Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 31.07.2021 й. 477-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 июлдаги

477-сон қарорига

3-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик

(меҳмонхона) йиғимни ундириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Жамғарма - Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;


пансионат - бир кундан кўпроқ вақтга жойлаштириш хизматларини таклиф қиладиган ва асосан меҳмонларга овқатланиш хизматлари кўрсатадиган жойлаштириш воситасининг тури;


санаторий - соғломлаштиришни, асосан табиий (иқлим, табиий манбалар, лой-балчиқ) ва физиотерапевтик воситалар орқали реабилитация қилишни, парҳез, режим ва рекреация ҳамда жойлаштириш хизматларини тақдим қиладиган жойлаштириш воситасининг тури;


маҳаллий фуқаро - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар;


хорижий фуқаро - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва хорижий мамлакатларнинг фуқаролиги бўлмаган шахслари;


даволаш муассасалари - клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасалари (санаторий ва пансионатлар бундан мустасно);


туристик (меҳмонхона) йиғим - жойлаштириш воситалари томонидан 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, маҳаллий фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, хорижий фуқаролардан ушбу Низомга иловага мувофиқ миқдорларда, улар яшаган ҳар бир кун учун ундириладиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.


Жамғарманинг махсус ҳисобварақлари - Жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғариб бориладиган махсус ҳисобварақлар.


3. Туристик (меҳмонхона) йиғим:

палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти субъектлари (туроператор ва турагентлар) томонидан;

Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан;

мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўланади.

Маҳаллий фуқаролардан даволаш муассасалари, санаторий ва пансионатларда яшаганликлари учун туристик (меҳмонхона) йиғими ундирилмайди.


4. Жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари):

фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисобварақларни тижорат банкларида очади;

меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператор (турагент) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисобварақни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатади;

меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беради;

туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган сумманинг миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритади;

жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурни (кейинги ўринларда - Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка ўз вақтида тақдим қилади;

Вазирликка тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.

Даволаш муассасалари ушбу банднинг иккинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ чора-тадбирларга риоя этишга мажбур.

Мазкур бандда кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.


5. Вазирлик ҳар ойнинг 10-санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини, Дастур орқали тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари томонидан ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган жисмоний шахслар ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради.

Мазкур маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари бўйича шакллантирилади ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади.


6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.

Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаса, Ўзбекистон Республикасидан чиқишда, Дастур маълумотлари асосида туристик (меҳмонхона) йиғимнинг тўланмаган қисми учун ўн баравар миқдорида жарима тўлайди.


7. Вазирлик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонунчилиқ ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.


8. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган уларнинг махсус ҳисобварағига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи), бошқа мажбурий йиғимлар ҳамда тўловлар олинмайди.


9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Жойлаштириш воситаларидан ундириладиган

туристик (меҳмонхона) йиғимнинг

табақалаштирилган

МИҚДОРЛАРИ

Жойлаштириш воситалари

Хоналар сони

Туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг фоизида)

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари: меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик базалар, туристик лагерлар, палаткали (кемпинг) лагерлар, ўтовли лагерлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), кемпинглар ва бошқалар

40 дан ортиқ

15

11 - 40

10

10 гача

5

Дам олиш ва дам олишни ташкил қилиш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари (марказлар, зоналар), спорт базалари ва бошқалар

10

Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан

(хоналар фонди 5 тагача бўлган): дала ҳовли, шахсий уй, квартира, экоферма, тоғдаги уй, қишлоқдаги уй, апартаментлар, хостеллар ва бошқалар

5

Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар

Палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспорти (мустақил, туроператор орқали, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш воситалари)

Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар

Даволаш муассасалари

2

Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлган, уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган), ўтов

Нотижорат мақсадлардаги шахсий уйлар (квартиралар)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 июль

























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск