ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.2021 й. ПҚ-5225-сон "Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2021 й.

N ПҚ-5225



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЮК

ТАШУВЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Автомобиль транспортида юк ташувчи тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш, маҳаллий юк ташувчилар учун қулай рақобат муҳитини яратиш, шунингдек, автомобилда халқаро ташувлар соҳасини ривожлантиришнинг ижобий тенденциясини сақлаб қолиш мақсадида:


1. Юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилсин:

"Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 23 (самосваллардан ташқари);

тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).


2. Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситалари 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинсин:

"Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари;

автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

Белгилансинки, мазкур қарорга илованинг 2-банди "б" кичик банди ҳамда 3-банди "в" кичик банди у расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 августдаги

ПҚ-5225-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3589-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга ер солиғи тўловларидан озод этилсин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги "Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4230-сон қарорида:


а) 1-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) транспорт-экспедиторлик хизматларини мажбурий сертификатлашни";


б) 9-банднинг учинчи хатбошисидан "8701 20,", "8704 22," ва ", 8716 31, 8716 39" рақамлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги "Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 665-сон қарорининг 1-бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) учинчи - тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) иккинчи хатбошидаги "кодлари 8704 22," сўзлари "коди" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 август





















































Время: 0.0022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск