ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ҳоким ўринбосари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиқларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 28.08.2021 й. 548-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 августдаги

548-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳоким ўринбосари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар

Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиқларининг

функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг

муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.


2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатларига, тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қарорларига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Намунавий низомга амал қилади.


3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.


4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари тегишлича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бўйсунади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари фаолияти натижадорлиги ушбу Намунавий низомга иловага мувофиқ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида белгиланган тартибда баҳоланади.


6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари туман ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқлари фаолиятини мувофиқлаштиради.


7. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.



2-БОБ. ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

ҲОКИМЛАРИ ЎРИНБОСАРИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарали ўзлаштириш;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари, номенклатураси ҳамда географиясини кенгайтириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш;

илмий ва илмий-техникавий фаолиятни амалга ошириш, илмий-техникавий ва инновацион ривожланишни таъминлаш;

эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш;

кичик саноат зоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш, уларда рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш.


9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарали ўзлаштириш соҳасида:

инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайди;

инвестиция фаолияти йўналишида ҳудудда бошқарув тизимини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида ҳудудда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради, хорижий инвесторларни ҳудуднинг имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни рағбатлантиради;

инвестиция дастурларини, жумладан ҳудудий дастурларни шакллантириш, жалб этилган маблағларни ўзлаштириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради;

ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ҳудуд бўйича "Инвестиция куни" тадбирларини ўтказиш ишларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва улар билан музокаралар ўтказиш, инвесторларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни олиб боради;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, инвестиция дастурларини амалга оширишнинг сифат ва самарадорлик мезонларига асосланган баҳолаш тизимини амалда татбиқ этади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари ва консуллари билан яқин ҳамкорликда ҳудудда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, ишлар (хизматлар) экспортини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларини жалб этиш, ҳудуднинг савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва илмий-техник имкониятларини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яратилган инвестиция муҳити, шу жумладан инвестиция киритиш жараёнининг асосий тартиб-таомили масалалари, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни салоҳиятли инвесторлар ва кредиторларга етказади;

хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида лойиҳа институтлари ҳамда республика ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни ташкил этади;

ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжи, олдиндан ҳисоб-китоб қилинган аниқ лойиҳалар ҳамда салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборот акс эттирилган ҳудуднинг интерфаол инвестиция харитасини ишлаб чиқиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

молиялаштиришнинг турли манбалари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳасини юксалтириш ҳамда мувозанатли ривожлантириш суръатларининг инвестиция ресурсларига бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқлигини таъминлашга доир таклифларни ишлаб чиқади;

инвестиция дастурлари доирасида маблағлар жалб этилиши ҳамда ўзлаштирилиши бўйича белгиланган прогноз параметрларнинг бажарилиши учун тизимли ва қатъий назоратни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш ҳамда мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади;

ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ҳамда мунтазам янгиланишини таъминлайди;


б) ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари, номенклатураси ҳамда географиясини кенгайтириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш соҳасида:

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш, корхоналарнинг, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

ҳудудий экспорт штабларининг фаолиятини бошқаради, ҳудудий корхоналарнинг экспорт маҳсулотлари ва экспортчилари бўйича маълумотлар базасининг юритилишини таъминлайди, маҳаллий корхоналарга экспортни ташкил этишда кўмаклашади;

ҳудудий корхоналар экспорт прогнозининг бажарилиши ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш, бунинг асосида уларнинг экспорт фаолиятини таҳлил қилиш ва корхоналар экспортини жадаллаштириш ва рағбатлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудий корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш асосида уларнинг мавжуд экспорт захираларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этади;

ҳудудий корхоналарга экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркалар, форумлар, тақдимотлар, конференциялар ва бошқа тадбирларда иштирок этишда кўмаклашади, шундай тадбирларни ҳудудда ташкил этади ва ўтказади;

экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тижорат банкларининг экспортолди кредитлари бўйича компенсация тақдим этишни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;


в) илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга ошириш, илмий-техник ва инновацион ривожланишни таъминлаш соҳасида:

ҳудудда илмий ва илмий-техник фаолиятни амалга ошириш, илмий-техник ва инновацион ривожланишни таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратади, илм-фан, инновацион фаолият ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтиради;

ҳудудда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтириш асосида ҳудуднинг илмий салоҳиятини ва инновацион ривожлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирларни амалга оширади;

инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари билан ҳамкорликда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда инновациялар ва илғор юқори технологияларни жорий қилиш учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилган изчил чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳудуднинг барча туманларида инновацион фаолиятни юритиш, янги инновацион технологияларга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

илм-фан соҳасини ва инновацион ривожлантиришга доир ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатиш, шунингдек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур инвестицияларни жалб этади;

ҳудудда инновацион инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан ихтисослаштирилган илмий-тажриба ташкилотлари, юқори технологиялар марказлари ва технологик парклар фаолиятини самарали йўлга қўйишни таъминлайди;

ёшларни илм-фан ва инновацион фаолиятга жалб қилиш, ёш олимларнинг илмий ва инновацион ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни олиб боради;

республика олимларининг илмий-амалий ва инновацион лойиҳалари ҳамда ишланмалари учун хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари портфелини шакллантиради;


д) эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун шароитлар яратиш соҳасида:

ҳудудда эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда самарадорлигини таҳлил қилади, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб бўлган ва импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашади;

саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши, шу жумладан маҳаллий хомашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳудуддаги эркин иқтисодий зоналарда жойлаштирилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ва таҳлил қилинишини ташкил этади;

инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилишда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

эркин иқтисодий зоналарни, ҳудуднинг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий хомашё ва материалларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш асосида уларда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантиради;

эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритади;


е) кичик саноат зоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш, уларда рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантириш соҳасида:

кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, маҳаллий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда самарадорлигини таҳлил қилади, кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашларига рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этишда кўмаклашади;

кичик саноат зоналарини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этишда кўмаклашади, зарур инфратузилма объектларини ривожлантириш орқали улардан самарали фойдаланишни таъминлайди;

ҳудудлардаги фойдаланилмаётган корхоналар негизида ва бўш турган ер участкаларида ташкил этилган кичик саноат зоналарига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этади;

кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритади;

кичик саноат зоналарининг самарали фаолиятини ташкил этиш, уларда рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни таъминлайди.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

инвестиция дастурларини амалга оширишда, жумладан, ҳудудий дастурларни шакллантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида ҳудудда давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва преференциялар бериш, тадбиркорлик субъектларига экспортда кўмаклашиш соҳасида вазирликлар, идоралар, республика ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудий корхоналар маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари, номенклатураси ҳамда географиясини кенгайтириш бўйича манзилли дастурлар кўрсаткичларининг ижросини таъминлайди;

ёшларни илм-фан ва инновацион фаолиятга жалб қилиш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни кучайтириш ҳамда инновациялар ва илғор юқори технологияларни жорий қилиш учун зарур шарт-шароит яратади;

ҳудудда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этишга кўмаклашиш, уларда зарур инфратузилма объектларини ривожлантириш орқали самарали фойдаланишни таъминлайди;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларининг ("йўл хариталари") бажарилишини таъминлайди ва тизимли назоратини олиб боради;

инвестициялар, экспорт ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалаларида сайёр (очиқ) мажлисларни тизимли ўтказади.



3-БОБ. ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

ОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ваколати доирасига кирувчи соҳаларнинг самарали ишлаши ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тегишли давлат бошқаруви органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий тузилмаларининг мажлисларида, шунингдек, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими топшириқлари бўйича - бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий тузилмаларининг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий чора-тадбирлар режаларига ("йўл харита"ларига) киритиш учун бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, тегишли тармоқ корхоналари ва ҳудудларнинг муаммоли масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда вакилларини ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар тузиш.


11. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ушбу Намунавий низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу Намунавий низомга мувофиқ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.

Ушбу иш режалар асосида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.


13. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарининг ҳисоботи вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафта эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.


14. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегишли чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


15. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарининг фаолияти тегишли котибият томонидан таъминланади.






Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг

ўринбосарлари томонидан фаолияти

мувофиқлаштириладиган давлат органлари

ва ташкилотлларининг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси.


2. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий бошқармаси.


3. Вилоятлар ва шаҳарлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари.


4. Эркин иқтисодий зоналар, ихтисослаштирилган технопарклар дирекциялари, ҳудуддаги илмий ташкилотлар, ҳудудда ташкил этилган инновацион марказлар ва инновацияларни трансфер қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар.


5. Кичик саноат зоналари дирекциялари.






Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг

ўринбосарлари томонидан ўзаро ҳамкорлиги

таъминланадиган ташкилотларнинг

ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси - инвестиция ва экспорт масалалари бўйича.


2. Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари - тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича.


3. Қурилиш бош бошқармаси - инвестиция лойиҳалари экспертизаси масалалари бўйича.


4. Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси - экспортни қўллаб-қувватлаш ва импортни оптималлаштириш юзасидан.


5. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари - хусусийлаштириш ва давлат мулки объектларига инвестициялар жалб қилиш ва бошқа юкланган вазифалар доирасида.


6. Тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари - инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини ("йўл харита"лари) ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш масалалари бўйича.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳудудда фаолият кўрсатувчи девони ходимлари - инвесторлар, хусусийлаштирилган корхоналар, эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича.

9. Илмий ташкилотлар, инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари.


10. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий бошқармаси - инвестициялар, инновацион фаолият, эркин иқтисодий зоналар масалалари бўйича.




Намунавий низомга

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Раисининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо

вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг

ўринбосарлари - инвестициялар ва ташқи савдо

бошқармалари бошлиқларининг _______ йилда

иш самарадорлигини баҳолаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

йиллик*

режа

%

режа

%

Режа

%

режа

%

режа

%

1.

Марказлаштирилмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ўзлаштириш ҳажми ва лойиҳалар сони

млн доллар











Бирлик











2.

Инвестиция дастурига мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ўзлаштириш ҳажми ва лойиҳалар сони

млн доллар











Бирлик











3.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ўзлаштириш ҳажми ва лойиҳалар сони

млрд сўм











Бирлик











4.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажми, шундан:

асосий капиталга ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми

млн доллар











млн доллар











5.

Инвестиция дастури доирасида фойдаланишга топшириладиган йирик лойиҳалар қиймати, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм











Бирлик











Нафар











6.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар қиймати, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм











Бирлик











Нафар











7.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича маблағларни ўзлаштириш ҳажми

млн доллар











8.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари иштирокида фойдаланишга топшириладиган лойиҳалар қиймати ва сони

млн доллар











Бирлик











9.

Эркин иқтисодий зоналарда инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм











Бирлик











Нафар











10.

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми, сони ва яратиладиган иш ўринлари сони

млрд сўм











Бирлик











Нафар











11.

Амалга ошириладиган ҳудудий экспорт ҳажми, шундан:

млн доллар











саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми

млн доллар











мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми

млн доллар











12.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми

минг доллар











13.

Экспортга йўналтириладиган янги турдаги маҳсулотлар сони

Бирлик











14.

Экспортга жалб қилинадиган янги корхоналар сони

Бирлик











15.

Экспорт географиясини кенгайтириш орқали ўзлаштирилган янги ташқи бозорлар сони

бирлик











16.

Экспорт фаолиятига жалб қилинган саноат корхоналари сони

бирлик











17.

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланиши зарур бўлган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш

бирлик











18.

Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (қаноатлантирилган мурожаатлар улуши)

фоиз











Изоҳ. Йилда бир маротаба ҳисобланадиган кўрсаткичлар бўйича самарадорликни баҳолаш тегишли чоракда амалга оширилади ҳамда йил якунида инобатга олинади



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август











































Время: 0.2199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск