ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Экология, атроф-муҳит муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Глобал яшил ўсиш институти ўртасида Глобал яшил ўсиш институтининг ҳуқуқий мақоми ҳамда имтиёз ва иммунитетлари тўғрисида Битим (Тошкент, 2021 йил 22 май)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Глобал яшил ўсиш институти ўртасида

Глобал яшил ўсиш институтининг

ҳуқуқий мақоми ҳамда имтиёз ва

иммунитетлари тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Глобал яшил ўсиш институти, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

Глобал яшил ўсиш институти ("GGGI") халқаро ташкилот сифатида 2012 йил 20 июнь куни Рио-де-Жанейро шаҳрида имзоланган "Глобал яшил ўсиш институтини таъсис этиш тўғрисида ("Таъсис этиш Битими") Битимга мувофиқ ташкил этилганлигини,

Таъсис этиш Битими 2012 йил 18 октябрда кучга кирганлигини,

GGGIнинг асосий мақсади ривожланаётган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган, шу жумладан кам ривожланган давлатларнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш эканлигини,

Ўзбекистон Республикаси Таъсис этиш Битимига қўшилганлиги ва GGGIга аъзо давлат ҳисобланишини,

Таъсис этиш Битимининг 15-моддасига мувофиқ, одатда ўхшаш турдаги халқаро ташкилотларга бериладиган имтиёз ва иммунитетларни инобатга олган ҳолда, GGGI ўз аъзо-давлатларида GGGIнинг лозим даражада фаолият юритиши учун зарур ва тегишли имтиёзлар ва иммунитетларни тақдим қилиш бўйича мурожаат қилиши мумкин ҳамда бундай имтиёз ва иммунитетлар GGGI ва аъзо-давлатлар ўртасида тузиладиган алоҳида шартномаларда белгиланиши мумкинлигини,

GGGIнинг амалда мавжудлиги ва Ўзбекистон Республикасида фаолият юритишини;

ҳукуматлараро ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми ҳамда имтиёз ва иммунитетларига доир халқаро амалиётга мувофиқ, мамлакатда GGGIнинг амалда мавжудлиги ва фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш заруриятини англаганлигини;

GGGI вазифаларини, шу жумладан бошқарув органлари, ходимлари ва мутахассислари ҳамда ташкилот билан боғлиқ бошқа шахсларни самарали ва лозим даражада бажариши мақсадида ўз ҳудудида ва халқаро миқёсда фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий мақомга ҳамда имтиёз ва иммунитетларга эга эканлигига таъминлаш истагини инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Мазкур Битимда ишлатиладиган қуйидаги атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

"Битим" Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан GGGI ўртасидаги Битимни англатади;

"Маслаҳат қўмитаси" GGGIнинг Маслаҳат қўмитасини англатади;

"Тегишли органлар" Ўзбекистон Республикасида амал қиладиган қонун ва тартиблар доирасида ҳамда уларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги манфаатдор бўлиши мумкин бўлган органларни англатади;

"GGGI архивлари" GGGIнинг барча архивлари ҳисобланади ҳамда барча ёзувлар, ёзишмалар, ҳужжатлар, қўлёзмалар, расмлар, фильмлар, овоз ёзувлари ва GGGIга тегишли бўлган ёки унинг томонидан ёхуд унинг номидан сақланадиган бош

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск