ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат нормативларини белгилаш Тартиби (ЎзР ВМ 27.08.2021 й. 545-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 августдаги

545-сон қарорига

2-ИЛОВА



Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат

кўрсатувчи ходимлар штат нормативларини белгилаш

ТАРТИБИ


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ташкилотларнинг (кейинги ўринларда - ташкилотлар) илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штат нормативларини белгилайди.


2. Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сонининг штат нормативлари иловага мувофиқ белгиланади.


3. Штатлар жадвалини тасдиқлашда 0,5 штат бирлигидан ташқари тўлиқ бўлмаган ставкаларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Тўлиқ бўлмаган ставка миқдорини яхлитлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

0,25 гача бўлган барча штат бирликлари олиб ташланади;

0,25 дан 0,75 гача бўлган штат бирликлари - 0,5 штат бирлиги миқдорида яхлитланади;

0,75 дан юқори бўлган штат бирликлари - 1,0 штат бирлиги миқдорида яхлитланади.


4. Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг лавозимларини жорий этиш тегишли иш шароитида, иш вақтидаги тўлиқ бандлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


5. Ижара ҳуқуқи асосида бино ва иншоотларда фаолият юритувчи ташкилотларда хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимлари жорий этилмайди ёки молия органлари билан (ижара шартномаси тақдим этилиши билан) келишилган ҳолда жорий этилади.


6. Мазкур Тартиб тадқиқот ядро реактори эксплуатация хизмати ходимлар сонини белгилашда қўлланилмайди.






Тартибга

ИЛОВА



Илмий ташкилотларнинг илмий ёрдамчи ва хизмат

кўрсатувчи ходимлар сонининг штат нормативлари

Т/р

Лавозимлар номи


Лавозим киритиш мезонлари


I. Илмий ёрдамчи ходимлар

1

Лаборант


Илмий фаолият билан шуғулланувчи ҳар бир лаборатория (бўлим) учун 1 штат бирлиги жорий этилади.


2

Патент ва ихтиролар бўйича етакчи муҳандис (патентшунос)


Ҳар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади (ташкилот тузилмасида тегишли лавозим кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно).


II. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

3

Хўжалик мудири


Ташкилот балансида умумий майдони камида 10 000 кв.м бўлган лаборатория бинолари мавжуд бўлса, 1 штат бирлиги жорий этилади.


4

Омборчи


Ташкилотда омборхона мавжуд бўлса, 1 штат бирлиги жорий этилади.


5

Бинога комплекс хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи муҳандис


Ҳар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади.


6

Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича муҳандис


Илмий фаолият билан шуғулланувчи лаборатория ускуналар билан жиҳозланган ҳолларда ташкилотда 1 штат бирлиги жорий этилади.


7

Техник


Илмий фаолият билан шуғулланувчи лабораторияда техник жиҳозлар мавжуд бўлса молия органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда 1 штат бирлиги жорий этилади.


8

АКТ бўйича техник


Ҳар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади (намунавий тузилмада АКТ бўйича тегишли лавозим кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно).


9

Кутубхоначи


Кутубхонада камида 2 000 тадан иборат ҳисоб бирлиги бўлса (ихтисослаштирилган кутубхона ташкилотларидан ташқари) жорий этилади.


10

Архивариус


Ҳар бир 250 варақли 6000 та иш ҳужжат учун 1 штат бирлиги (ихтисослашган архив ташкилотларидан ташқари) жорий этилади.


11

Чилангар-сантехник


Ҳар бир ташкилотда 1 штат бирлиги жорий қилинади.


12

Электромонтёр


Ташкилот балансида мавжуд ҳар 700 ёритиш нуқта (калит, розетка ва қути)га 1 штат бирлиги жорий этилади.


13

Раҳбарнинг котиби


Ташкилот раҳбари учун 1 штат бирлиги жорий этилади.


14

Иш юритувчи


Ташкилотда девонхона мавжуд бўлмаган ҳолларда 1 штат бирлиги жорий қилинади.


15

Ҳайдовчи


Ташкилот балансида мавжуд ҳар бир транспорт воситаси учун 1 штат бирлиги жорий этилади.


16

Ишчи


Ишчиларнинг бошқа касбларида назарда тутилмаган ишларнинг ҳажми мавжуд бўлган шароитда молия органлари ва меҳнат органлари билан келишилган ҳолда жорий этилади.


17

Фаррош


Ҳар 800 кв.м йиғиштириладиган майдон учун 1 штат бирлиги жорий этилади.


18

Боғбон


Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор боғи 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдонда 1 штат бирлиги, кейинчалик ҳар 2 га учун 1 штат бирлиги жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Академик Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи бундан мустасно бўлиб, молия органлари ва меҳнат органлари билан келишилган ҳолда ташкилотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жорий этилади.


19

Ҳовли супурувчи

Ҳар 2,5 минг кв.м супуриш майдонига 1 штат бирлиги жорий этилади.


20

Лифтчи

Лифт мавжуд бўлган ташкилотлар учун (лифт сонидан қатъи назар) 1 штат бирлиги жорий этилади.


21

Қоровул

Бир кеча-кундузли иш шароитида ташкилот учун 4 штат бирлиги, бир сменали (тунги навбатчилик) иш шароитида ташкилотнинг ҳар бир алоҳида биноси учун 3 штат бирлиги жорий этилади (Қўриқлаш хизматидан фойдаланувчи ташкилотлар бундан мустасно).


22

Қозонхона оператори (сменали)

Буғ ва иссиқ сув қозонлари учун автоматлаштирилмаган қозонхона бўлса, қозонхонадаги ишчилар сони иситиш мавсуми учун тегишли турдаги 1 қозонга (қозонхоналарнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда) 1 штат бирлиги белгиланади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 август































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск