ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Кичик бизнес /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2021 й. 554-сон "Европа инвестиция банки иштирокида "Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2021 й.

N 554




ЕВРОПА ИНВЕСТИЦИЯ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "ЎЗБЕКИСТОНДA ГЛОБAЛ

КОРОНAВИРУС ПAНДЕМИЯСИ ДАВРИДА ЗАРАР

КЎРГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ФАВҚУЛОДДА ҚЎЛЛAБ-ҚУВВAТЛAШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ-4691-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Европа инвестиция банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини янада қўллaб-қуввaтлaш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Европа инвестиция банки (кейинги ўринларда - ЕИБ) Директорлар кенгаши "Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 15 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан 100,0 млн. АҚШ долларигача кредит линиясини тақдим этишни маъқуллагани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

100 млн. АҚШ долларигача эквивалент миқдоридаги кредит маблағлари "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга - 30,0 млн. АҚШ доллари, "Микрокредитбанк" АТБга - 35,0 млн. АҚШ доллари ва "Қишлоқ қурилиш банк" АТБга - 35,0 млн. АҚШ доллари (кейинги ўринларда - иштирок этувчи тижорат банклари) миқдорида коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьвер шаклида қайта молиялаштиради;

битта инвестиция лойиҳаси учун ЕИБ маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига бериладиган кредитларнинг максимал қиймати 12,5 млн. евро эквивалентига тенг бўлган миқдордан оширилмайди ҳамда ЕИБ кредит линиялари бўйича битта инвестиция лойиҳасининг максимал қиймати 25,0 млн. евро эквивалентидан ошмайди;

иштирок этувчи тижорат банкларига тақдим этилаётган ЕИБ кредит линиясининг камида 30 фоизи ЕИБ мезонларига кўра аёллар тадбиркорлигини молиялаштиришга йўналтирилиши, шу билан бирга, аёллар тадбиркорлик субъектлари ажратилган лимитдан фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банклар ЕИБ ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда лойиҳанинг иккинчи йилида бошқа кредит олувчиларни молиялаштириш учун фойдаланилмаган маблағларни қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади;

лойиҳа маблағлари ҳисобидан кредит олувчилардан қайтариладиган маблағлар иштирок этувчи тижорат банклари томонидан револвер асосида, қайта молиялаш тўғрисидаги битимлар бўйича ўрнатилган муддатларда қайтарилиши лозим бўлган ресурслар бундан мустасно, коронавирус пандемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

иштирок этувчи тижорат банклари ижро этувчи органлар бўлиб, қайта молиялаштирилган ЕИБ кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавоб беради;

ЕИБнинг кредитини қайтариш, шунингдек, фоизлар ва бошқа харажатларни тўлаш қайта молиялаштирилган кредит миқдорида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Aгентлик) лойиҳани мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

4. "Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш" лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банкининг кредитини жалб қилиш графиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси, иштирок этувчи тижорат банклари ва Агентлик ўртасидаги ЕИБнинг кредитини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ЕИБ ўртасидаги молиявий битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда:

лойиҳа бўйича ЕИБ билан молиявий битим имзоланишини;

иштирок этувчи тижорат банклари билан ҳамкорликда лойиҳа доирасида кредит бериш тартиби, тадбиркорлар лойиҳаларини танлаш ва баҳолаш мезонлари, шунингдек молиявий бошқарув, харидларни амалга ошириш, лойиҳани амалга оширишни мониторинг қилиш тартибини белгилайдиган ЕИБнинг операцион қўлланмасини ("Side Letter") ЕИБга тақдим этилишини;

ЕИБбилан кредитни қайтариш ва унинг фоизларини тўлаш графигини тасдиқланишини ҳамда иштирок этувчи тижорат банклари билан ЕИБ кредитини қайта кредитлаш шартномалари тузилишини таъминласин.


8. Агентлик:

бир ой муддатда иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда ЕИБ билан келишилган ҳолда ўзининг расмий веб-сайтларида лойиҳани молиялаштириш шартлари ва имтиёзларини кенг ёритилишини таъминласин;

ҳар чорак якуни бўйича ЕИБ кредити ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 августдаги

554-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекистондa глобaл коронaвирус пaндемияси

даврида зарар кўрган тадбиркорлик субъектларини

фавқулодда қўллaб-қуввaтлaш" лойиҳаси доирасида

Европа инвестиция банкининг кредитини жалб қилиш

ГРАФИГИ


(млн. АҚШ доллари)

Компонент номи


2021 йил


2022 йил


Жами


Иштирок этувчи тижорат банклари учун кредит линияси, шу жумладан:


70,0*

30,0

100,0

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


20,0

10,0

30,0

"Микрокредитбанк" АТБ


25,0

10,0

35,0

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ


25,0

10,0

35,0

         

*) зарур ҳолларда ЕИБ маблағларини 2021 йилда белгиланган миқдордан ортиқроқ ўзлаштириш мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 август



































Время: 0.2167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск