ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.08.2021 й. 523-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 16 августдаги

523-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кам таъминланган оилалар фарзандларининг

умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган

гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар

тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)ларнинг (кейинги ўринларда - кам таъминланган оилалар) фарзандларини умумтаълим муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларидаги (кейинги ўринларда - умумтаълим муассасалари) куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини (кейинги ўринларда - тўлов) "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда "Саховат ва кўмак" жамғармаси (кейинги ўринларда - жамғармалар) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Тўлов жамғармалар маблағлари ҳисобидан ҳар бир болага ўқув йили давомида бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплаб берилади.


3. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига асосан умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан озод этилган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР

ФАРЗАНДЛАРИ РЎЙХАТЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхатларини шакллантириш ва умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловларни қоплаб бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари умумтаълим муассасалари билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида мавжуд бўлган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тегишли умумтаълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган оилалар фарзандларини аниқлайди.

Бунда, аниқланган рўйхатлардан умумтаълим муассасаларининг куни узайтирилган гуруҳларида ўқиш истаги бўлмаган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилган кам таъминланган оила фарзандлари чиқариб ташланади.


6. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бўйсунувидаги умумтаълим муассасалари билан биргалиқца ҳар йили 5 августга қадар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари рўйхатини шакллантиради.

Рўйхатларни шакллантириш жараёнида умумтаълим муассасалари туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасалардаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишга бўлган хоҳиш ва имкониятларини улар билан суҳбат ўтказиш орқали ўрганади ва инобатга олади.

7. Шакллантирилган рўйхатлар ҳар йили 10 августга қадар туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишилади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.

Бунда, ушбу рўйхатлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг бўлими билан электрон равишда (электрон тизим орқали) келишилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига келишув хатларини илова қилган ҳолда киритади.


3-БОБ. ТЎЛОВНИ ЖАМҒАРМАЛАРНИНГ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ҚОПЛАБ БЕРИШ


8. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқийдиган фарзандларининг тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори (кейинги ўринларда - қарор) қабул қилинганидан сўнг бир кун ичида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мазкур қарорни тегишли умумтаълим муассасаларига етказади.

Умумтаълим муассасаси қарор келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида мазкур қарорда назарда тутилган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади.

Тузилган шартномаларнинг нусхалари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида жамланади ва тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлимига белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш учун юборилади.


9. Тўлов қуйидаги манбалар ҳисобидан қоплаб берилади:

"Аёллар дафтари"га киритилган ва кам таъминланган оиладаги хотин-қизларнинг фарзандлари учун - "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун - "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

"Темир дафтар"га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун тўловлар - "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилмаган оилаларнинг фарзандлари ва ёшлар учун тўловлар - "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан.


10. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлимининг бухгалтерия бўлими томонидан тўлов ўқув йили (сентябрь - май ойлари) давомида ойма-ой тўлаб борилади. Жорий ой учун тўлов шу ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.


11. Кам таъминланган оилалар фарзандлари куни узайтирилган гуруҳга ой давомида тўлиқ қатнашмаган ҳолларда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда куни узайтирилган гуруҳга қатнашган кунлар учун тўланади.

Бунда боланинг куни узайтирилган гуруҳга келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.


12. Бир кунлик тўлов миқдори ойлик тўлов миқдорини куни узайтирилган гуруҳ иш кунларининг режадаги сонига бўлиш йўли билан аниқланади.


13. Тўлов ота-оналар билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Шартномалар бир ўқув йили учун тузилади.


14. Тўлов умумтаълим муассасасига хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмасининг ҳудудий газначилик ҳисобварағига ўтказилади.


15. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими умумтаълим муассасасидаги куни узайтирилган гуруҳга келмаган ўқувчилар, келмаган кунлар, ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилинганлиги ёки тўлов тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ўқув йили ойининг 5-санасига қадар умумтаълим мактаблари кесимида туман (шаҳар) ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлимига тақдим этиб боради.


16. Ота-оналар томонидан шартнома шартларининг зарур даражада бажарилмаслиги, боланинг умумтаълим муассасасидаги куни узайтирилган гуруҳларда қатнашмаслиги ёки ўқишнинг бошқа муассасага ўтказилиши тўловни тўхтатиш учун асос бўлади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхатларини

шакллантириш ва умумтаълим муассасаларидаги куни

узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун

ота-оналар тўловларни қоплаб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими


1. Умумтаълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган оила фарзандларини аниқлайди.



Ҳар йили 1 августга қадар


2. Умумтаълим муассасаларининг куни узайтирилган гуруҳларида ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари рўйхатини шакллантиради.



Ҳар йили 5 августга қадар


3. Шакллантирилган рўйхатларни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритади.


Ҳар йили 10 августга қадар







2-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими


1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарорини умумтаълим муассасаларига етказади.



1. Кенгаш қарори қабул қилингандан кейин бир кун ичида


2. Умумтаълим муассасалари ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади.



2. Қарор келиб тушган кундан уч кун ичида



3 .Тузилган шартномаларнинг нусхаларини жамлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлимига юборади.


3. Кенгаш қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида


4. Куни узайтирилган гуруҳга келмаган болалар, келмаган кунлар, ота-оналар билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилинганлиги ёки тўлов тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлимига тақдим этиб боради.



4. Ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар







3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлими


Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарори ва шартномаларга асосан тўловларни амалга оширади.


Ҳар ойнинг 10-санасига қадар




         





Низомга

2-ИЛОВА



Умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган

гуруҳларга қатнайдиган болалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ф.И.О.


Умумтаълим

муассасаси

(рақами ва номи)


Боланинг яшаш манзили


"Дафтар"ларнинг

қайси бирида рўйхатга

туриши ёки турмаслиги


1.






2.






3.






...






1.





______________ туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


(Ф.И.О.)


(имзо)

2.





______________ туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи


(Ф.И.О.)


(имзо)

3.





______________ туман (шаҳар) "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошлиғи


(Ф.И.О.)


(имзо)

4.





______________ Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


(Ф.И.О.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 август
















































Время: 0.0236
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск