ИЛОВА



Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида тегишлича

Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган

давлат ўрмон хўжаликларининг ер майдонлари


гектарда

Т/р

Ихтисос-

лаштирилган

давлат ўрмон

хўжаликлари

номи


Умумий ер

майдони


шундан


Экин

ерлар


шундан


Кўп

йиллик дов-

дарахтлар


Яйлов-

лар


Мелиора-

тив ҳолати

ёмонлашган

ерлар


Ўрмон-

зорлар


Қишлоқ

хўжалигида

фойдаланил-

майдиган

бошқа ерлар


суғори-

ладиган


лалми-

кор


1

Ғаллаорол


37870

99

35

64

3

36193

11

1174

390

2

Ургут


10577




18

4227


2093

4239

3

Когон


1000





970



30

                  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 10 август















































Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск