ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2021 й. 508-сон "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2021 й.

N 508




"ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ" ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК

ЛИЦЕЙЛАРИГА   ЎҚИШГА   КИРАЁТГАН   (ТАҲСИЛ

ОЛАЁТГАН) НОМЗОДЛАРНИ (ЎҚУВЧИЛАРНИ) ТИББИЙ

КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш учун - мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар, номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш учун - мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида тузиладиган тиббий комиссиялар, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун - Мудофаа вазирлиги, ИИВ ҳарбий-тиббий комиссиялари таркибини шакллантириш ва уларнинг асосий вазифалари;

ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларнинг (ўқувчиларнинг) яроқлилик тоифасини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатмалардан, касаллик ва жисмоний нуқсонлар жадвалидан, номзод ва ўқувчилар соғлиғи ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар рўйхатидан, бўй ва тана вазни нисбатидан фойдаланган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиш ва хулоса қабул қилиш;

тиббий кўрикдан ўтаётган номзод ёки ўқувчи тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг соғлиғи ҳолати ҳақидаги тиббий комиссиялар хулосалари қайд этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ва хулосаларни номзод ёки ўқувчиларга етказиш.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган "Ёш чегарачилар" ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 11 августдаги

508-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги

473-сон қарори билан тасдиқланган "Ёш чегарачилар"

ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Номзодлар дастлабки тиббий кўрикдан мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан белгиланган тартибда ўтказилади".


2. 28-банднинг учинчи хатбошидаги "тиббий текширувдан" сўзлари "тиббий кўрикдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Номзодлар якуний тиббий кўрикдан мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий комиссиялар томонидан белгиланган тартибда ўтказилади".


4. 31-банддаги "тиббий текширув" сўзлари "тиббий кўрик" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 11 август

































Время: 0.0462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск