ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти / Минимал истеъмол харажатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2021 й. 544-сон "Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2021 й.

N 544



МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ

ҚИЙМАТИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИНИ

АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларнинг натижадорлигини ошириш ва бунда аҳолининг мақсадли гуруҳини аниқлаш бўйича вазифалар аниқ бир мезон ва услубий ёндашувларнинг ишлаб чиқилишини талаб этади.

Ўз навбатида, ушбу услубий ёндашув ва базани шакллантириш аҳолининг турмуш шароити ва ижтимоий ҳолатини бевосита ўзида акс эттирувчи, яъни уларнинг истеъмол таркиби ва хусусиятлари бўйича реал ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хусусан, мамлакатимизда аҳолининг камбағал қатламини аниқлаш услубини амалиётга жорий этиш ва такомиллаштириб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон ва "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик мезони (ёки чегараси) сифатида фойдаланиш бўйича таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

2022 йилдан бошлаб, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили август ойига қадар минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз параметрларини инфляция кутилмаларидан келиб чиқиб ҳисоблайди;

Молия вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда минимал истеъмол харажатлари қийматининг прогноз кўрсаткичларини келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларини шакллантиришда инобатга олади;

Давлат статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражасини ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб боради;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, минимал истеъмол харажатлари таркибини республика иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда аҳоли даромад ва харажатларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда камида ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

минимал истеъмол харажатлари, камбағаллик чегараси ва уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ҳамда таркибини ўрганиш;

соғлом ҳаёт кечириш учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар қийматини ҳисоблаш тамойиллари, босқичлари ва тартиби.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги халқаро экспертларни жалб этган ҳолда уй хўжаликлари сўрови натижаларидан келиб чиқиб, 2021 йилнинг 15 декабрига қадар минимал истеъмол харажатлари ҳисоб-китобини якунига етказсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки ва ЮНИСЕФнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда 2021 йил якунига қадар:

минимал истеъмол харажатларини ҳисоблашда ҳар бир уй хўжалиги аъзоларининг ёши, таркибидан келиб чиққан ҳолда тегишли коэффициентларни қўллаш;

уй хўжаликлари кузатувлари қамровини 2023 йилгача босқичма-босқич 2 баравар ошириш;

камбағалликни қисқартиришнинг янги воситаларини амалиётга жорий этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август

































Время: 0.0225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск