Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Промышленность / Электроэнергетическая отрасль /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2021 й. 478-сон "Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2021 й.

N 478




"ҲАЁТИЙ МУҲИМ ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАСТУРИ: ЭЛЕКТР

ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарорига мувофиқ ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида иссиқлик электр станциялари айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш орқали электр энергетика соҳаси салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2020 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қарз келишуви имзоланганлиги;

"Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) томонидан 81,6 млн евро миқдорида 7 йил муддатга, шу жумладан 30 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 1 фоиз плюс 6 ойлик Euribor ставкасида ва мажбурият учун комиссия 0,5 фоиз ставкасида қарз ажратилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши ва институционал ривожланиш лойиҳалари учун лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларининг ишлаб чиқилиши талаб этилмаслиги;

лойиҳани амалга ошириш муддати 2 йил (2021-2022 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масъул;

"Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Тахиатош иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Сирдарё иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Талимаржон иссиқлик электр станцияси" АЖ (кейинги ўринларда - иссиқлик электр станциялари) айланма маблағлари ва операцион ликвидлик эҳтиёжларини молиялаштириш учун ЕТТБ томонидан ажратилган қарздан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича ташаббускор масъул ижрочилар - қарз олувчилар ҳисобланади;

ЕТТБ томонидан ажратилган қарзни қайтариш, шу жумладан фоизлар, бир марталик комиссия ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар тегишлилиги бўйича иссиқлиқ электр станцияларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

иссиқлик электр станциялари томонидан ЕТТБ қарзидан фойдаланиш учун "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва унинг филиалларида мажбурий ундирувга (тақиқга) тегишли бўлмаган ва бўлинмайдиган махсус валюта ҳисобварағи очилади ва юритилади.


3. "Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида:

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш схемаси 1-иловага мувофиқ;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини "Тошкент иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Тахиатош иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Сирдарё иссиқлик электр станцияси" АЖ, "Талимаржон иссиқлик электр станцияси" АЖ томонидан қайтаришнинг прогноз жадваллари 2-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига лойиҳа доирасида ЕТТБ қарзларини Ўзбекистон Республикаси ва иссиқлик электр станциялари ўртасида тузиладиган қайта кредитлаш тўғрисида битимларни имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасида имзоланган қарз келишуви, шунингдек, иссиқлик электр станциялари ўртасида имзоланган қайта кредитлаш тўғрисида битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг белгиланган штатлар сонига қўшимча равишда 4 та штат бирлигидан иборат лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш ҳамда мониторинг юритиш бўйича гуруҳ ташкил этишни инобатга олиб "Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг ташкилий тузилмасини тасдиқласин.


7. Иссиқлик электр станцияларига аудиторлик

...
Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск