язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1998 й. 109-сон "Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1998 й.

N 109


ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ТАРКИБИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ, ПЕДАГОГ КАДРЛАР ВА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ АТТЕСТАЦИЯСИ

БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида таълим сифатини ижтимоий иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, кадрлар билими ва улар тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ҳамда холисона баҳолаш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма) ташкил этилсин.

2. Бошқарма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус ўқув юртларини давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш ҳамда назорат қилиш бош бошқармаси ва Халқ таълими вазирлигининг Давлат таълим стандартлари бўйича республика инспекциясига ажратилган маблағ ва штатлар сони доирасида ташкил этилсин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазрлиги икки ҳафта муддатда мазкур тугатиладиган бўлинмаларини моддий-техника ресурсларини Давлат тест маркази балансига ўтказсинлар.

4. Давлат тест маркази;

бир ой муддатда узлуксиз таълим тизими педагог, профессор ўқитувчилари ва раҳбар кадрларини ҳамда таълим муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш низомларини, шунингдек, таълим муассасалари давлат аттестацияси жадвалини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддат, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг якуний аттестациясини тест синовлари асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда, 1998-1999 ўқув йили давомида академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари талабалари билими даражасини баҳолашнинг такомиллаштирилган рейтинг тизими, ҳамда улар тайёргарлигининг босқичли ва якуний назоратига тест усули қўлланилиши воситаларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест маркази янгидан ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ўқитувчи-педагоглар аттестация натижалари асосида ишга қабул қилинишини таъминласинлар.

7. Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг бюджет ҳаражатлари миқдорига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Бошқармани тегишли бино билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 февралдаги 64-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов