Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ҳоким ўринбосари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 28.08.2021 й. 548-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 августдаги

548-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ҳоким ўринбосари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар

оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқларининг

функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг

муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари (кейинги ўринларда - Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, шахсий масъулияти, ваколати ва жавобгарлиги ҳамда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилайди.

2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Намунавий низомга амал қилади.


3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳалардаги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг Президенти олдида шахсан жавобгар ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.


4. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари тегишлича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бўйсунади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг ўзига бириктирилган тармоқ ва соҳаларда ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ вазифаларини ҳал қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарининг фаолияти натижадорлиги ушбу Намунавий низомга иловага мувофиқ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида белгиланган тартибда баҳоланади.


6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарига туманлар ва шаҳарлар ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари бўйсунади.

7. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўз ваколати даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.



2-БОБ. ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш;

оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;

хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;

хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам кўрсатиш;

концепциялар, давлат дастурлари ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

9. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш соҳасида:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лар оила ва хотин-қизлар бўлимлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини ишини самарали ташкил этиш чораларини кўради;

хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилади;

оилалар ва хотин-қизлар, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам беришни ташкил этади;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизлар назарда тутилган имтиёзлар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ижросининг назоратини, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш соҳасида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш чораларини кўради;

хотин-қизларнинг мурожаатлари ва уйма-уй юриш жараёнида аниқланган муаммоларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан мунтазам мониторинг юритади ва кўмаклашади;

хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб, судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритади;

хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ривожлантиришга, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик тамойилларининг амалга оширилишига кўмаклашади;

хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга, жумладан, ташкилот, муассаса ва корхоналарда хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларига ҳар томонлама кўмаклашади ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш учун таклифлар тайёрлаш ишларини ҳамда ушбу мукофот бўйича маҳаллий комиссиялар фаолиятини ташкил қилади;

хотин-қизлар ўртасида ҳар йили уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини оширишга қаратилган турли кўрик-танловларни ташкил этади;

ўз ваколати доирасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб этиш, улар ўртасида инновацияларни ривожлантиришга оид чора-тадбирларни амалга оширади;

ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўяди;


б) оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш соҳасида:

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ишини мувофиқлаштириб боради;

маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда, уларни оғир ижтимоий аҳволдан чиқариш чораларини амалга оширишда услубий ва амалий кўмаклашади;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш ишларини ташкил этади;

уй-жойга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини тузиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан бошланғич бадални тўлаб бериш орқали уларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий бўлимларига методик ёрдам кўрсатади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди;

нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган ёт хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри ишлашни ташкил этади;

"Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш ишларига ёрдамлашади;

ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб боради;

ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг муаммоларини жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашади;

хотин-қизлар ўртасида турли салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, вояга етмаган қизларнинг эрта турмушга чиқиш каби ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда натижалари бўйича маҳаллалар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактика чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;


в) хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш соҳасида:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, меҳнат шароитларини яхшилашга оид масалаларни ҳал этиш, қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни, айниқса, ёш қизларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш учун бизнес тузилмалари, тадбиркор аёл бирлашмаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан индивидуал иш олиб бориш, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўқитишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кредит маблағлари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилишига кўмаклашади;

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ҳудуддаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари билан ҳамкорлигини ташкил этади;

маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг "Аёллар маслаҳат кенгашлари" билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;

жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар самарадорлигини мониторинг қилади;

маҳаллаларда хотин-қизларни касбга ўқитиш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳиссини уйғотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

Республика ва ҳудудий "Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари" фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўради;


г) хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

маҳаллаларда хотин-қизлар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, турли ижтимоий-маданий ва соғломлаштириш тадбирлари, махсус спорт мусобақалари, шунингдек, ёзувчилар, санъаткорлар, рассомлар ва бошқа ижод аҳли вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этади;

хотин-қизларни соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, маданият, туризм, оммавий жисмоний тарбия ва спорт муассасалари, санаторий-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олиши масалаларида давлат органлари, маҳаллалар, иш берувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга оширади;

оила институтини мустаҳкамлаш, "Соғлом оила - соғлом жамият" ғоясини ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш чораларини кўради;

замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатлар, яхши қўшничилик муносабатлари, бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;

оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;

хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг тотувлиги ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;

фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни "Ибратли оила" кўкрак нишони билан тақдирлашга доир таклифлар тайёрлаш ишларини ташкил этади;


д) хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам кўрсатиш соҳасида:

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш соҳаларида нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш чораларини кўради;

маҳаллаларда соҳа мутахассисларини ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этган ҳолда, хотин-қизлар учун "Маънавият соатлари" ва "Ҳуқуқий билимлар" тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;

хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича жамоатчилик назоратини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этиш ишларини ташкил этади.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;

хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида ўта муҳим ва устувор йўналишлар бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мажлисларида, ҳокимлар ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқиш учун хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича материаллар тайёрланишини ва киритилишини таъминлайди;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар ойлик ҳисоботлар тайёрланишини ва уларнинг Вазирлар Маҳкамасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли хизматларига тақдим этилишини таъминлайди;

хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилади;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.


3-БОБ. ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


10. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича қарорлар, дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ҳамда ижросини ташкил этиш;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг хотин-қизлар ва оила масалаларида олиб бораётган ишлари самарадорлигини муҳокама қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқармалар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар бериш ва ижросини талаб қилиш;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари котибияти мудири, бош ва етакчи мутахассислар лавозимига номзодлар юзасидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига таклифлар киритиш;

котибият мудирини, бош ва етакчи мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш.


11. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ушбу Намунавий низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг ишлари Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг чораклик ва ярим йилликка мўлжалланган иш режаси асосида ташкил этилади.

Мазкур иш режалари асосида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланадиган ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади.


13. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳузурида ҳар ҳафта ўтказиладиган тезкор мажлисларда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари эшитиб борилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисларида эшитилади.


14. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.

Котибият мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.


15. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.






Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

томонидан фаолияти мувофиқлаштириладиган

ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси.

2. Ички ишлар бош бошқармалари - оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан.

3. Туман ва шаҳар ФҲДЁ органлари - оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан.






Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари

томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган

ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари

РЎЙХАТИ


1. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар минтақавий филиали.

2. Қизил Ярим ой жамияти вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари.

3. "Тадбиркор аёл" уюшмаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари.

4. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий бўлимлари.

5. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Хотин-қизлар тадбиркорлиги марказлари".





Намунавий низомга

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Раиси ўринбосари - оила ва хотин-қизлар вазири,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг

ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси

бошлиқларининг _______ йилда иш

самарадорлигини баҳолаш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

йиллик

режа

%

режа

%

Режа

%

режа

%

режа

%

1.

Ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилган, тадбиркорлик билан шуғулланишга кўмаклашилган "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар сони

нафар











2.

Уй-жойга муҳтож, қийин аҳволдаги, боқувчисини йўқотган, ижтимоий имтиёзли уй-жойлар билан таъминланган хотин-қизлар сони

нафар











3.

Оффлайн ва онлайн тарзда ўқитилган ва битирувчиларга сертификатлари берилган ҳамда бандлиги таъминланган "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар сони

нафар











4.

"Аёллар дафтари"га киритилган моддий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар сони

нафар











10.

Бандлигини таъминлаган ҳолда доимий даромад манбаини шакллантириш орқали "Аёллар дафтари"дан чиқарилган аёллар сони

нафар











11.

Жарроҳлик йўли билан соғлом ҳаётга қайтариш чоралари кўрилган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар сони

нафар











12.

Оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган реабилитация воситалари билан таъминланган аёллар сони

нафар











13.

Касб-ҳунарга ўқитилган хотин-қизлар сони

нафар











14.

Маънавий, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар сони

бирлик











15.

Хотин-қизлар ўртасида олди олинган салбий ҳолатлар, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан олиб борилган тарбиявий ишлар сони

бирлик











16.

Ажрим ёқасида турган яраштирилган оилалар сони

бирлик











17.

Никоҳи қонуний расмийлаштирилган ноқонуний никоҳ асосида яшаётган оилалар сони

бирлик











18.

Тиббий кўрикдан ўтказилган хотин-қизлар сони

нафар











19.

Ижтимоий-сиёсий фаоллиги оширилган хотин-қизлар сони

нафар











20.

Раҳбарликка захирага олинган ва бошқарув кўникмаларига ўқитилган аёл кадрлар сони

нафар











21.

Ҳар бир туман (шаҳар), маҳаллаларда ташкил этилган "Бибихоним мактаблари"га жалб этилган қизлар сони

нафар











22.

Ўқитилган фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ва "Аёллар маслаҳат кенгаши" аъзолари сони

нафар











23.

Бандлиги таъминланган ва тадбиркорликка йўналтирилган хотин-қизлар сони

нафар











41.

"Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ижроси таъминланиши зарур бўлган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш

бирлик











42.

Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги (қаноатлантирилган мурожаатлар улуши)

фоиз











Изоҳ. Йилда бир маротаба ҳисобланадиган кўрсаткичлар бўйича самарадорликни баҳолаш тегишли чоракда амалга оширилади ҳамда йил якунида инобатга олинади



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август











































Время: 0.2014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск