ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2021 й. 537-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2021 й.

N 537



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини

ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга

оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил

11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 августдаги

537-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4 ва 5-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилади.

Бунда сотиб олинадиган турар жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 25 фоизи миқдорида ажратилади.

5. Дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.

Бунда сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланаётган санада белгиланган уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно";


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорида:


а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банддан "(ёки)" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;

якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш;

туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

сотиб олинадиган ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби.";


г) 3-1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2021 йил 1 июлга" сўзлари "2021 йил 1 декабрга" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) қуйидаги мазмундаги 3-2-банд қўшилсин:

"3-2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишда 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорлар сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилинганидан сўнг субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиб ҳисобланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин";


е) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги, 5 ва 7-бандлардагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 9-банддагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни

қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга

субсидия тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда - янги тартиб) доирасида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони асосида якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда - фуқаролар), шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи - ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

баллар - уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;

бошланғич бадал - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда - шаҳарлар) ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда (кейинги ўринларда - қишлоқ жойлар) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ;

даромади юқори бўлмаган оила - қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:

қишлоқ жойларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда - МҲТЭКМ) 3,0 бараваридан 6,9 бараваригача;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан 8,0 бараваригача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;

ижтимоий мезонлар - уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашда қўлланиладиган ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;

иштирок этувчи тижорат банклари - фуқаролар томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;

комиссия - тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;

субсидия - ипотека кредитлари асосида:

квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағ;

бошланғич бадал учун субсидия - талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағ;

фоиз учун субсидия - талабгорга шаҳарларда ва қишлоқ жойларда қурилган квартирани сотиб олишда ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ;

талабгор - ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;

уй-жой - пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар ҳамда фуқаро билан тузилган шартнома доирасида унга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар;

уй-жойнинг ҳисобланган қиймати - ҳар йили келгуси йил учун бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш мақсадида квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб аниқланадиган қиймат;

хабарнома - туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига юбориладиган ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-кодга эга бўлган қарори.

3. Ушбу Низом доирасида аҳолига ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:

шаҳарлар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб уй-жойнинг ҳисобланган қийматини аниқлайди.

Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг;

шаҳарларда ва қишлоқ жойларда талабгорлар учун Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳар ва қишлоқ жойларда белгиланган тартибда тасдиқланган субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб субсидияларни туман (шаҳар)лар бўйича қурилган уй-жойлар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш ва зарур ҳолларда қайта тақсимлаш бўйича қарор қабул қилади.

Субсидиялар субсидия тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудуддаги қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.

Шунингдек, субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ва/ёки шаҳардан олиши мумкин, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг субсидияларни тақсимлаш бўйича қарорларида шаҳар ва қишлоқ жойларда қуриладиган ва реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойлар сони ҳам инобатга олинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.

7. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:

ўрганиб чиқиш жараёнида доимий иштирок этувчи масъул ташкилотлар - ички ишлар бўлими (бошқармаси), ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, давлат солиқ инспекцияси, молия бўлими ва иштирок этувчи тижорат банклари;

ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар - тиббиёт бирлашмаси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ёшларишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлиги.

8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН

АРИЗА БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.

10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:

а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

б) оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;

в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

г) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

д) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

е) ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.

11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.

12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.


3-БОБ. МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

АРИЗА БЕРУВЧИНИ ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАР

БЎЙИЧА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


14. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга электрон тарзда юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга юборилади.

Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

15. Давлат хизматлари марказлари, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Масъул ташкилотлар ўн иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини, тақдим этилган ҳужжатлар асосида, ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:

тиббиёт бирлашмаси - ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касаллика чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;

ички ишлар бўлими (бошқарма) - ариза берувчининг бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшашини;

молия бўлими - тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори бўйича ажратилган маблағларнинг мавжудлигини;

давлат солиқ инспекцияси - солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - ариза берувчининг кам таъминланганлиги, "Меҳнат - миграция" дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини);

туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси - ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслигини;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари - ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;

ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими - ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини;

туман (шаҳар) ҳокимлиги - ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублигини;

иштирок этувчи тижорат банклари - ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.

16. Агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) ёки у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

Бунда ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдорига яқин қариндошларининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қўшилганда ва даромадлар миқдори ушбу Низомга 1-иловада кўрсатилган меъёрлардан ошиб кетган тақдирда, унинг фақат етмаган қисми инобатга олинади.

Яқин қариндошлар деганда ариза берувчининг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, эр - хотиннинг ота-онаси тушунилади.

17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.

18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссияга ариза берувчи иштирокида муҳокама этиш учун юборилади.


4-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.

20. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.

21. Комиссия раиси:

комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.

22. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;

комиссия иш юритувини амалга оширади.

23. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.

24. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда туман (шаҳар) молия, солиқ идораларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакиллари бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.

25. Кворум бўлмаган ҳамда туман (шаҳар) молия, солиқ органларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакилларидан бири комиссия йиғилишида қатнашмаган тақдирда, комиссиянинг мажлисга келган аъзолари томонидан мажлисни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлисни ўтказишнинг янги санаси ва вақти тўғрисида қўшимча равишда комиссия котиби томонидан хабар қилинади.

26. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларининг учдан икки кисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.

27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.

28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.

29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.

30. Комиссия котиби ариза берувчини унинг аризаси комиссия йиғилишда кўриб чиқилишидан 5 кун олдин таклиф этади ва қатнашишини таъминлайди.

31. Ариза берувчи узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти ва бошқалар) комиссия йиғилишида қатнашиш имконига эга бўлмаса, ариза берувчи бу ҳақида комиссия котибини хабардор қилиб сабабини кўрсатиши шарт. Бунда ариза берувчининг аризаси комиссиянинг кейинги йиғилишида кўриб чиқилади.

32. Ариза берувчи узрли сабабларсиз комиссия йиғилишига келмаганда комиссия аризани унинг иштирокисиз ариза берувчи ҳамда масъул ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва комиссия қарорини ариза берувчига билдиради.


5-БОБ. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН БАҲОЛАШ

НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


33. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.

Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида уч йил мобайнида сақланади.

34. Комиссия талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижаларини олган кундан бошлаб 7 иш куни ичида уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади.

Бунда комиссиянинг ипотека кредити бўйича субсидия бериш тўғрисидаги қарорида сотиб олиниши мумкин бўлган квартиранинг юқори қиймати уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ва иштирок этувчи тижорат банки томонидан белгиланган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетиши мумкин эмас.

35. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.

ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этилганда комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.

36. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Бунда комиссия ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилган тақдирда, мазкур ариза берувчи фуқаро талабгор сифатида тан олмаслиги зарур.

37. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарномада талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг реал даромадларидан келиб чиқиб қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия бўйича сотиб олиниши мумкин бўлган квартира ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредитининг юқори қиймати кўрсатилади.

38. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;

г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;

д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;

е) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;

ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;

з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;

и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда;

к) оилаларнинг ўртача ойлик даромади:

қишлоқ жойларда - МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 6,9 бараваридан юқори;

шаҳарларда - МҲТЭКМнинг 3,0 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;

Тошкент шаҳрида - МҲТЭКМнинг 3,0 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.

39. Ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.

Субсидия тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

40. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда комиссия ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда қарор нусхаси такроран ариза топшириш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига бир иш куни мобайнида юборилади.

41. Субсидия тақдим этиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туманлар (шаҳарлар) бўйича тасдиқланган қарорида белгиланган сонидан ошиб кетган тақдирда, талабгорлар сони қуйидаги тартибда аниқланади:

энг юқори балл олган талабгорлар кетма-кетлигида;

охирги энг юқори балл тўплаган икки ёки ундан ортиқ ариза берувчининг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.

42. Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Бунда талабгор фойдаланмаган квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссияга ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.

Комиссия талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда дастурий таъминот тизимига тегишли тузатишлар киритади (субсидия олиш тўғрисидаги топширилган ариза бекор қилиниши бўйича масъул ташкилотларга хабар беради). Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидиялар ажратишнинг параметрларида рад этилган субсидиялар сони қайта инобатга олинади.

Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаси ёки аризаси рад этилган талабгор ёки ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда бир йилда қайта (икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.

Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.

43. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран (бир календарь йилда икки марта) мурожаат қилишга ҳақли.

44. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.

45. Жорий йил учун ажратилган субсидиялар сони тугаган тақдирда, комиссия томонидан уч иш куни мобайнида аризаларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ҳамда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ахборот юборилиши шарт.

Комиссия ёки масъул ташкилот ходимлари томонидан ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш жараёнида маълумотлар нотўғри ва/ёки хато киритилган тақдирда, комиссия раисининг ёзма мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим оператори томонидан маълумотлар тўғрилаш учун комиссия ёки масъул ташкилотга қайтарилади.

Комиссия ёки масъул ташкилот тўғрилаш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва масъул ташкилот ходимлари шахсан жавобгардирлар.


6-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА

СУБСИДИЯНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


46. Давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Талабгор томонидан танланган уй-жойнинг қиймати хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошган тақдирда, қуйидаги шартлар билан субсидия тўланишига ва ипотека кредити ажратилишига рухсат этилади:

сотиб олинадиган квартиранинг қиймати уй-жойлар ҳисобланган қийматидан ошмаганда;

сотиб олинадиган квартира майдони квартира майдонининг энг кўп меъёридан ошмаганда;

бошланғич бадал учун субсидия миқдори хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати бўйича;

ипотека кредити ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда.

Бунда сотиб олинадиган квартира бўйича бошланғич бадал учун тўлаб бериладиган субсидия суммасидан ортган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.

47. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:

уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисида маълумотномани;

қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

48. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.

Ипотека кредити ажратиш (қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ажратилган кредитни ипотека кредитига қайта расмийлаштириш) маъқулланган тақдирда, тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлими билан биргаликда ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга ажратилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.

49. Субсидиялар:

а) уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш учун:

шаҳарлар ва қишлоқ жойларда - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

б) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитларининг биринчи беш йил давомида фоизларини қоплаш учун - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

50. Шаҳарларда ва қишлоқ жойларда уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


Сбб = Уқ * 10%,


бунда:

Сбб - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлашга субсидия суммаси;

Уқ - уй-жойнинг ҳисобланган қиймати (агар сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати уй-жой ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидиялар шартномада кўрсатилган қийматнинг 10 фоизи миқдорида ажратилади).

51. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойлар (квартиралар)ни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:


См = Кс*(Аф - Бф)


бунда:

См - ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

Кс - ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;

Аф - ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;

Бф - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пункт (якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишдан ташқари), Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда қишлоқ жойларда 10 фоизлик пункт.

Бунда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.

52. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.


7-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА СУБСИДИЯЛАРНИ ТЎЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


53. Сотиб олинадиган уй-жой (квартира) бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.

54. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.

55. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари уч иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.

56. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси ўтказилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида узрли сабабларсиз фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидия маблағларини туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.

Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия суммаси туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидия суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.

57. Талабгорларга шаҳар ва қишлоқ жойларда:

уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб;

қуриб битказилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун кадастр ҳужжатлари асосида ипотека кредитлари қайта расмийлаштирилган сўнг иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графиклари илова қилинган ҳолда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашга буюртманомалар билан талабгорларнинг тегишли ҳисобварақлари реквизитлари юборилади.

Бунда қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари тўловларини қайтариш графикларида фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланиши инобатга олинади.

58. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар суммаси ушбу Низомнинг 57-бандида кўрсатилган буюртманомалар тақдим этилган ойдан бошлаб ҳар ойнинг 25-кунига қадар ўтказиб берилади.

Бунда субсидия ажратилган фуқаронинг ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графигида ўзгаришлар бўлган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки бу ҳақида 3 иш кунида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига қўшимча маълумотлар киритади.

Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар киритилмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидиялар тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади.


8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қиймати, иштирок этувчи тижорат банки ажратилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкаси, молия бўлимлари ҳисобланган ва ажратилган субсидия суммаси тўғри ҳисобланиши учун жавоб беради.

60. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредит шартномалари шартларига риоя этилишини назорат қилиш иштирок этувчи тижорат банки томонидан амалга оширилади.

61. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган субсидия суммалари асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.

62. Субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари ва талабгорга ажратилган субсидиядан тўлиқ фойдаланилганлиги тўғрисида хабарнома юборади ҳамда ғазначилик бўлимлари билан якуний солиштирма далолатномани расмийлаштиради.

63. Ойлик субсидия суммаси ортиқча тўланганда, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан кейинги ойда талабгор учун субсидия тўлови аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

64. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатларида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисми учун ажратилган субсидия суммаси ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.

65. Меҳнат мигрантлари, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга бериладиган субсидиялар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ янги тартиб доирасида улар учун қуриладиган уй-жойлар сонидан ошмаслиги лозим.

66. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши, талабгорларга субсидиялар ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.

67. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

68. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция

қилиш учун фуқароларга субсидия

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида)

Қишлоқ жойларда

(туман ва туман марказлари)

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 га тенг ва кўп бўлган, 6,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 6,0 дан кўп бўлган, 6,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 6,5 дан кўп бўлган, 6,9 га тенг ва кам бўлган

2

Шаҳарларда

(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 га тенг ва кўп бўлган, 7,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 7,0 дан кўп бўлган, 7,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 7,5 дан кўп бўлган, 8,0 га тенг ва кам бўлган

2

Тошкент шаҳрида

1.

МҲТЭКМнинг 3,0 дан га тенг ва кўп бўлган 8,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 8,0 дан кўп бўлган 8,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 8,5 дан кўп бўлган 9,2 га тенг ва кам бўлган

2

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

3.

Ариза берувчи яроқсиз якка тартибдаги уй-жойда яшаши ёки уй-жой яшаш майдонининг бир шахс учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги.

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

10

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар**

10

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила (эркак ёки аёл)

9

6.

Бошқалар

0

IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг

қуйидаги тоифага мансублиги***

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган

10

Жами балл:

50


Изоҳ:

*) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.

**) III бўлимдаги "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдаги "Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.

***) III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади.




Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция

қилиш учун фуқароларга субсидия

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА




UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI

QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA


Berilgan sanasi "___" _________ 20___ yil

Amal qilish muddati "___" _________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2021 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomga

        

muvofiq

deb topildi.


(ijtimoiy me'zonga muvofiqligi)


Passport ma'lumotlari: seriyasi _______ raqami ____________________________________

Kim tomonidan berilgan ______________________, berilgan sanasi ___________________

Yashash manzili ______________________________________________________________

Ro'yxatdan o'tgan manzili _____________________________________________________

Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda (tegishlisi tanlanadi):

1. Uy-joy sotib olish uchun dastlabki badal va foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.

Bunda sotib olinishi mumkin bo'lgan uy-joyning yuqori qiymati ___________________________ so'm.


2. Yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.

Bunda yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ajratilishi mumkin bulgan ipoteka kreditining yuqori qiymati ___________________________ so'm.

QR-kod

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция

қилиш учун фуқароларга субсидия

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2а-ИЛОВА



UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI

QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISHNI RAD ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA


Berilgan sanasi "____" __________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2021 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomning

     

talablariga

sababli subsidiya taqdim etilishi muvofiq emas deb topildi. (nizomninig qaysi talablariga muvofiq emasligi ko'rsatilishi kerak)

Passport ma'lumotlari: seriyasi _______ raqami ____________________________________

Kim tomonidan berilgan _________________________, berilgan sanasi ________________

Yashash manzili ______________________________________________________________

Ro'yxatdan o'tgan manzili _____________________________________________________

QR-kod

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция

қилиш учун фуқароларга субсидия

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



_______________ тумани (шаҳри)да субсидия

тўланадиган талабгорларни танлаб олиш

бўйича комиссиянинг намунавий

ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари

3. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

4. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

5. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

6. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

7. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

8. Лавозимига кўра

-

Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

9. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари, Комиссия котиби

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция

қилиш учун фуқароларга субсидия

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш

учун фуқароларга субсидия тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бажариш

муддатлари








1-босқич

Ариза берувчи


Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.

Йил давомида (ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача)








2-босқич

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази


1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.


2. Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига, ички ишлар бўлимига (бошқармасига), молия бўлимига, давлат солиқ инспекциясига, аҳоли бандлиги кўмаклашиш марказига, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимига, туман (шаҳар) ҳокимлигига, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади.

1 иш куни мобайнида








  3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси


Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.










10 иш куни мобайнида







































10 иш куни мобайнида






Ички ишлар бўлими (бошқармаси)


Ариза берувчи бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Молия бўлими


Тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори тугаганлиги тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.




Давлат солиқ инспекцияси


Давлат солиқ инспекцияси - Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


Ариза берувчининг кам таъминланганларга мансублиги тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси


Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжатининг маълумотлари (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жой билан тўғри келса), ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.






Туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими


Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, ягона (ёлғиз) боқувчисига эга бўлган оила - аёллар тоифасига мансублиги.






Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими


Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги.






туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги.






Иштирок этувчи тижорат банклари


Ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввал олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.








4-босқич

Комиссия


1. Аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқади.


2. Талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Маълумотлар олинган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида, ариза берувчи иштирокида







Танлов натижалари юзасидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.

1 иш куни мобайнида






5-босқич

Талабгор


Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг

1 ой (ҳабарнома амал қилиши муддатиниг охириги кунигача) мобайнида






Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.







Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида








6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

ва молия бўлими


1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.


2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.

3 иш куни мобайнида








7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.


2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.

1 иш куни ичида








8-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими


Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

3 иш куни мобайнида








9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича ҳудудий ғазначилик бўлимига юборади.

Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида







Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ажратилган кредит ипотека кредитига қайта расмийлаштирилади.

1 иш куни мобайнида








10-босқич

Ҳудудий ғазначилик бўлими


Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни ўтказиб боради.

Ҳар ойнинг 25-кунигача

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция

қилиш учун фуқароларга субсидия

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



АНКЕТА-АРИЗА




Ариза N __________________




















Қабул қилиш санаси________




















Қабул қилган шахс ________































1. __________________________

(фамилияси)

__________________________

(исми)

______________________

(отасининг исми)

2. Манзил:_____________

ҳоли пункти)

________________ (туман, шаҳар)

_________________ (вилоят)

3. Туғилган санаси

___ / _____ / ______

4. Жинси

____ аёл _____ эркак

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________

6. Оилавий аҳволи

_____ бўйдоқ /

турмушга чиқмаган

_____ уйланган /

турмушга чиққан _____

ажрашган _____ бева

7. Асосий фаолият тури (бандлик, иш жойи):

_______________________________________

_______________________________________

8. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)*: _________________________

_________________________

9. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:

1. _____, ёш: ___

2._____, ёш: ___

3._____, ёш: ___

4._____, ёш: ___

5._____, ёш: ___

6._____, ёш: ___

10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:

1. Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.

2. Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.

3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

11. Ҳар ойлик даромад миқдори (зарурат бўлганда хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг даромадлари):

_____________ сўм;

_____________ сўм; _____________ сўм;

_____________ сўм.

11.1. Ҳар ойлик қўшимча даромад миқдори: ___ сўм.


12. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: ______ кв.м.

13. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:

_____ мулк

_____ ижара

______мулкдор рухсати билан бепул яшаш

14. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?

шаҳарда ________

қишлоқ жойда ___________


14-1. Якка тартибдаги уй-жойни қурмоқчимисиз ёки реконструкция қилмоқчимисиз? ___________

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ________

Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш ____


14.1. Қиймати қанча бўлган уй-жой олмоқчисиз? __________________


14-1.1. Қанча миқдорда ипотека кредити олмоқчисиз?_____________


14.2. Уй нархининг неча фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлай оласиз? ______________________


14-1.2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги бошланғич бадал учун маблағлар мавжудми?

Нақд пул кўринишида _______

Қурилиш материаллари кўринишада ______

Якка тартибдаги уй-жой қисман қурилган ёки реконструкция қилинган ____________.

15. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?

эл.почта _________

уй тел: _________

иш тел: ________

уяли тел: ________


15.1. Ипотека кредитини қайси тижорат банкидан олмоқчисиз?

________________

16. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:

меҳнат мигранти _______;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар _______;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар _______;

алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар _______.

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.





имзо


йил


кун


ой


*) ЖШШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган - 30101800050014 рақами)."

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредитларини ажратишда";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришда қўлланилади";


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тижорат банкларининг (кейинги ўринларда - банк) ички кредит сиёсатига мувофиқ ўз маблағлари (янги тартиб доирасида улушдор-жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари бундан мустасно), халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан жисмоний шахсларга уй-жой (квартира) сотиб олиш, қуриш (реконструкция қилиш), таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратишга";


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи - бирламчи уй-жой бозорида квартирани сотиб олиш ёки якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) мақсадида ипотека кредити олиш учун банкка ариза тақдим этган фуқаро;

бирламчи уй-жой бозори (янги қурилган уй-жой) - туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи юзага келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган уй-жой;

биргаликда қарз олувчи - қарз олувчининг ипотека кредити асосий суммаси ва кредит бўйича ҳисобланган фоизларнинг ҳар ойдаги тўловларида қатнашадиган, шунингдек, ипотека кредити бўйича солидар жавоб берадиган жисмоний шахслар;

бошланғич бадал - сотиб олинадиган квартиранинг ёки қуриладиган (реконструкция қилинадиган) якка тартибдаги уй-жой қийматининг ипотека кредити олиш учун қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган меъёрларда шакллантириладиган қисми;

ипотека кредити - аҳолига бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (реконструкция қилиш) учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан банклар томонидан бозор тамойиллари асосида ажратиладиган кредитлар;

иштирок этувчи тижорат банклари - фуқаролар томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуришга (реконструкция қилишга) Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитини тақдим этувчи банклар;

пудрат ташкилоти - кўп квартирали уйларни ёки якка тартибдаги уй-жойларни ўз маблағлари, банк кредити ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширувчи ҳамда бирламчи уй-жой бозорида қурилган квартираларни сотиш учун таклиф этувчи тадбиркорлик субъекти;

субсидия - ипотека кредитлари асосида:

уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар;

уй-жой - пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар ҳамда фуқаронинг ўз кучи билан, хусусий пудрат ташкилотларини ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар;

уй-жойнинг ҳисобланган қиймати - квартира хоналари сонидан қатъи назар унинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда майдонининг энг кўп меъёридан келиб чиқиб белгиланадиган қиймат;

қарз олувчи - бирламчи уй-жой бозоридаги квартирани сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ипотека кредити олган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини эга фуқаро;

якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) - фуқаронинг белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида (кейинги ўринларда - ер участкаси) белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳа асосида (кейинги ўринларда - лойиҳа асосида) фуқаронинг ўз кучи билан, хусусий пудрат ташкилотини ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни ёллаган ҳолда якка тартибдаги уй-жой қуриш, унинг меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан, ташқи тармоқларни (магистрал тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш";


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;

улар бўйича қоида тариқасида аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади;

фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда - Марказий банк) асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Бунда:

фоиз тўловларидаги ўзгаришлар Марказий банк асосий ставкасининг пасайтирилиши амалга киритилган кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади;

қарз олувчиларга уларнинг хоҳишига кўра 6 ойлик имтиёзли давр билан ва кредит тўловлари бўйича дифференциал тўловлар тартиби татбиқ этилиши, шунингдек, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар бўйича ҳам ушбу шартлар белгиланиши мумкин;

улушдор-жисмоний шахсларга ипотека кредитлари улуш киритиш асосида қурилган кўп квартирали уй-жойлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг янги тартиб доирасида белгиланган ипотека кредитларининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда қайта молиялаштирилади.

Агар банклар томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаси пасайтирилмаган тақдирда, банкнинг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкасини пасайтирилмаслик натижасида олган фоиз даромадининг икки баравари миқдорида жарима ҳисоблаган ҳолда унинг барча ҳисобварақларидан Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар (ундириш кунига ҳисобланган фоизлар билан бирга) сўзсиз ундирилади.

Ушбу шартлар Молия вазирлиги ва банклар ўртасидаги Бош битим ва шартномаларда ҳамда банклар ва қарз олувчилар ўртасидаги ипотека кредити шартномаларида белгилаб қўйилган бўлиши керак.";


д) 7-банддаги "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 16-бандда:

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"г) ипотека кредити олиш учун бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (шу жумладан, бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия тўланадиган шахслар бўйича субсидия суммасини инобатга олган ҳолда) бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши;";

"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"д) якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши";

"е" кичик банддаги "(қайта қуриладиган)" сўзлари "(реконструкция қилинадиган)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"з" кичик банддаги "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Қарз олувчининг ипотека кредитини қайтариш бўйича мажбурияти таъминоти сифатида:

бирламчи уй-жой бозоридан сотиб олинаётган квартира;

якка тартибда қуриладиган (реконструкция қилинадиган) уй-жой гарови ёки бошқа таъминот турлари тақдим этилади.

Улушдор-жисмоний шахслар ипотека кредити бўйича таъминот сифатида банкнинг ички кредит сиёсатига асосан пудрат ташкилотининг ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мол-мулкдан фойдаланиши мумкин.

Агар кредит олиш вақтида пудрат ташкилотининг мол-мулки ёки бошқа таъминот тури тақдим этилган бўлса, уй-жой қурилиши (реконструкция қилиниши) якунланиб кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг кредит бўйича таъминот ушбу уй-жойнинг ипотекасига алмаштирилади.";


з) 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 25-банддаги "(қайта қуриладиган)" сўзлари "(реконструкция қилинадиган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 27-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш) сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Тайёр ҳолда топшириш шарти билан қуриб битказилган кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш ҳамда якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари учун Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

1) бозор ставкасида;

2) 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

3) бошланғич бадали сотиб олинадиган квартира ва якка тартибда қурилаётган (реконструкция қилинаётган) уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;

4) бир қарз олувчига бериладиган ипотека кредитлари уй-жой ҳисобланган қийматининг 85 фоизидан ошмайдиган миқдорда".


м) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "(қайта қурилган)" сўзлари "(реконструкция қилинган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 33-банддаги "(қайта қурилаётган)" сўзлари "(реконструкция қилинаётган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 40-бандда:

"а" кичик банддаги "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддаги "(қайта қурилаётган)" сўзлари "(реконструкция қилинаётган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 5-бобнинг номи "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 44-банда:

биринчи хатбошидаги "(қайта қуриш)" сўзлари "(реконструкция қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда қарз олувчининг ўз кучи билан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитлар бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда босқичма-босқич қарз олувчининг банк картасига ўтказиб берилади";


т) 45-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бажарилган ишлар ҳажмининг 95 фоизгача қисми қарз олувчининг бошланғич бадали (жами бажариладиган ишлар қийматининг 15 фоизи) ҳисобидан ўтказиб берилган аванс маблағларга мутаносиб равишда ушлаб қолинган ҳолда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги далолатномага мувофиқ молиялаштириб борилади ҳамда якка тартибдаги уй-жой қийматининг 5 фоизи миқдоридаги қолган қисми банк ходими томонидан жойига чиқиб ипотека кредитини тўлиқ ажратиш тўғрисида хулоса берилгандан сўнг тўланади.";


у) 46-банднинг биринчи хатбошисидаги "(қайта қурилиши)" сўзлари "(реконструкция қилиниши)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ф) 50-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Фоиз харажатининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ҳудудий ғазначилик бўлинмаси томонидан қарз олувчининг банк томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб берилади.";


х) 69-банддаги "(қайта қурилган)" сўзлари "(реконструкция қилинган)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ц) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

томонидан жойлаштирилган маблағлар

ҳисобидан аҳолига ипотека кредитлари

ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)

учун ипотека кредитлари ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддат








1-босқич


Қарз олувчи


Ер участкаларида белгиланган тартибда келишилган лойиҳа асосида ҳамда туман (шаҳар) аҳоли пунктлари бош режаси ва шаҳарсозлик нормаларига мос ҳолда пудрат ташкилоти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар билан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича шартномани имзолайди, ўз кучи билан амалга ошириш ҳолати бундан мустасно.


Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда








2-босқич


Қарз олувчи


Банкка тегишли ҳужжатлар билан бошланғич бадал тўловини амалга оширган ҳолда ипотека кредити олиш учун ариза топширади.

Бунда якка тартибда уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) амалга оширилишида, ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва/ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати ҳисобга олиниши мумкин.


Ўз хоҳишига кўра белгиланган муддатларда








3-босқич


Банк


Кредит олиш бўйича тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади.


3 иш кунида








4-босқич


Пудрат ташкилоти (ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчилар), қарз олувчи


Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишларини амалга оширади.


Шартномада белгиланган муддатларда








5-босқич


Банк


Шартнома ва лойиҳа асосида якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) бўйича бажарилган ишлар бўйича тўловлар учун ипотека кредити ва қарз олувчи томонидан банкда шаклланган маблағларни пудрат ташкилотларининг депозит ҳисобварағига нақд пулсиз шаклда ўтказиб беради.

Бунда қарз олувчининг ўз кучи билан ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёлланма ишчиларни жалб этган ҳолда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитларни қарз олувчининг банк картасига ўтказиб беради.


Шартномада белгиланган муддатларда








6-босқич


Қарз олувчи


Кредит шартномасининг қайтариш графигига асосан ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлаб боради.


Ҳар ойнинг

25-кунигача

  

**) Молия вазирлиги томонидан банкларга маблағлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемадаги 1, 2, 4 ва 5-босқичларда белгиланган тартибда ажратилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 август



































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск