ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2021 й. 511-сон "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятига ҳамда таълимга оид қонунчилик такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.08.2021 й.

N 511



"ЭЛ-ЮРТ УМИДИ" ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИГА ҲАМДА ТАЪЛИМГА ОИД

ҚОНУНЧИЛИК ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 августдаги

511-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 26 мартдаги 144-сон қарорининг 8-бандидаги "Истеъдод" сўзи "Эл-юрт умиди" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 3 сентябрдаги 415-сон қарорининг 9-бандидаги "Истеъдод" жамғармаси (Р.Қосимов)" сўзлари "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 656-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалининг ўқув-методик таъминотини ташкил этиш ҳамда моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастурида:


а) 11-позициянинг "Молиялаштириш манбаи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Халқаро лойиҳаларнинг грант маблағлари ва Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари";


б) 13-позициянинг "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Истеъдод" сўзи "Эл-юрт умиди" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 46-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги "Истеъдод" жамғармасининг" сўзлари "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим турлари бўйича лицензияда, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда мактабдан ташқари таълим турлари бўйича хабардор қилиш тартибида фаолият юритишга қўйиладиган талаб ва шартларда масофавий таълим бериладиган йўналишлар ва ихтисосликлар кўрсатилади";

иккинчи хатбоши тегишлича учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин.

"Мазкур банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошилари нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг масофавий таълим бериладиган йўналишлари ва ихтисосликларига нисбатан татбиқ этилмайди".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида:


а) 2-позицияда:

"Чора-тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Университетнинг бакалавриат битирувчиларини хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитишни ва магистрантларнинг стажировкасини ҳамкор хорижий илмий-ўқув марказларида ташкил қилиш";

"Молиялаштириш манбаи" ва "Масъул ижрочилар" устунларидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 10-позициянинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 мартдаги 258-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:


12 ва 13-позицияларнинг "Молиялаштириш манбаи" устунидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари," сўзлари чиқариб ташлансин;


12-позициянинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги 472-сон қарорининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси психология соҳаси кадрларини хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказилишини таъминласин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши таркибининг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Лавозимга кўра - Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 августдаги 701-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тиллари ўқитувчиларини хорижий мамлакатларга малака оширишга юбориш чораларини кўрсинлар".

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 18-позицияси "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва" сўзлари "Ижрочилар маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим кенгаши таркибининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. лавозими бўйича - Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган 2020-2022 йилларда болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янги босқичга кўтаришга йўналтирилган чора-тадбирлар режасининг 12-позициясида:


а) "Тадбирлар номи" устунининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш орқали уларнинг қисқа ва узоқ муддатли малакасини ошириш";


б) "Молиялаштириш манбаи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, буюртмачиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар".


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари";


б) иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 8-позициясининг "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари," сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 августдаги

511-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 18-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 15-16-сон, 104-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига илованинг 10-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 10 августдаги 243-сон қарорига илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарори.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув юкламасининг ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 23 декабрдаги 337-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 52-сон, 691-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 10 январдаги 3-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 347-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида" 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 2-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига олий таълим муассасаларининг таълим бериш жараёнига ноёб истеъдодли ва маҳоратли мутахассисларни жалб этишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 8 июндаги 473-сон қарорига илованинг 2-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сон қарорига илованинг 3-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 12 декабрдаги 988-сон қарорига илованинг 1-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2020 йил 11 августдаги 476-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 август
























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск