ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2021 й. 548-сон "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2021 й.

N 548




МАҲАЛЛИЙ ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА ФАОЛИЯТИНИНГ

ЭНГ МУҲИМ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5230-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 агустдаги ПҚ-5230-сон қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомлар 1-8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:

ҳоким ўринбосарларининг асосий вазифалари;

ҳоким ўринбосарларининг зиммасига юкланган асосий вазифалардан келиб чиқадиган, улар амалга оширадиган функциялар;

ҳоким ўринбосарларининг ҳуқуқлари, шахсий масъулияти ва жавобгарлиги;

ҳоким ўринбосарларининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда уни баҳолаш;

ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари.


3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2021 йил 10 сентябрга қадар мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низомлар асосида ҳар бир ҳоким ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;

2021 йил 1 октябрга қадар ҳокимнинг маслаҳатчилари, маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Белгилансинки, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг алоҳида йўналишлар бўйича ташкил этилган ўринбосарларининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тегишлича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 2021 йил 10 сентябрга қадар ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарлари томонидан фаолият самарадорлиги мезонларига эришиш ҳолатининг ҳар чоракда оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда муҳокама қилинишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини, шу жумладан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август

































Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск