ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум / Сайловлар /

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 09.08.2021 й. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2021 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ

САЙЛОВ ОКРУГЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 9, 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин:


1-Қорақалпоғистон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй.

Сайловчилар сони - 1 158 966 киши.

Қорақалпоғистон Республикаси чегараси доирасида.


2-Андижон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар маркази биноси, Андижон шаҳри, Чўлпон шоҳ кўчаси, 187-уй.

Сайловчилар сони - 1 966 648 нафар

Андижон вилояти чегараси доирасида.


3-Бухоро сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар маркази биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси. 10-уй.

Сайловчилар сони - 1 225 991 нафар.

Бухоро вилояти чегараси доирасида.


4-Жиззах сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши биноси, Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 169-уй.

Сайловчилар сони - 822 745 нафар.

Жиззах вилояти чегараси доирасида.


5-Навоий сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар маркази биноси, Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 8-даҳа.

Сайловчилар сони - 663 785 нафар.

Навоий вилояти чегараси доирасида.


6-Наманган сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Наманган вилоят Маданият маркази биноси, Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 5-уй.

Сайловчилар сони - 1 761 586 нафар.

Наманган вилояти чегараси доирасида.


7-Самарқанд сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар маркази биноси, Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 63-уй.

Сайловчилар сони - 2 376 413 нафар

Самарқанд вилояти чегараси доирасида.


8-Сирдарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Товар хомашё биржаси вилоят филиалининг маъмурий биноси, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 30-уй.

Сайловчилар сони - 525 947 нафар.

Сирдарё вилояти чегараси доирасида.


9-Сурхондарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Термиз давлат университети Ахборот-ресурс маркази биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 42-уй.

Сайловчилар сони - 1 592 259 нафар.

Сурхондарё вилояти чегараси доирасида.


10-Тошкент вилоят сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг "Тошкенттелеком" Тошкент вилояти филиали биноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1-уй.

Сайловчилар сони - 1 877 107 нафар.

Тошкент вилояти чегараси доирасида.


11-Фарғона сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.

Сайловчилар сони - 2 394 633 нафар.

Фарғона вилояти чегараси доирасида.


12-Хоразм сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - Ёшлар маркази биноси, Урганч шаҳри, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 59/1-уй.

Сайловчилар сони - 1 228 943 нафар.

Хоразм вилояти чегараси доирасида.


13-Қашқадарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй.

Сайловчилар сони - 2 008 384 нафар.

Қашқадарё вилояти чегараси доирасида.


14-Тошкент шаҳар сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил - "Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти" биноси, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1г-уй.

Сайловчилар сони - 1 662 604 нафар.

Тошкент шаҳри чегараси доирасида.


2. Сайлов округлари кесимида кўрсатилган сайловчилар сони 2021 йил 9 август ҳолатига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.



Раис                                                                           З. Низамходжаев



"Халқ сўзи", 2021 йил 10 август










































Время: 0.0338
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск