ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2021 й. 551-сон "Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2021 й.

N 551




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР СОҲАСИДА ТАҲСИЛ

ОЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

АМАЛИЁТИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХОРИЖДАГИ МУАССАСАЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини бевосита Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ўташини тизимли равишда ташкил этиш механизмини яратиш, шунингдек, халқаро муносабатлар соҳасида юқори малакали ва рақобатдош кадрларни тайёрлаш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, ушбу қарор мақсадлари учун:

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари деганда - Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари;

халқаро муносабатлар деганда - "Сиёсатшунослик", "Халқаро муносабатлар", "Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақалар ва фаолият йўналишлари бўйича)", "Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият)", "Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)" ҳамда "Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)" бакалавриат таълим йўналишлари тушунилади.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини (кейинги ўринларда - амалиёт) ташкил этишнинг босқичлари;

амалиётга юборилаётган номзодларга қўйиладиган талаблар, уларни саралаш тартиби;

амалиёт ўташ жараёни, талабаларни қабул қилувчи ташкилотларнинг вазифалари;

амалиёт ўташни молиялаштириш, талабаларнинг харажатларини қоплаш масалалари.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида халқаро муносабатлар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг амалиёти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида шартнома асосида тизимли равишда ўтказилиши ҳамда амалиётнинг тегишли дастурларга мувофиқ ташкил қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари раҳбарлари талабаларнинг амалиёт давридаги фаолиятига шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин. Бунда улар:

амалиёт дастурига мувофиқ талабаларга зарур шарт-шароитлар яратади;

амалиёт натижасига кўра, Ташқи ишлар вазирлигига хулоса тақдим этилишини таъминлайди.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги миллий рейсларда хорижий давлатларга амалиёт ўташга юборилаётган талабалар учун Ташқи ишлар вазирлигининг буюртмаси асосида бориш ва қайтиш авиачипталарига йилига бир маротаба 20 фоизли чегирма берилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 август




































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск