ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ижтимоий ва хусусий шериклик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2021 й. 509-сон "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2021 й.

N 509



ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида хусусий шерикнинг ва (ёки) кредиторнинг (кредиторларнинг) манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги турларини тақдим этиши мумкинлиги белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган активлар ва мол-мулк тарзидаги қўйилмалар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муайян миқдорини ёки бир қисмини истеъмол қилганлик ёки улардан фойдаланганлик учун тўловга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари;

бюджет ссудаларини, қарзларини, грантларини, кредит линияларини ва молиялаштиришнинг бошқа турларини бериш;

инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ўзаро келишувга кўра қўшимча кафолатлар;

солиқ имтиёзлари ва преференциялари, шунингдек, бошқа имтиёзлар;

бошқа кафолатлар ва (ёки) компенсациялар.


2. Қуйидагилар:

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида давлат-хусусий шериклик объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш харажатларини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида консалтинг хизматларини жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар, бюджет ссудалари, кредит линияларини бериш тартибини назарда тутувчи Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезон ва шартларга мос келадиган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар учун назарда тутилган маблағлар доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантириб, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан талаб этиладиган маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 11 августдаги

509-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат

бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ*

Т/р

Лойиҳанинг номи


ДХШ

битимининг

амал қилиш

муддати


Лойиҳани

амалга

ошириш

муддати


Лойиҳа

қиймати


2021 йилда

Давлат бюджети

ҳисобидан

ажратиладиган

маблағ (млн сўм)


шу жумладан, йўналишлари бўйича


Курилиш ва

модернизация


Таъмирлаш

харажати


Лойиҳа

ҳужжатларини

ишлаб чиқиш


Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

1.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани "Қорашина", "Бешбулоқ", "Аэродром", "Биби-Қорасоч", "Чучук-қудуқ" ва "Гумбулоқ" МФЙларда ичимлик сув тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш.

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 90-сон йиғилиш баёни 13-банди).


10 йил

3 йил

21 млрд сўм

15 000,0

15 000,0



Сув хўжалиги вазирлиги

2.

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган ирригация ва мелиорация тармоқларини бошқарувга бериш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон Фармонининг 5-банди ҳамда Молия вазирлигининг 2020 йил 30 сентябрдаги GP0481-сон хати).


10 йил

3 йил

53,8 млрд

сўм

1 573,2


1 353,6

219,6

3.

Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги Аму-Сурхон ирригация тизимлари Ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобида бўлган "Оқтошобод - 2" суғориш насос станциясини шоличиликни ривожлантириш мақсадида ДХШ асосида модернизация қилиш ва бошқариш.

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, барча соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича кўрсатмаларига асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган йиғилиш 8-баёнининг 35-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорга 5-илованинг 75-банди).


10 йил

2 йил

6,9 млрд

сўм

2 627,5

2 627,5



Мактабгача таълим вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикасининг олис ҳудудларида мактабгача таълим муассасаларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 29-сон баёни


10 йил

2 йил

50 млн АҚШ доллари

15 000,0



15 000,0


Тақсимланмаган лимит





165 799,3





ЖАМИ





200 000,0

17 627,5

1 353,6

15 219,6

         

*) Лойиҳалар қиймати тендер натижалари бўйича аниқлаштирилади, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва талаб этиладиган маблағлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг хулосалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг баённомасини расмийлаштириш орқали ўзгартирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 11 августдаги

509-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 13 декабрдаги 1009-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги учинчи-тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўлов миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 декабрдаги

1009-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим

муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер

ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан

ундириладиган бир марталик тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қиймати


Бир марталик

тўлов миқдори

(фоизда)


1.

Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун


0,2%

2.

Умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун


0,1%

3.

Умумий қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун


0,05%

4.

Умумий қиймати 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳалар учун


0,02%

        

Изоҳ. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бир марталик тўловлар унидирилади. Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун бир марталик тўловни ундириш татбиқ этилмайди".


в) 2-илова 22-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар";

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


22-1-банднинг тўртинчи хатбошидаги "лойиҳа ҳужжатлари" сўзлари "лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан қўшилсин:

"консалтинг ва аудиторлик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш";

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги "н" кичик банд қўшилсин:

"н) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар";


б) 10-бандга қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд қўшилсин:

"г) давлат шеригининг айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларни қоплаш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 12 август
























































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск