ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2021 й. 523-сон "Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2021 й.

N 523




КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР

ФАРЗАНДЛАРИНИНГ УМУМТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДАГИ КУНИ УЗАЙТИРИЛГАН

ГУРУҲЛАРДА ЎҚИШИНИ МОДДИЙ ЖИҲАТДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республикада кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларида куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки, умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган:

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг фарзандлари учун - "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

"Ёшлар дафтари"га киритилган кам таъминланган оилалар фарзандлари учун - "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун - "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилмаган оила (шахс)ларнинг фарзандлари ва ёшлар учун - "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишга хоҳиш ва имкониятларини ўрганиш ҳамда ўқиш истагида бўлганларнинг рўйхатларини шакллантириш;

кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқиши учун ота-оналар тўловини "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлари ўз вақтида қоплаб берилишини ва куни узайтирилган гуруҳларда болаларнинг қатновини ҳар чоракда камида бир марта пухта таҳлил қилган ҳолда, жойларда кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида масъул ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ҳисобот бериб борсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 августдаги

523-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ёшлар дафтари"га киритилган кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнаётган ҳар бир фарзанди учун тўловни ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплашга;";


б) ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 1-илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ёшлар дафтари"га киритилган кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнаётган ҳар бир фарзанди учун тўловни ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплашга;".


г) ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Саховат ва кўмак" жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди "таъминлаш" сўзидан кейин ", шунингдек, "Темир дафтар"га киритилган ёки "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳлардаги тўловни қоплаш" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 август















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск