Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.08.2021 й. 525-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 17 августдаги

525-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини

назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда - "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси) мақомини, асосий вазифа ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектлари (кейинги ўринларда - хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлаши ҳамда қўриқланишини назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларига I, II ва III синф, шунингдек, фавқулодда вазиятларда юқори даражада хавф солувчи III синфдан паст бўлган гидротехника иншоотлари киради.


3. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўз фаолиятини тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


6. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ўз ваколати ва қонунчилик доирасида қабул қилган қарорлари ва кўрсатмалари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


7. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.


8. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси;

қисқартирилган номи - "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственная инспекция по контролю за безопасностью объектов водного хозяйства при Кабинете Министров Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - "Госводхознадзор";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - State Inspection for control of safety of water management facilities under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - "Statewatermanaginspection".


9. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг жойлашган жойи (почта манзили): 100128, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй.



2-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ТИЗИМИ


10. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси тизимига қуйидагилар киради:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудий инспекторлари ҳамда бош мутахассислари (кейинги ўринларда - ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар);

"Гидротехника иншоотларини диагностикаси маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Диагностика маркази).



3-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг

асосий вазифалари ва функциялари


11. Қуйидагилар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик даражасини аниқлаш ишларига замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий қилиш;

фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.


12. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш соҳасида:

тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқади;

тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини ҳамда бехатар ишлашини, уларнинг барча жараёнларда экспертизадан ўтказилишини назорат қилади;

гидротехника иншоотларининг ҳолатини ва уларнинг хавфсизлик декларацияларига ва мезонларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;

гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини жойида ўрганишни, натурада кузатишни ва диагностикасини амалга оширади;

тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда давлатлараро ва чегаравий сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини чегарадош давлатлар билан тартибга солишда иштирок этади;

гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади;

хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ иншоотларнинг қуйи ва юқори ҳудудларидан (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) фойдаланишни келишади;

ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг соҳилбўйи минтақаларини белгилаш ишларини ташкил этишда кўмаклашади, ушбу зоналар ва чизиқларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;


б) хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш соҳасида:

гидротехника иншоотларини жойлаштириш ва уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир техник топшириқларни ҳамда фойдаланиш бўйича қоидаларни келишади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияларини давлат экспертизасидан ўтказади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

гидротехника иншоотлари кадастрини юритади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;


в) хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш соҳасида:

гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини лойиҳачи, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда ўрганади ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар беради;

гидротехника иншоотларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи ва давлат комиссиялари таркибида иштирок этади ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар беради;

гидротехника иншоотларини консервациялаш ва тугатиш бўйича лойиҳаларни ўрганиб чиқади ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар беради;


г) хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг хавфсизлик даражасини аниқлаш ишларига замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий қилиш соҳасида:

гидротехника иншоотлари хавфсизлиги соҳасида замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни ўрганиб боради;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси моддий-техника базасини замонавий асбоб-ускуналар билан бутлайди, гидротехника иншоотлари хавфсизлиги бўйича янги технологиялар ва тажрибаларни ўзлаштириб боради;

хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари хавфсизлик даражасини ўрганиш, натурада кузатиш ва диагностика ишларини амалга оширишда замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий қилади ҳамда уларнинг хавфсизлик даражасини баҳолаш ишлари сифатини яхшилаб боради;

гидротехника иншоотлари хавфсизлигини ошириш ва ишончли кузатувини олиб бориш бўйича лойиҳачи ва сув хўжалиги объектларининг фойдаланувчи ташкилотларига таклифлар киритиб боради;


д) фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар ишида иштирок этади;

фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда уларни амалга оширишда бевосита қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг ёғингарчилик ва сел тошқинлари тўғрисидаги прогнозига асосан гидротехника иншоотларида юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни олдиндан таҳлил қилади ва баҳолайди;

гидротехника иншоотларининг техник жиҳатдан ишончлилиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган идоралараро ва давлатлараро комиссиялар ишларида иштирок этади.

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


13. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ёки ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази орқали амалга оширади.



2-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси

марказий аппаратининг асосий вазифалари

ва функциялари


14. Қуйидагилар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази билан биргаликда "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати, ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


15. Қуйидагилар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппаратиниг асосий функциялари ҳисобланади:

гидротехника иншоотлари хавфсизлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизимини юритади ва таҳлил қилиб боради;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди;

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази фаолиятини мувофиқлаштиради ва методик назоратни амалга оширади;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўз ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий ва бошқа масалаларни ҳал қилади.



3-§. Ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларнинг

асосий вазифалари ва функциялари


16. Қуйидагилар ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш;

гидротехника иншоотларини жойлаштириш ва уларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир техник топшириқларни келишиш;

гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш;

фавқулодда вазиятларда гидротехника иншоотларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.


17. Қуйидагилар ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларнинг асосий функциялари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажаради;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, сув хўжалиги объектларининг фойдаланувчи ташкилотлари, тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда гидротехника иншоотлари техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқади;

гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши бўйича инспекторлик текширувларини ўтказади;

гидротехника иншоотларининг ҳолатини ва уларнинг хавфсизлик декларацияларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;

гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ бўлган ҳудудий ишчи гуруҳлар ишида иштирок этади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларациялари белгиланган тартибда сифатли ишлаб чиқилишини ва экспертизага тақдим этилишини назорат қилади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этади;

хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ иншоотларнинг қуйи ва юқори ҳудудларидан (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) фойдаланишни келишади;

ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, сел-сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг соҳилбўйи минтақаларини белгилаш ишларини ташкил этишда кўмаклашади, ушбу зоналар ва чизиқларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

гидротехника иншоотларида авария ҳолатларини ва табиий офатларни бартараф этиш ишларида иштирок этади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизимини юритади.



4-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

ИНСПЕКТОРЛАРИ ВА БОШ МУТАХАССИСЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

2-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси

марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

3-§. Ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларнинг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги



1-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат

инспекциясининг ҳуқуқлари ва

жавобгарлиги


18. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

гидротехника иншоотларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалалари, уларнинг қўриқланиши ҳамда муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақалари белгиланганлиги тўғрисидаги материаллар билан танишиш;

ўз ваколати доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг техник ва хавфсизлик ҳолати бўйича назорат ўрнатилганлигини текшириш;

гидротехника иншоотларининг ҳолати, улардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш;

тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари, тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, маълумотлар ва бошқа материалларни талаб қилиш ва олиш, зарурат бўлганда, вазирликлар ва идоралар мутахассисларини жалб этиш;

назоратидаги сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни, шунингдек, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга бажарилиши шарт бўлган тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш;

гидротехника иншоотлари хавфсизлиги нормалари ва қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолатларда гидротехника иншоотларини лойиҳалаштирувчи, қурувчи ва улардан фойдаланувчи ташкилотларга кўрсатмалар бериш ва уларни бажармаган тақдирда, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишни вақтинча тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

назоратидаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ёхуд дарёлар ўзанлари ва уларга туташ иншоотларнинг қуйи ва юқори ҳудудларида хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар фаолиятини, агар мазкур фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, белгиланган тартибда тақиқлаш ёки чеклаш;

назоратидаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва хавфсизлик талаблари учун масъул бўлган раҳбар-мутахассисларнинг малакасини назорат қилиш, уларни яхшилаш бўйича тегишли равишда юқори турувчи идораларга таклифлар киритиш.

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.



2-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси

марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва

жавобгарлиги


20. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика марказидан "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш учун белгиланган тартибда ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, бу мақсадларда эксперт ва ишчи гуруҳларни тузиш;

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этиш талаб қилинадиган ва "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларга ҳамда Диагностика маркази раҳбарига топшириқ бериш;

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази раҳбари томонидан марказий аппарат ва унинг раҳбарияти топшириқлари бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати:

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар билан биргаликда "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида самарали бажарилиши, марказий аппарат ходимлари ишини ташкил этиш, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

назоратидаги гидротехника иншоотлари хавфсизлиги бўйича назорат тизимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа муаммоли масалалар бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари"нинг самарали амалга оширилиши ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.



3-§. Ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларнинг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


22. Ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати, тегишли идоралар ва ташкилотлардан ўзларига юкланган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган материалларни олиш;

назоратидаги гидротехника иншоотларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалалари, уларнинг қўриқланиши ҳамда муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақалари белгиланганлиги тўғрисидаги материаллар билан танишиш;

режали инспекторлик текширувларини ўтказиш учун "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати мутахассисларини жалб қилиш;

назоратидаги сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни, шунингдек, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш;

назоратидаги гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги нормалари ва қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолатларда гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

назоратидаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ёхуд дарёлар ўзанлари ва уларга туташ иншоотларнинг қуйи ва юқори ҳудудларида хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар фаолиятини, агар мазкур фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, белгиланган тартибда тақиқлаш ёки чеклаш;

назоратидаги сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари ва хавфсизлик талаблари учун масъул бўлган раҳбар-мутахассисларнинг малакасини назорат қилиш, уларни яхшилаш бўйича тегишли равишда "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига таклифлар киритиш.

Ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати билан биргаликда "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

назоратидаги гидротехника иншоотлари хавфсизлиги бўйича назорат тизмини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа муаммоли масалалар бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари"нинг самарали амалга оширилиши ва ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.



5-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


24. Қуйидагилар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси, шунингдек, ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

ўз ўринбосарининг ваколатларини белгилаш, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, узоқ муддатли ва жорий иш режаларини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш прогнозларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг кадрлар захирасини шакллантириш;

фаолият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари юқори сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда тақдим этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқишда иштирок этиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси қонунчилик фаолиятини "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ равишда ташкил этиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ваколатига тегишли масалалар бўйича буйруқлар чиқариш, кўрсатмалар бериш ва зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига тақдим этилган таклифлар ва қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масълиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабулларни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

марказий аппарат ходимлари, ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази раҳбарини белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

Диагностика маркази устави ва штат жадвалин тасдиқлаш;

ўз ваколатлари доирасида "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, лойиҳа ташкилотлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш;

зарур ҳолларда, ходимларнинг штатдаги белгиланган умумий сони доирасида "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш.

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.


25. Қуйидагилар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига мувофиқ таркибий бўлинма раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг йиғилиши қарорлари, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масълиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш.


26. Қуйидагилар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш, ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарига киритиш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг йиғилиши қарорлари, бошлиқ ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ходимларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ходимлар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси раҳбариятига киритиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масълиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш.


27. Қуйидагилар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассисларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

ўз фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг йиғилиши қарорлари, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш.



6-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


28. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.


29. Бошлиқ ўринбосари:

мутасаддилик қилинадиган ходимлар томонидан "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.


30. Марказий аппарат ходимлари:

марказий аппарат ходимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.


31. Ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар:

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.



7-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат

инспекцияси раҳбарияти


32. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясига Вазирлар Маҳкамаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича:

бошлиқ - вазирга;

бошлиқ ўринбосари - вазир ўринбосарига;

катта мутахассислар - вазирликнинг бош бошқарма бошлиғига;

мутахассислар - вазирликнинг бўлим бошлиғига;

ҳудудий инспекторлар - вилоятлар ҳокимликларининг бошқарма бошлиқларига;

ҳудудий бош мутахассислар - вилоятлар ҳокимликларининг бош мутахассисларига тенглаштирилади.


33. Бошлиқ:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларни ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилади;

ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этади.

Бошлиқ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


34. Ҳудудий инспекторлар ўз фаолиятини "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланган низом ва иш режалари асосида амалга оширади.

Ҳудудий инспекторлар функционал вазифаларини амалий ёрдам кўрсатадиган ҳудудий бош мутахассислар билан биргаликда бажаради.


35. Ҳудудий бош мутахассислар:

ҳудудий инспектор вақтинча бўлмаганда "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг тегишли буйруғи асосида унинг вазифаларини бажаради;

назоратдаги объектларнинг техник ҳолатини аниқлаш бўйича диагностика ишларини ташкил этишда иштирок этади;

гидротехника иншоотларининг умумий техник ҳолатини аниқлаш ва натижалари бўйича ташкилотларга тақдимнома хамда кўрсатмалар ёзишда инспекторга таклифлар киритади;

ҳудудий инспекторнинг функционал мажбуриятлари бажарилишида амалий ёрдам кўрсатади.


36. Диагностика маркази гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини диагностика қилади, жойларда ўрганади, натурада кузатув ишларини амалга оширади ва кадастрларни юритиш ишларини, шунингдек, хавфсизлик декларацияси экспертизасини амалга оширади.

Диагностика маркази "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси томонидан сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ва бошқа буюртмачилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.



2-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси

марказий аппарати ходимларининг ҳудудий

инспекторлар ва бош мутахассислар билан

ўзаро ҳамкорлиги тартиби


37. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг марказий аппарати ходимларининг ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар билан ўзаро ҳамкорлиги "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари томонидан таъминланади.


38. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппарати ходимлари ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассислар ҳамда Диагностика маркази билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш соҳасида:

ҳудудий инспекторлар ва бош мутахассисларга ҳамда Диагностика марказига раҳбарият топшириқларини етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассислари ҳамда Диагностика марказига уларнинг бевосита фаолияти бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассислари ҳамда Диагностика маркази фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассислари ҳамда Диагностика маркази фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни тўплашни ташкил этади;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассислари ҳамда Диагностика маркази иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассислари ҳамда Диагностика марказидан тушган таклифларни кўриб чиқади.


39. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассислари ҳамда Диагностика маркази марказий аппарати ходимлари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппаратига тақдим қилади;

гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифларни "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси марказий аппаратига юборади.


40. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий инспекторлари ва бош мутхассислари ҳамда Диагностика марказининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг топшириғига биноан унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи томонидан қабул қилинади.



3-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг

бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик

бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлиги


41. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


42. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг ҳудудий инспекторлари ва бош мутхассислари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.



4-§. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси

ҳузуридаги Экспертлар кенгаши


43. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва бошқа ваколатли идораларнинг раҳбариятидан иборат бўлган Экспертлар кенгаши тузилади.

"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра Экспертлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Экспертлар кенгашининг таркиби ва Низоми Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Экспертлар кенгаши ўз ишини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширади.



8-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


44. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекторлари ва бош мутахассислари моддий-техник таъминоти, тизим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.



9-БОБ. "ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ" ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ ТАРКИБИЙ

БЎЛИНМАСИГА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИГА ҲИСОБОТ БЕРИШИ


45. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.


46. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари  "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқади. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси фаолиятининг самарадорлигига холисона баҳо беради.


47. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекциясининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


48. "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 17 август

































Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск